Хii-мавзу


Download 209 Kb.
bet2/11
Sana17.02.2023
Hajmi209 Kb.
#1204941
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
13-боб. Аграр муносабат

Ерга эгалик жисмоний ва ҳуқуқий шахсларнинг маълум ер участкасига тарихан таркиб топган асослардаги ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибдаги эгалик ҳуқуқини тан олишини билдиради. Ерга эгалик деганда аввало ерга бўлган мулкчилик ҳуқуқи ва уни иқтисодий жиҳатдан реализация қилиш кўзда тутилади. Ерга эгаликни ери бўлган мулкдор (бизда давлат) амалга оширади. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида таъкидланганидек «Ер участкалари юридик ва жисмоний шахсларга доимий ва муддатли эгалик қилиш ҳамда улардан фойдаланиш учун берилиши мумкин».1
Ердан фойдаланиш ҳуқуқи – бу ўрнатилган урф-одатлар ёки қонуний тартибда ундан фойдаланишни билдиради. Ердан фойдаланувчи ер эгаси бўлиши шарт эмас. Реал хўжалик ҳаётида ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланишни кўпинча ҳар хил жисмоний ва ҳуқуқий шахслар, хусусан ҳозир бизда асосан деҳқон ва фермер хўжаликлари амалга оширади.
Хулоса қилиб айтганда, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида ҳам тўрт омил – ер, капитал, тадбиркорлик қобилияти ва ишчи кучи қатнашиб, бунда ер муҳим ишлаб чиқариш воситаси сифатида иштирок этади. Аммо биз аввал айтганимиздек, ишлаб чикариш жараёнида ҳамма ишлаб чиқариш воситаларини, жумладан, ерни ҳаракатга келтириб, ундан унумли фойдаланадиган, унинг иқтисодий унумдорлигини оширадиган омил - инсон омили, яъни тадбиркорлик қобилияти ва ишчи кучидир.
Аграр муносабатларни ўрганишда ҳам ишчи кучининг, жонли меҳнатнинг фаол роль ўйнашини, унинг ҳамма моддий воситаларга жон ато этиб, ҳаракатга келтирувчи ролини тушунмаслик гўё капитал фойда ёки фоиз, ер эса рента яратади, деган кўпгина хато фикр-мулоҳазаларга, ёлғон тасаввурларга олиб келади. Бу масалаларни тўғри тушунишда рента муносабатларини ўрганиш муҳим роль ўйнайди.


2-§. Рента муносабатлари

Аграр муносабатларнинг асосини рента муносабатлари ташкил қилади. Рента назарияси ҳозиргача тўлиқ ёритиб берилмаган назариялардан ҳисобланади. Иқтисодчилар ўртасида унинг моҳиятини тушунтириш бўйича турлича ёндошув ва қарашлар мавжуд бўлиб, уларнинг айримлари ноаниқлигича қолмоқда. Шу сабабга кўра рентани миқдорий аниқлаш ва унинг моҳиятини тушунтириш бўйича асосий ва кўпинча бир–бирига қарама–қарши бўлган назарияларга дуч келамиз.


Рента назарияси дастлаб физиократлар мактабининг асосчилари Ф.Кенэ ва А.Тюрголарнинг илмий асарларида кўриб чиқилган. Улар рентанинг вужудга келиш сабабини табиат, ернинг қандайдир сирли кучи, табиат эҳсони, ернинг қўшимча маҳсулот ярата олиш қобилияти натижаси орқали изоҳлаганлар. Улар қишлоқ хўжалик маҳсулотларини яратишда, жумладан, соф ва қўшимча маҳсулот яратишда табиат ролини кўрсатишга ҳаракат қилганлар.
Кейинчалик рента назариясининг асослари классик иқтисодчилар У.Петти, Ж.Андерсон, А.Смит ва Д.Рикардолар тадқиқотларида турли даражада такомиллаштирилган. Жумладан, Андерсон дифференциал рента тўғрисидаги қарашларни илгари сурган, бироқ рентанинг товар қийматининг бир қисми эканлигини тушунтириб беролмаган. Рикардо эса, физиократлардан фарқли ўлароқ, рентага маҳсулот ижтимоий ва индивидуал қийматлари ўртасидаги фарқ сифатида қараб, рента назариясини қийматнинг меҳнат назарияси, қиймат қонуни билан боғлаган.
Рента назариясини ривожлантиришда рус иқтисодчиларидан Н.Г.Чернишевский ва Н.И.Зиберлар салмоқли ҳисса қўшганлар.
Ҳозирги вақтда Россияда «Иқтисодиёт назарияси» бўйича чоп этилган қатор ўқув қўлланма ва дарсликларда ҳам ер рентаси муносабатлари кенг баён этилмоқда.
Д.Д.Москвин таҳрири остида тайёрланган дарсликда ёзилишича, ресурсларнинг турли-туманлиги натижасида улардан фойдаланиш чоғида рента даромадларининг турли кўринишлари пайдо бўлади, жумладан: қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда вужудга келувчи ер рентаси; фойдали қазилмаларни қазиб олиш чоғида вужудга келувчи рента; ўрмон ресурсларидан фойдаланишда ҳосил бўлувчи рента; қурилиш участкаларидан олинувчи рента ва ҳ.к. Барча турдаги табиий ресурслар ер билан узвий боғлиқ бўлганлиги сабабли улардан фойдаланишда рентанинг вужудга келиши учун бир-бирига ўхшаш шарт-шароитлар мавжуд бўлади. Қишлоқ хўжалик экинларидан фойдаланишнинг иқтисодий шарт-шароитларига нисбатан ишлаб чиқилган рента муносабатларини таҳлил қилиш услубиёти рентанинг барча турларига тегишли бўлади, шунга кўра уларни ер рентасига киритиш тўғри бўлади. Ҳайдаладиган ер, қурилиш участкаси, руда кони, балиқ ови, ўрмон ва бошқалардан тўланишидан қатъий назар, рента кўринишидаги мазкур пул суммаси ер рентаси деб аталади.1
Ер рентаси ер эгалигини иқтисодий жиҳатдан амалга ошириш (реализация қилиш)нинг шаклидир. Ер рентасининг бир қанча тарихий кўринишлари мавжуд. Масалан, уч шаклдаги: баршчина (ишлаб бериш), оброк (натурал солиқ) ва пул солиғи шаклларидаги феодал ренталари шулар жумласидандир. Ҳозирги пайтда турли мамлакатларда мавжуд рента вужудга келиш сабаблари ва шарт-шароитларига қараб қуйидаги турларга ажратилади: абсолют ер рентаси, дифференциал (табақалашган) рента I ва II, монопол рента, қазилма бойликлар, қурилишлар жойлашган ерлардан олинадиган рента.
Рентанинг моҳиятини тушунишдаги асосий қийинчилик тадбиркорлар ўртасида қайта тақсимланмайдиган қўшимча соф даромаднинг вужудга келиши шарт-шароит ва сабабларини очиб берилиши ҳисобланади. Бундай ҳолат вужудга келишининг сабабларидан бири самарали хўжалик юритиш учун яроқли бўлган ерларнинг чекланганлиги ва қайта тиклаб бўлмаслигида ўз ифодасини топади. Иккинчи сабаби – ерга ёки бошқа табиий ресурсга мулкчилик объекти ёки хўжалик юритиш объекти сифатидаги монополиянинг мавжудлиги ҳисобланади. Учинчи сабаби эса, кўп мамлакатларда қишлоқ хўжалигидаги капитал узвий (органик) тузилиши, яъни доимий ва ўзгарувчи капитал ўртасидаги нисбатнинг пастлиги ҳисобланади.
Ер участкаларининг унумдорлиги ва жойлашган жойидаги фарқлар натижасида вужудга келадиган қўшимча даромад (қиймат)нинг бир қисми рента шаклини олади ҳамда у дифференциал рента деб аталади.
Қишлоқ хўжалигида энг муҳим ишлаб чиқариш воситаси –ернинг миқдори ва сифатини табиатнинг ўзи чеклаб қўйган, уни инсон кўпайтиришга қодир эмас.
Шунинг учун қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини фақат яхши унумдор ер участкаларида тўплаш мумкин эмас. Агар ишлаб чиқарилган маҳсулот тўловга қодир талаб билан таъминланган бўлса, ернинг маҳсулдорлиги ёки жойлашуви жиҳатидан ёмон шароит қишлоқ хўжалик товарларига нарх шаклланишини тартибга солувчи ижтимоий нормал шароит ҳисобланади. Натижада ўртача ёки яхши ерларда хўжалик юритувчи ишлаб чиқарувчилар қўшимча маҳсулот ва бинобарин фойда оладилар.
Бу фойда қисқа муддатли эмас, балки озми-кўпми доимий хусусиятга эга. Барча ерлар мустақил товар ишлаб чиқарувчилар томонидан эгаллаб олинганлиги сабабли, бу ишлаб чиқарувчилар ерга хўжалик объекти сифатидаги монополия вужудга келади. Бу ҳол дифференциал рентанинг вужудга келишига шарт-шароит яратади.
Шундай қилиб, дифференциал рента ҳосил бўлишининг табиий шарти миқдори чекланган ернинг сифати (унумдорлиги) даги фарқлардир, унинг ижтимоий-иқтисодий сабаби эса фойдаланиладиган ерларда иқтисодий жиҳатдан алоҳидалашган тарзда мустақил хўжалик юритишдир.
Дифференциал рента ўзининг келиб чиқиш шароитларга қараб дифференциал рента I ва дифференциал рента II га бўлинади.

Download 209 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling