Хизмат кўрсатиш соҳаси ривожланишининг ижтимоий


Download 367.31 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/11
Sana02.03.2023
Hajmi367.31 Kb.
#1243223
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
tarmoq 1 ga manba

йўналтирилганлик тамойили. Ушбу тамойил хиз­
мат кўрсатиш корхоналарида ижтимоий­иқтисодий 
ривожланишни таъминлаш мақсадларини реали­
зация қилишдан иборатдир. Иқтисодий ресурслар­
дан самарали фойдаланиш жараёнида амалга оши­
рилиши зарур бўлган мақсадлар қўйилган вазифа­
ларнинг умумий ва алоҳида хусусиятларини эъти­
борга олган ҳолда хизмат кўрсатиш самарадорли­
гини ошириш йўналишларини аниқлайди.
2. Хизматларни реализация қилувчи ва хари­
дорнинг якуний натижаларига мувофиқлиги
тамойили. Хизматларни реализация қилувчи ва 
харидор ишининг якуний натижасини (хизмат 
кўрсатишнинг пировард натижаси) бир­биридан 
фарқлаш керак. Мураккаблик шундан иборатки, 
хизматларни реализация қилувчи ва унинг хари­
дорини мақсадлари, манфаатлари ва ресурслари 
кўпинча бир­бирига мос келмайди ёки аниқ белги­
ланмаган бўлади. Хизматларни реализация қилувчи 
ва харидор муносабатининг пировард натижалари 
ўртасида номувофиқликка қарши курашиш учун 
қуйидаги чораларни амалга ошириш зарур: хиз­
матларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб­қувватлаш; 
25
ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ / РЕАЛЬНЫЙ СЕКТОР ЭКОНОМИКИ


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2021, 8(144)
рискни суғурталаш; хизматларни ва муайян тар­
тибларни сертификатлаш ва стандартлаштириш; 
ижро сифатини назорат қилишнинг махсус тар­
тибларини жорий этиш; вақтни назорат қилиш; 
шикоят ва таклифларни таҳлил қилиш; шу хиз­
матларни кўрсатиш юзасидан рақобатчиларнинг 
таққослама таҳлилини амалга ошириш.
3. Хизматлар бозорида талаб ва таклиф 
мувофиқлигини таъминлаш таъмойили. Хиз­
матлар бозорида талабнинг барқарорлиги шаро­
итида хизматларни сақлаш муҳим ҳисобланмайди. 
Бироқ талабнинг ўзгариб бориши корхонани 
хизмат кўрсатиш ва фаолиятининг рентабел­
лиги билан боғлиқ қийинчиликлар ва муаммо­
лар юзага келади. Хизматларни диверсификаци­
ялаш, табақалаштириш, дастлабки буюртмаларни 
шакллантириш усуллари авваламбор корхонанинг 
ташқи муҳитга таъсир қилиши учун мулжалла­
нади. Корхонанинг ички муҳит (ходимлар, ресурс­
лар, иш вақти) омилларига таъсир қилиш орқали 
хизматларга бўлган талаб ва таклиф ҳажмини 
мувофиқлаштириш, ресурслардан самарали фой­
даланиш ва корхона рентабеллигини ошириш мум­
кин.
4. Хизматлар бозорини ривожлантиришнинг 
трансверсаллик тамойили. Ушбу тамойил хиз­
мат кўрсатиш соҳасида инфратузилмавий ва инсти­
туционал чекловларни бартараф этиш, ҳудудий 
иқтисодий муносабатларни ривожлантириш 
бўйича мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва 
реализация қилиш, хизмат кўрсатиш соҳасини 
ривожлантиришда анъаналар ва инновациялар­
нинг интеграциясини таъминлаш кабиларни ўз 
ичига олади.
5. Хизмат кўрсатиш соҳасида меҳнат унум-

Download 367.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling