Хизмат кўрсатиш шартномаси № ch сонли


Download 24.67 Kb.
bet1/3
Sana18.03.2023
Hajmi24.67 Kb.
#1283017
  1   2   3
Bog'liq
2 shartnoma


Хизмат кўрсатиш ШАРТНОМАСИ
CH ___- сонли

___________ 20__ йил “___” _______



I. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
1.1. Сотувчи маҳсулотларини (бундан буён матнда маҳсулот деб аталади) якуний истеъмолчиларга - жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда мижоз деб юритилади) сотиш, мижозларга хизмат кўрсатиш ҳажмини ошириш, аризаларни кўриб чиқиш вақтини қисқартириш мақсадида сотувчи ва Aгробанк AТБ (кейинги ўринларда БAНК деб номланади) маҳсулотни сотиш бўйича қўшма тадбирларни банкнинг “CHAKANA.UZ” савдо майдончаси орқали ташкил этишга келишиб олдилар.
Ҳамкорлик ахборот алмашиш шаклида, қўшма лойиҳаларда ва бошқа турдаги Ўзбекистон Республикасининг савдо бўйича қонунларига хилоф бўлмаган фаолиятларда иштирок этиш кўринишида амалга оширилади.
1.2. БAНК қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
- БAНК маҳсулот Сотиб олувчисининг кредит олиш тўғрисидаги аризаларини кўриб чиқади ва 15 дақиқа ичида кредит бериш ёки рад етиш тўғрисида қарор қабул қилади;
- Кредит олишга ариза тасдиқлангандан ва мижоз томонидан битим шартлари қабул қилингандан сўнг, БAНК мижознинг маблағларидан дастлабки тўловни ўзида сақлаб қолади;
- БAНК мижознинг кредит ҳисобварағидан Сотувчининг ҳисобварағига, мижоз ва сотувчи ўртасида тузилган олди-сотди шартномаси бўйича товарлар нархини мижоз томонидан товар қабул қилинган кундан бошлаб 7 банк куни ичида ўтказади.
1.3. БAНК қуйидаги ҳуқуқларга эга:
а) Жисмоний шахснинг маълумотларини қайта ишлаш (тўлов қобилияти) натижалари бўйича кредит беришдан бош тортиш;
б) Хизмат сифатини ошириш мақсадида, мижозлардан банк ва сотувчилар томонидан кўрсатилган хизматлар ҳақида сўраш, сўровномалар ўтказиш, кредит ва буюртмалар ҳақида маълумотлар бериш;
в) Шартномада ёки қўшимча келишувда кўрсатилган мажбуриятлар сотувчилар томонидан бажарилмаганда, шубхали амалиётлар кузатилганда ёки мунтазам равишда бошқа қоидабузарликлар юзага келган тақдирда, сотувчини Chakana.uz тизимидан ўчириш;

1.4. Ушбу шартномага биноан, сотувчи қуйидаги мажбуриятларни олади:
а) Товарлар, унинг сифати ва нарх белгилари тўғрисидаги маълумотларни “CHAKANA.UZ” савдо майдончасида жойлаштириш;
б) Товарларни (маҳсулотларни) жисмоний шахсларга (охирги фойдаланувчиларга) етказиб бериш;
в) Сотувчи жисмоний шахслар томонидан келиб тушган талаблар ва шикоятларнинг барча турларини, шу жумладан етказилган зарарни қоплаш (қайтариш, алмаштириш ва бошқалар)ни кўриб чиқишга мажбур бўлади;
г) Маҳсулотни (маҳсулотни) турли реклама майдонларида реклама қилиш.
д) Сотувчи кредит маблағларидан фойдаланган ҳолда ёки ўз маблағлари хисобидан жисмоний шахс томонидан сотиб олинган товарлар учун кафолатли хизмат кўрсатиши шарт;
е) Ушбу хизматдан фойдаланишда амалга оширилган ҳар транзакция учун 3% (уч фоиз) комиссия тўлаш.
ё) Жисмоний шахс томонидан кредит буюртмасининг фойдаланилмаган қисми агар бундан аввал ушбу буюртманома доирасида ажратилган кредитда жорий муддати ўтган асосий ва фоиз қарздорлиги мавжуд бўлса, муддати ўтган қарздорлик сўндирилгандан сўнг буюртманинг қолган қисми сотувчи ҳисоб рақамига ўтказиб берилади.
ж) Буюртмалар карта эгалари томонидан амалга оширилганлигини тасдиқлаш ва буюртма пулларини сотувчи/таъминотчилар ҳисоб рақамларига ўтказиб беришни мувофиқлаштириш мақсадида:
- Буюртмадаги карта эгасини тасдиқлаш. Бунинг учун, шахсий кабинетингизда, буюртма маълумотлари ичида, карта эгасининг исми шарифини мижознинг шахсни тасдиқловчи хужжатидаги (паспорт, ҳайдовчилик гувоҳномаси) исми шарифи билан текшириш. Идентификация жараёнида маълумотлар тасдиқлангандан сўнг маҳсулотни мижозга бериш.
- Шахсий кабинетиндаги буюртма маълумотлари ичида “Етказилганни тасдиқлаш / Подтвердить доставку” яшил рангли тугмани босиш. Ушбу амалиёт бажарилса, буюртма холати “Етказилди / Доставлено” дан “Етказилганлик тасдиқланди / Доставка подтверждена” га ўтади.

- Юқоридаги амалиётлар бажарилса, “Етказилганлик тасдиқланди / Доставка подтверждена” холатидаги буюртмалар пули сотувчи ҳисоб рақамига банк томонидан ўтказиб берилади.


1.5. Сотувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- Товарларга мустақил баҳо ўрнатиш;
- Берилган кредитлар тўғрисида маълумот олиш, сотилган товарларнинг суммаси ва миқдори тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан БAНКга тегишли ҳужжатларни тақдим этиш мажбуриятини олади: мижоз билан олди-сотди шартномаси, счёт-фактура;
1.6. Aгар таклиф қилинаётган битимлар иқтисодий жиҳатдан зарарли бўлса ёки томонлар ушбу таклифни тегишли тартибда амалга ошира олмаса, томонлар таклифларни рад етишга ҳақлидир.
1.7. Томонлар бир-бирларининг фаолиятини реклама қилиш ва реклама мақсадида бир-бири билан келишилган шаклда ва ҳажмда маълумот тақдим этиш мажбуриятини олади.

Download 24.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling