Hisoblash tizimlari tarkibiy qismlari


Хизматчи дастурий воситалар


Download 20.12 Kb.
bet4/4
Sana04.11.2023
Hajmi20.12 Kb.
#1747273
TuriПротокол
1   2   3   4
Bog'liq
2-мавзу

Хизматчи дастурий воситалар

  • Файл диспетчерлари (файл менеджерлари). Бу синф дастурлари ёрдамида файл структурасига хизмат қилиш билан боғлиқ бўлган кўпгина амаллар бажарилади, яъни: нусха олиш, жойини ўзгартириш, файл номини ўзгартириш, каталог (папка) яратиш, файлларни қидириш ва файл структураида навигация.
  • Маълумотларни зичлаштириш воситалари (архиваторлар). Улар архивлар яратиш учун мўлжалланган.
  • Кўриш ва акс эттириш воситалари. Одатда маълумотлар файллари билан ишлаш учун уларни ўз муҳитига, яъни улар ўзи ишлаб чиқилган амалий муҳитга юклаш керак. Бу эса, хужжатларни кўриб чиқиш ва уларга ўзгартириш киритиш имконини беради.
  • Диагностика воситалари. Аппарат ва дастурий таъминот диагностика жараёнини автоматлаштириш учун мўлжалланган.
  • Назорат (мониторинг) воситалари. Назорат воситаларини баъзан мониторлар дейилади. Улар, компьютер тизимида рўй берадиган жараёнларни кузатиш имконини беради. Бунда икки хил холат бўлиши мумкин: реал вақт режимида кузатиш ёки натижаларни махсус протокол файлига ёзиш билан назорат қилиш.

Ўрнатиш мониторлари. Бу категория дастурлари дастурий таъминотни ўрнатишни назорат қилиш учун мўлжалланган. У ёки бу дастурни ўрнатиш ёки олиб ташлашда, бошқа дастурларни ишловчанлиги бузилиши мумкин. Ўрнатиш мониторлари эса, атроф дастурий муҳитини ўзгариши ва холатини кузатадилар, дастурлар орасидаги янги алоқалар пайдо бўлишини ҳисобга оладилар ва олдинги ўрнатилган дастурларни олиб ташлашда йўқолган алоқаларни қайта тиклайдилар.

  • Ўрнатиш мониторлари. Бу категория дастурлари дастурий таъминотни ўрнатишни назорат қилиш учун мўлжалланган. У ёки бу дастурни ўрнатиш ёки олиб ташлашда, бошқа дастурларни ишловчанлиги бузилиши мумкин. Ўрнатиш мониторлари эса, атроф дастурий муҳитини ўзгариши ва холатини кузатадилар, дастурлар орасидаги янги алоқалар пайдо бўлишини ҳисобга оладилар ва олдинги ўрнатилган дастурларни олиб ташлашда йўқолган алоқаларни қайта тиклайдилар.
  • Коммуникация воситалари (коммуникация дастурлари). Электрон алоқа ва компьютер тармоқлари пайдо бўлиши билан бу синф дастурлари жуда катта аҳамиятга эга бўлиб қолди. Улар узоқ масофадаги компьютерлар билан алоқа ўрнатади, электрон почта хабарларини узатишга, телеконференциялар ишига ёрдам беради, факсмил хабарларни узатишни таъминлайди ва компьютер тармоқларидаги кўп амалларни бажаради.
  • Компьютер хавфсизлигини таъминлаш воситалари. Бу кенг кўламдаги категорияга маълумотларни бузилишлардан химоя воситалари, ва шу билан бирга маълумотларга ҳуқуқсиз мурожаат, уларни кўриш ва ўзгартиришдан химоя воситалари киради. Бу дастурларга, масалан, антивирус дастурий таъминоти киради.

Download 20.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling