Ходимнинг шахсий варақаси. Уни тўлдириш


Ишга ҳали олийгоҳни битирмаган талаба кираётган бўлса, шахсий варақа қандай тўлдирилади?


Download 46.56 Kb.
bet6/7
Sana11.05.2023
Hajmi46.56 Kb.
#1449884
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Т-2 Ходимнинг шахсий варақаси

11. Ишга ҳали олийгоҳни битирмаган талаба кираётган бўлса, шахсий варақа қандай тўлдирилади?
Агар ходим ўқув муассасасида таҳсил олишда давом этаётган бўлса, унинг шахсий варақасига у ишга жойлашган пайтгача олган маълумотини ёзинг. Масалан, ходим олийгоҳга киришдан олдин ўрта мактабни битирган. Демак, унинг умумий ўрта маълумоти бор. I бўлимнинг 6-бандига ёзувни умумий ўрта маълумот ҳақидаги аттестат асосида киритинг (Йўриқноманинг 2.9-банди).


12. Ходим ишдан бўшаб кетгандан сўнг шахсий варақа қаерда сақланади?
Шахсий варақа ходимга бир нусхада юритилади ва ходимларнинг фамилиялари алфавити бўйича тузилган алоҳида картотекада сейфда сақланади.
Ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейин шахсий варақа ёпилади, амалдаги картотекадан олинади ва бир йил давомида кадрлар хизматининг жорий архивида сақланади.
Бир йил ўтгандан кейин ишдан бўшаб кетган ходимларнинг шахсий варақалари кадрлар хизмати жорий архивидан ажратиб олинади, фамилиялар алфавити бўйича йиғмажилдлар шакллантирилади ва архивга топширилади. Т-2-сон шахсий варақаларни сақлаш муддати – 75 йил.
Савол-жавоблар:
Ходим бу ташкилотда илгари ҳам ишлаган бўлса, унга янги шахсий варақа очиш керакми? 
Агар сиз ишга илгари ишлаб кетган шахсни олсангиз, унга Т-2-сон шаклдаги янги шахсий варақа очинг. Бу шунинг учун ҳам керакки, олдинги шахсий варақанинг охирги якуний қисмида «Меҳнат шартномасини бекор қилиш санаси» устунида у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақида ёзув бор, унда иш берувчининг вакили ва ходимнинг имзолари қўйилган.
Ташкилот Т-2-сон шаклдаги шахсий варақалар ҳисобини юритиши журналини юритишга мажбурми?
Йўқ, мажбур эмас. Кадрлар хизмати қўллайдиган ҳамма ҳисоб ва рўйхатга олиш журналларини мажбурий ва тавсия тусидаги журналларга ажратиш мумкин. Шахсий варақалар ҳисобини юритиш журнали кўпроқ тавсия этиладиган журналларга киради. Шунинг учун иш берувчи ташкилотда бундай журнални юритиш керакми йўқми, ўзи ҳал қилади.

Download 46.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling