Хокимларнинг мактабга эьтибори йили
Download 7.63 Kb.
|
Ra\'no opaga Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йилнинг 5 апрел куни утказилган "Халк таълими тизимида амалга оширилаётган ислохотлар тугрисида"ги 27-сонли видеоселектор йигилиши баёнида кайд этилганидек "жорий йил бошида мактаб таълимини ислох килиш буйича 5 та устувор йуналишда аник вазифалар белгилаб олиниб, вилоят, туман ва шахар хокимлари эътибори мактаб таълимини ривожлантириш дастурига йўналтирилди, шунингдек, 2022 -йил хокимларнинг мактабга эьтибори йили". деб эълон килиниб, "шахар хокими - Халк таълими булими мудири" булишига доир вазифалар белгиланганлиги халк таълими сохасидаги ислохотларни амалга оширишда кенг жамоатчиликнинг, жумладан, вазирликлар ва идоралар, тармок раҳбарлари, барча даражадаги хокимларнинг устувор вазифаси эканлиги, курсатиб утилган. Шуни инобатга олган холда, Самарканд вилояти Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази томонидан 2022 йил учун малака оширишнинг 11 ойлик режаси мониторинги такдим этилмокда. Мазкур режа туман халк таълими булими буюртмасига асосан Ўзбекистон Республикаси Халк таълими вазирлигининг 2022 йил 20 январдаги "Халк таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий этиш тугрисида"ги 18-сон буйругининг 2-иловаси билан тасдикланган бўлиб, 2022 йилнинг декабр ойи якунига кадар тулик бажарилиши шарт эканлигини эслатиб утамиз. Шу кунга кадар, Самарканд шахридан 2022 йил учун режалаштирилган 2965 нафар педагог ходимдан 2607 нафари малака оширишдан утган. Бу йиллик режанинг 87,9 фоизини ташкил килади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги "Халк таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш тартиби тугрисидаги низомни тасдиклаш хакида"ги 25-сонли карорига кура "ходим асосий иш жойи буйича белгиланган муддатда (жорий йил давомида) малака ошириш курсларидан узрли сабабларсиз утмаган такдирда, у билан тузилган мехнат шартномаси амал килиш муддатидан катъи назар, белгиланган тартибда икки ой мобайнида бекор килиниши" белгиланганлигини маълум киламиз. Мазкур хат жорий йил охирига кадар туманлиги халк таълими ходимлари малака ошириш режасининг бажарилмаслик хавфи мавжудлиги сабабли такдим килинмокда. Марказ директори А.Ибрагимов Download 7.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling