Ассалому алайкум, Ҳурматли Абдулла Ниғматович!


Download 25.93 Kb.
bet1/5
Sana07.01.2023
Hajmi25.93 Kb.
#1082531
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Маъруза


2022 - 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» давлат дастури ижроси тўғрисида


Ассалому алайкум,
Ҳурматли Абдулла Ниғматович!
Рухсат берсангиз, давлат дастурининг 9 ойдаги ижроси бўйича қисқача тўхталиб ўтсам.
I. Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясининг “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да вазирликка 6-устуворй йўналишда 15 та вазифалар белгилаб берилган.
9 ойда – 7 та, IV-чоракда – 5 та, йил давомида – 3 та топшириқ.
Бевосита вазирликка, асосий ижрочи сифатида 8 та бошқа тегишли ташкилотлар билан биргаликда ҳамижрочи сифатида
7 та устувор вазифалар белгиланган.
Вазирлик 3 та мақсадда 8 та асосий ижрочи бўлган бандлар бўйича, жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида, 5 та Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори, 1 та Вазирлар Маҳкамаси Қарори, 3 та амалий чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, тасдиқланди ва ижрога қаратилди.
II. Давлат дастурининг 37-мақсадда 2 та бандида Ҳар бир фуқарога давлат ҳисобидан аниқ касб-ҳунарга ўқиш имкониятини яратиш. Касбга ўқитиш кўламини 2 баравар ошириб, жами 1 млн нафар ишсиз фуқарони касб-ҳунарларга ўқитиш ва бу жараёнда нодавлат таълим муассасаларининг иштирокини 30 фоизга етказиш белгиланган.
Малака ва касб-ҳунарга эга бўлмаган 111,6 минг фуқаролар касб-ҳунарга ўқитилиб, ўқув курсларини тамомлаган битирувчиларнинг
64 фоизи ишга жойлаштирилди. Улардан 86,9 минг нафари аёллар ва 55,9 минг нафари ёшларни ташкил этади.
Нодавлат таълим ташкилотларни рағбатлантириш орқали
9,8 минг фуқаролар муассасаларга ўқишга жалб қилинди.
Таълим сифатини ошириш мақсадида меҳнат бозорида талаб юқори бўлган 13 та касб йўналишлари бўйича 5 та давлатдан 55 нафар хорижий мутахассислар “Ишга марҳамат” мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларига жалб этилди. (Туркия 44 нафар, Корея 6 нафар, Япония
3 нафар, Россия Федерацияси ва Германиядан 1 нафардан)
.
Хорижий мутахассислар томонидан 75 та амалий тренинглар ташкил этилди, мономарказ ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларидаги 112 нафар таълим усталарининг малакаси оширилди, 4 минг нафар ўқувчиларга касблар бўйича халқаро кўникмалар ўргатилди. 41 та тадбиркорлик субъектларининг 670 нафар мутахассисларига мастер класс ўказилди.

Download 25.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling