Хўжалик субъектининг фаолият турлари
Маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг тармоқ ва фаолият тавсифи
Download 40.56 Kb.
|
3.4. ¦Ъ¦-TАTЕ¦-¦-¦- TД¦-¦-¦¬¦¬TПTВ¦¬¦-¦¬¦-¦¦ TВTГTА¦¬¦-TА¦¬- ¦-¦¬¦¦TА¦-TЖ¦¬¦-¦-, ¦¬¦-¦-¦¦TБTВ¦¬TЖ¦¬¦-¦-, ¦-¦-¦¬¦¬TП¦-¦¬¦¦ TД¦-¦-¦¬¦¬TПTВ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.12-жадвал Активларнинг айланиш даврийлиги тавсифи
- Фаолият цикли Накдлик Товарларни сотиб олиш қиймати
- Хизмат кўрсатувчи корхоналар.
- Ишлаб чиқариш корхоналари.
- Газ ва нефтни қайта ишлаш корхоналари.
Маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг тармоқ ва фаолият тавсифи
Савдо корхоналари. Чакана ва улгуржи савдо корхоналари бошқа корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш билан шуғулланадилар. Улар учун активларнинг муҳим қисми товарлар захираси ҳисобланади. Шу сабабли ҳам тахлилда муҳим эътибор товарлар захирасининг таркибига ва динамикасига қаратилади. Товарлар захирасининг айланиш даражаси ва бир марталик айланишга кетадиган вақт кўрсаткичлари улар фаолиятини баҳолашнинг муҳим кўрсаткичи ҳисобланади. Ушбу кўрсаткичлар қисқа ва узоқ даврийликда ўрганилади ва унинг ўзгаришларига мос равишда бошқарув стратегиялари ўзгариб боради. Накд маблағлар ҳаракати савдо турига ва шаклига кўра ўзгариб туради. 3.12-жадвал Активларнинг айланиш даврийлиги тавсифи
Чакана савдода товарлар нақд пулга сотиб олинади. Шу сабабли ҳам уларда дебиторлик мажбуриятларининг жами активлар тарикибидаги салмоғи унчалик юқори бўлмайди. Улгуржи савдода товарларни кредитга сотиш ҳисобига жами активлар таркибида мажбуриятлар суммаси бироз юқори суммани ташкил этади. Шу сабабли ҳам аналитиклар биринчи навбатда этиборни мажбуриятларнинг сифатига ва муддатига қаратмоғи лозим. Шунингдек, савдо корхоналарида иш хажмига таъсир этувчи муҳим факторлардан бири сифатида мавсумнинг ўзгаришига таҳлилда алоҳида аҳамият қаратмоқ лозим. Хизмат кўрсатувчи корхоналар. Хизмат кўрсатувчи компанияларнинг ўзига хос хусусияти шундаги уларда янгидан қиймат (маҳсулот) яратилмайди. Хизматлар омборда сақланмайди, захираларнинг жами активлар тарикибидаги салмоғи унча юқори бўлмайди. Компанияларда асосий ролни интелектуал капитал эгаллайди. Бундай компаниялар таҳлилида асосий этибор, айланма активларнинг самарадорлига қаратилади. Ишлаб чиқариш корхоналари. Ишлаб чиқариш корхоналари тармоқнинг энг фаол, юқори потенциалли, кўп меҳнат ва харажат талаб қиладиган тармоқ бўғини ҳисобланади. Уларга хос бўлган энг муҳим жиҳатлар асосий воситалар, товар моддий захиралар ва тугалланмаган ишлаб чиқариш активлари қийматининг жуда юқорилиги билан ҳарактерланади. Коммунал хизматлар. Мазкур корхоналарда таҳлилда энг муҳим эътибор ананавий ҳисобланган тўловга кобиллик, ликвидлик, активлар ва хусусий капитал рентабеллиги кўрсаткичларини баҳолаш билан фарқланади. Коммунал хўжалик корхоналари учун энг муҳим таъсир бирлиги сифатида узоқ муддатли мажбуриятларнинг қопланувчанлик даражаси баҳоланади. Кломмунал хужалик корхоналари харажатларининг қопланишига алоҳида ургу берилади. Уларнинг молиялаштиришдаги мавжуд ҳолат ( ўз ўзини молиялаштириш, махаллий ва республика бюджетидан, турли жамғармалардан, фондалардан маблағ ажратиш ҳисобига) баҳоланади. Дебиторлик мажбуриятларининг сифатлиги таҳлилига алоҳида урғу берилади. Газ ва нефтни қайта ишлаш корхоналари. Газ ва нефтни қайта ишлаш корхоналари молиявий ҳисоботларида муҳим элемент сифатида газ ва нефт захираларини қидириб топиш ва казиб чиқариш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олиш усулларига аҳамият қаратилади. Газ ва нефтни қайта ишлаш корхоналарида асосий капиталнинг микдори жами активлар қаторида энг юқори салмоқни ташкил этади. Мажбуриятлар суммаси ҳам бошқа тармоқ компанияларига нисбатан жуда юқори. Инвестицион капиталнинг самарадлорлиги ва натижавийлиги муҳим кўрсаткич сифатида баҳоланади. Транспорт корхоналари. Транспорт ташкилотлари барча бўғинларда ўз ахамияти ва муҳимлиги билан алоҳида ўрин тутади. Транспорт ташкилотларида муҳим самарадорлик кўрсаткичлари сифатида бир километр, битта йўловчи, тонна юкга килинган харажатлар даражаси баҳоланади. Қишлоқ хўжалиги. Қишлоқ хўжалиги корхоналари активлари таркибида энг муҳим элемент бу ер ҳисобланади. Бошқа активлардан фарқли равишда ер амортизация қилинмайдиган актив ҳисобланади. Шунингдек активлар қаторида биологик активлар салмоғи ҳам юқори улушни ташкил этади. Фаолия самарадорлиги ва натижавийлигидаги динамик ўзгаришлар (ўсиш) кишлоқ хужалиги корхоналарининг ривожланишининг муҳим омили ҳисобланади Молиявий соҳа. Молиявий компанияларда активлар таркибида асосий улушни кимматли қағозларга, кўчмас мулкка ва бошва инструментларга йўналтирилган кисқа ва узоқ муддатли инвестициялар ҳажми ташкил этади. Шу сабьабли биринчи навбатда ушбу инвестицияларнинг сифатини баҳолашга. Пассивлар таркибида энг юқори улушни албатта карз маблағлари ташкил этади. Масалан банклар ушбу мажбуриятларнинг жами пассивлар таркибидаги салмоғи 90-95 фоизга етади. Шу сабабли жалб килинган қарз маблағларининг қийматига, уларнинг қопланишига муҳим аҳамият берилади. Банкларнинг молиявий ҳисоботлари ва уларнинг юритилиши бошқа тармоқ кархоналаридан тубдан фарқ қилади. Ахборотларни олиниши ва уларда молумотларнинг очиб берилиши юзасидан албатта фарқли жиҳатларни таркиблаш мумкин. Банклар учун энг муҳим самарадорлик кўрсаткичи сифатида активлар рентабеллиги, хусусий капитал рентабеллиги кўрсаткичлари баҳоланади. Download 40.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling