Химиявий бирикмаларнинг захарлилик хоссаларни аниклаш


Ўткир захарланишда тез ёрдам бериш ва унинг симптомлари


Download 115 Kb.
bet3/5
Sana26.06.2023
Hajmi115 Kb.
#1656053
1   2   3   4   5
Bog'liq
Химиявий бирикмаларнинг захарлилик хоссаларни аниклаш

Ўткир захарланишда тез ёрдам бериш ва унинг симптомлари.
Этил спирт билан захарланиш .
Ўткир алкаголли интоксикация натижасида тез захарланади, чунки этил спирт ошқозонда сўрилади. Хушсизлантирувчи миқдори катталар учун 500 мл(96% лиэритма) гаяқин.Этил спирт наркотик модда бўлиб, маркизий нерв системасига ёмон таъсир қилади. Коматоз ҳолатига туширади, шунингдек ҳаракат ва сезувчанликни йўқотиш хусусиятига эга .Кўз қорачиғини торайтиради . Тери совийди ,кўкимтир тусга киради . оғихздан алкагол ҳиди тарқалади.Қайт қилади.Тил тамоқйўлига тиқилиб қолади .Бошланғич артериал гипертония коллапс алмашинади.
Даволаш:
1.Ошқозон зонд орқали кўпроқ суюқлик билан ювиб тозаланади;
2.Инсулин билан глюкознинг гипертоник эритмаси (500 мл 20%ли глюкоза эритмпаси ва 20 ЕД инсулин ),4% линатрий гидрокарбонат эритмаси (500-1000 мл) юборилади;
3.Витаминотерапия(5-6 млВ1 ваВ6 витаминлар) қилинади.
4.Стационар шароитда врач тамонидан форсиравой усулда диурез ўтказилади.Фелдшер бошқа жойга кўчириш босқичида сувли нагрузкани ўтказиши мумкин , беморни шифохонага етказишни кечиктирмаслиги керак . Бунда форсиравой диурез усулига қараганда алкаголли интоксикацияда юрак қон томир етишмовчилиги, буйрак функциясининг бузилиши кучайишини ёдда тутиш керак.
Алкаголли интоксикацияда баъзан сийдик ажралишининг секинлашиши кузатилади,шунинг учун сувли нагрузкани ўтказишдан лдин ва госпитилизация қилишдан олдин юмшоқ катетер билан сийдик чиқарилади (қовуқ ёрилиб кетишидан эҳтиёт бўлинади).
5.Артериал босим пасайганда эфедрин,строфантин,вена ичига полиглюкин(500мл) ва преднизолон(20 мл ) юборилади;
6.Кислород ;
7.Госпитилизациялаштирилади.
Метил спиртда захарланиш :
Метили алкагол ошқозонда тез сурилади , ичилгандан кейин 1 соат ўтгач таъсири сезилади.Захарланишнинг биринчи белгилари худди этил спиртдагидек бўлади, кейин қоринда оғриқ пайдо бўлади, бош айланади, кўз хиралашади ( диплопия ), ёруғга кўз қорачиғи заифлашади , тиришиш , коллапс зўраяди.Нафас олиш марказининг фалажланиши натижасида ўлимга олиб келади.
Даволаш:
1.Ошқозон ювиб тозаланади;
2.Вена томир ичига инсулин билан глюкозанинг гипертоник эритмаси ,4% ли натрий гидрокарбонат эритмаси юборилади;
3.Витаминотерапия қилинади;
4.Вена томир ичига натрий хилориднинг изотоник эритмаси билан 5-10% ли этил спирт эритмаси (кунига 10 дан 20 мл гача этил спирт ) юборилади. Даволаш 3-5 кун мобайнида ўтказилади. Даволанишни вақтидан олдин тўхтатиш ,интоксикацияни кучайтириши ва ҳатто бир неча кун кўришдан махрум бўлишга олиб келиши мумкин. Бемор мажбурий тартибда госпитилизация қилинди.
Этиленгликол ва гликол аралашмаларидан захарланиш (антифриз,коррозияга қарши суюқлик, тормоз суюқлиги, бўёқ суюқлиги,…):
Захарли таъсир марказий нерв системаси ва паренхиматоз органларнинг шикастланиши билан боғлиқ. Ўлдирувчи миқдори 100мл . Захарланиш алкагол ичимликлар сифатида бундай суюқликлардан фойдаланилганда учрайди. Захарланиш ичиш ҳолларида осон юз беради. 5-10 соатдан кейин ошқозон сохасида оғриқ пайдо бўлади, чанқайди , қусади, ич кетади.Психомотор қўзғатиш: кучли захарланганда хушини йўқотишга, тиришишга, юрак-қон томир ва буйрак етишмовчилиги ҳодисасига олиб келади.
Даволаш:
1.Ошқозон ювиб тозаланади;
2.Тузли кучсизлантириш;
3Сувли нагрузка қилиш;
4.Калций глюконат ( 20 мл 10% ли эритмаси вена ичига ) ;
5.Юрак-қон томир дорилари юбориш ;
6.Госпитализация қилиш .
Хлорли углеводородлардан захарланиш:
Углерод тетрахлорид, дихлорэтан, тетрахлорметан, саноатда лак , клей махсулотлари учун, фреон-совитиш технологиясида кенг қўлланилади, хлорлиуглеводородлар ҳушбўй ҳидга,хлороформ хушсизлантирувчи
ҳидга эга. Захарлаиш бундай моддалардан нафас олиш йўли , тери ёки овқатланиш йўли орқали организмга киришидан бўлиши мумкин.

Download 115 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling