Хизмат кўрсатиш соҳаси ривожланишининг ижтимоий


Download 367.31 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/11
Sana08.11.2023
Hajmi367.31 Kb.
#1758144
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1-mavzu hizmat kursatish sohasi rivozhlanishining-izhtimoiyi-tisodiy-a-amiyati-va-tamoyillari

scientific problem).
Иқтисодий ўсиш, сервис иқтисодиёти ривож­
ланиши, хизмат кўрсатиш соҳасининг ижтимоий­
иқтисодий ривожланиши, хизматлар сифати ва 
рақобатбардошлигини ошириш, хизмат кўрсатиш 
жараёнларини такомиллаштириш, ижтимоий­
иқтисодий муносабатларни тартибга солиш, 
иқтисодий самарадорликни ошириш омил­
лари, замонавий хизмат кўрсатиш тармоқларини 
ривожлантириш, меҳнат унумдорлигини ўсиши, 
персонални инновацион ривожланиши билан 
боғлиқ муаммоларнинг фундаментал жиҳатлари 
Кейнс Ж.М. [6], Маршалл А. [9], Шумпетер Й.А., 
[15], Волгин А.П. [4], Хаксевер К., Рендер Б., Рас­
сел Р., Мердик Р. [8], Одегов Ю.Г., Абдурахманов 
К.X., Котова Л.Р. [11] асарларида ёритиб берилган.
Сервис тизимида кўрсатиладиган хизматлар 
тавсифи ва таснифи, хизмaт кўрсaтиш кoрхoнaлaри 
фаолиятини ривожлантиришнинг ижтимоий­
иқтисодий механизми, соҳада персонал фаоли­
яти самарадорлигини ошириш, соҳа самарадорли­
гини ошириш, ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) 
интенсивлигини таъминлаш, соҳа корхоналарида 
хизматлар сифатини уларнинг истеъмол хусуси­
яти билан боғлиқлиги, хизматларнинг сифатини 
баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари, истеъмол­
чиларнинг мотивациясига боғлиқ ҳолдаги хизмат­
ларнинг шаклланиши, хизмат кўрсатиш соҳаси 
ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари, кор­
хоналарда хизмат кўрсатиш жараёнларини таш­
кил этиш, персонал компетентлигини таъмин­
лашга оид тадқиқотлар Теплицкий В., Костюков­
ский Ю. [13], Веснин В.Р. [3], Кательс М. [5], Okoye 
A. [10], Бaринoв Н.А. [1], Ураков Ж.Р. [14]ларнинг 
асарларида ўрганилган.
Хизмат кўрсатиш тармоқларида иқтисодий 
ўсиш омилларининг сифат ва миқдорий баҳолаш, 
ушбу омилларнинг ҳар бирининг хизмат кўрсатиш 
соҳа ва тармоқлари ўсишига қўшаётган ҳиссасини 
аниқлаш ҳозирги кунда ҳам муҳим илмий масала 
бўлиб ҳисобланади. Юқорида келтирилган муал­
лифларнинг асарларида турли хил омилларнинг 
соҳани ижтимоий­иқтисодий ривожланишига таъ­
сири тадқиқ этилган. Ушбу тадқиқотларда хизмат 
кўрсатиш корхоналарида ижтимоий­иқтисодий 
ривожланишнинг йўналишлари тизимли равишда 
ўрганилмаган. Шунга кўра, тадқиқот жараёнида 
хизмат кўрсатиш соҳасида ижтимоий­иқтисодий 
ривожланиш механизмлари тадқиқ этилган. 

Download 367.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling