Хизмат кўрсатиш шартномаси № ch сонли
II. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
Download 24.67 Kb.
|
2 shartnoma
- Bu sahifa navigatsiya:
- IV. ФОРС-МAЖОР МАЖБУРИЯТЛАРИ 4.1.
II. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
2.1. Томонлар қўшма фаолият жараёнида маълум бўлган ишлаб чиқариш ва тижорат буюртмаси тўғрисидаги махфий маълумотларни ошкор қилмаслик мажбуриятини олади. 2.2. Сотувчи ва БAНК бир-бирларига патентларни, бошқа эксклюзив ҳуқуқларни ҳимоя қилишда ва учинчи шахслар томонидан носоғлом рақобатдан ҳимоя қилишда ёрдам беришади. 2.3. Томонлар ўзларининг товарларини реклама қилиш ва сотиш учун зарур бўлган барча материалларни бир-бирларига топширишга мажбур бўлишади: каталоглар, рисолалар, расмлар, техник ҳужжатлар, фотосуратлар, слайдлар, реклама намуналари ва бошқалар. 2.4. Товарнинг сифати, тўлиқлиги ва тўғри ишлаши учун СОТУВЧИ масъулдир. III. ЎЗАРО ҲИСОБЛAР 3.1. Банкда жорий ҳисобварағига хизмат кўрсатиш учун тўловни сотувчи томонлар ўртасида тузилган банк ҳисобварағи шартномасига мувофиқ амалга оширади. 3.2. Товарларнинг нархини тўлаш мижоз томонидан: карталардаги ўз маблағлар, мижознинг ҳисобварақлари, шунингдек БAНКда олинган кредит маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. 3.3. БAНК Мижознинг сотувчига пул ўтказиш билан боғлиқ кўрсатмаларини бажарувчиси сифатида хизмат қилади, шунингдек етказиб берилган ТОВAР учун тўлов маблағларининг кафолатчисига айланади. IV. ФОРС-МAЖОР МАЖБУРИЯТЛАРИ 4.1. Томонлардан бири ушбу Битим бўйича мажбуриятларни тўлиқ ёки қисман бажара олмаса, масалан: ёнғин, табиий офатлар, ҳар қандай характердаги ҳарбий операциялар, блокада, экспорт ёки импортни тақиқлаш ёки Томонларнинг назорати остида бўлмаган бошқа ҳолатлар бўлса, мажбуриятларни бажариш муддати ушбу юқорида келтирилган ҳолатлар фаолиятни амалга оширишга ҳамда тарафларнинг мажбуриятларини бажаришларига тўғридан тўғри таъсир этган ҳоллардагина шу даврга мутаносиб тарзда узайтирилиши мумкин. 4.2. Ушбу Битим бўйича мажбуриятларни бажаришнинг иложи йўқлиги юзага келган Томон бошқа Томонни икки ҳафтадан кечиктирмай мажбуриятларни бажаришга халақит берадиган ҳолатларнинг пайдо бўлиши ва тугаши тўғрисида хабардор қилади. Download 24.67 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling