Эксперт тизимлари. Бу тизимлар, билимлар базаларидаги маълумотларни тахлил қилиш ва улар асосида, фойдаланувчи сўровномаси бўйича тавсиялар беришга мўлжалланган. - Эксперт тизимлари. Бу тизимлар, билимлар базаларидаги маълумотларни тахлил қилиш ва улар асосида, фойдаланувчи сўровномаси бўйича тавсиялар беришга мўлжалланган.
- HTML (Web) редакторлар. Бу ўзида, матн ва график редакторлари хоссаларини бирлаштирувчи редакторлар синфидир. Улар Web-хужжатларни тайёрлашга мўлжаллангандир.
- Браузерлар-( Web ни кўриш воситалари). Бу категорияга HTML форматида (бу формат хужжатлари Web-хужжат сифатида ишлатилади) яратилган ва электрон хужжатларни кўриш учун мўлжалланган дастур воситалари киради.
- Иш юритишнинг интеграллашган тизимлари. Бу дастурлар, бошлиқ иш жойини автоматлаштириш воситаларидан иборатдир. Бундай тизимнинг асосий функцияларига оддий хужжатларни яратиш, тузатиш ва форматлаш, электрон почта, факсмил ва телефон алоқа функцияларини марказлаштириш, корхона хужжат алмашинувини кузатиш (мониторинг), корхона бўлимлари фаолиятини координациялаш, раҳбарият ва хўжалик фаолиятини оптималлаштириш, ва сўровномалар бўйича маълумотлар бериш киради.
Бухгалтерия тизимлари. Бу махсуслаштирилган тизимлар бўлиб, улар ўз ичига матн ва жадвал редакторлари, электрон жадваллар ва маълумотларн базаларининг функцияларини олади. У бухгалтерия хужжатларини тайёрлаш ва ҳисобга олишни автоматлаштириш, бухгалтерлик ҳисоботларни олиб боришга мўлжалланган. Ва яна, корхонанинг солиқ ва статистик ҳисоб ташкилотларига берадиган мунтазам ҳисоботларини олиб бориш учун ишлатилади. - Бухгалтерия тизимлари. Бу махсуслаштирилган тизимлар бўлиб, улар ўз ичига матн ва жадвал редакторлари, электрон жадваллар ва маълумотларн базаларининг функцияларини олади. У бухгалтерия хужжатларини тайёрлаш ва ҳисобга олишни автоматлаштириш, бухгалтерлик ҳисоботларни олиб боришга мўлжалланган. Ва яна, корхонанинг солиқ ва статистик ҳисоб ташкилотларига берадиган мунтазам ҳисоботларини олиб бориш учун ишлатилади.
- Молиявий аналитик тизимлар. Бу синф дастурлари, банк ва биржа каби ташкилотларда фойдаланилади. Улар молия, товар ва хом ашё бозорларидаги ҳолатни назорат қилиш ва олдиндан кўра олиш, рўй бераяпган ҳодисаларни тахлил қилиш, ахборот ва ҳисоботлар тайёрлаш учун ишлатилади.
- Геомаълумот тизимлар. Аэрокосмос ва топографик усулларда олинган маълумот асосида картография ва геодезия ишларини автоматлаштириш учун мўлжалланган тизимлардир.
- Видеомонтаж тизимлари. Бу тизимлар видеоматериалларга рақамли ишлов бериш, уларни монтаж қилиш, видеоэффектлар яратиш, дефектларни олиб ташлаш, товуш, титр ва субтитр қўшиш учун мўлжалланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |