Хисоботи институтдан амалиёт раҳбари


Иккиёқлама ёзув усули билан ҳисоб юритиш


Download 253.5 Kb.
bet8/15
Sana27.01.2023
Hajmi253.5 Kb.
#1130968
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15
Bog'liq
Ibrohimov Bahodir Ne\'matov domlaga Hisobot qayta 2

Иккиёқлама ёзув усули билан ҳисоб юритиш
17. Иккиёқлама ёзув усули билан ҳисоб юритиш принципи хўжалик юритувчи субъект бухгалтерия операцияларини иккиёқлама ёзув тизими асосида рўйхатга олиши кераклигини билдиради. Иккиёқлама ёзув тизими шундан иборатки, бир операция бўйича бир сумма бухгалтерия ҳисобининг икки счётида — бирининг дебетида ва иккинчисининг кредитида акс эттирилади.
Узлуксизлик
18. Молиявий ҳисоботни узлуксизлик принципи асосида тайёрлаш хўжалик юритувчи субъект доимий ҳаракат қилишини ва аниқ бўлмаган узоқ муддат давомида ўз фаолиятини давом эттиришини, яъни хўжалик юритувчи субъектнинг ўзини тугатишига ёки ўз фаолияти соҳасини қисқартиришга эҳтиёжи йўқлигини билдиради.
Агар раҳбар хўжалик юритувчи субъектни тугатиш ёки унинг фаолияти кўламларини қисқартириш зарур деб ҳисобласа ёхуд шундай вазиятга олиб келадиган шароит мавжуд деб ўйласа, молиявий ҳисоботга тушунтиришларда бундай фактнинг мазмунини ёритиб бериши ва молиявий ҳисоботни тузишга асос бўлган жиҳатларни, узлуксизлик принципидан чекиниш сабабларини кўрсатиши зарур.
Узлуксизлик принципи яна шуни билдирадики, бухгалтерия ҳисобини юритиш муддати хўжалик юритувчи субъект фаолият кўрсатган муддатга мос бўлиши керак, яъни хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия ҳисоби субъект тугатилган ёки у банкрот деб эълон қилинган пайтгача юритилиши керак. Хўжалик юритувчи субъект ўз фаолиятини тугатган кундан бошлаб бухгалтерия ҳисобини юритишни ҳам тўхтатади.
Хўжалик операцияларини, активларни ва пассивларни пулда баҳолаш
19. Барча хўжалик операциялари, ҳолатлар, активлар ва пассивлар ягона, бир хил бирликда ўлчаниши — пул билан баҳоланиши керак.
Ўзбекистон Республикасида пул бирлиги — сўм, унинг бўлаклари — тийинлардир.
Ишончлилик
20. Ахборотда муҳим хато ёки ғаразлилик бўлмаса ва фойдаланувчилар унга таянишлари мумкин бўлса, ишончли ҳисобланади.
Операциялар ёки ҳодисаларнинг ишончлилиги одатда бошланғич ҳисоб ҳужжатлари билан тасдиқланиши керак.

Download 253.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling