Холбоева А. И., Нарманова Ф. С., Яқубова Д. Т
Download 85.58 Kb.
|
Xolboyeva 25.01.2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-расм. Таркибида азот, олтингугурт бўлган органик бирикмаларни натрий тетрасульфид асосида синтез қилиш унумининг вақтга боғлиқлиги.
- 2-расм. Таркибида азот, олтингугурт бўлган органик бирикмаларни натрий тетрасульфид асосида синтез қилиш унумининг ҳароратга боғлиқлиги.
Натрий тетрасульфид асосидаги олтингугурт ва азот сақлаган органик бирикмаларнинг физик-кимёвий хоссалари Холбоева А. И., Нарманова Ф.С., Яқубова Д. Т. Узбекистан республикаси Термез шахри Термез давлат университети E-mail: xolboevaa@tersu.uz Бугунги кунда ёғоч асосидаги замонавий қурилиш материалларга бўлган талаб ошиб бориши ва уни ҳаддан ташқари намликдан ҳимоя қилувчи самарали воситаларни излаш, ёғоч иншоотларнинг чидамлилигини белгилайдиган асосий омиллар билан боғлиқ. Ушбу масалалардан келиб чиқиб биз таклиф этаётган янги олтингугурт асосидаги органик бирикмалар ва композитлар ёғоч қурилиш материалларни химояловчи қўшимчалар сифатида маҳаллий ва иккиламчи хомашёлардан олинган бўлиб экологик ҳамда иқтисодий самарадорлигига эга. Юқоридаги маълумотдардан келиб чиқиб таркибида азот, олтингугурт бўлган органик бирикмаларни натрий тетрасульфид асосида синтез қилиш мақсадида биринчи 250 мл ҳажмдаги стаканга 100 мл натий гидроксидни тўйинган эритмаси солинади ва ҳарорат 90-95°С гача кўтарилиб аралаштирилган ҳолда 20 г майдаланган олтингугугрт 30 мин давомида секин асталик билан қўшилади. Сўнгра 1 соат давомида реакция давом этади ва олинган эритма фильтрланиб олинади. Демак азот ва олтингугурт асосидаги органик бирикмаларни олиш мақсадида биринчи тетрасульфид натрийни умумий 1,5 соат давомида синтез қилиб олдик. Ҳосил бўлган модданинг унуми бўйича маълумотлар 1-расмда вақт ва ҳароратга боғлиқлиги ишлатилаётган бошланғич моддаларни нисбатига қараб 60 % дан 86% гача бўлиши аниқланган. 1-расм. Таркибида азот, олтингугурт бўлган органик бирикмаларни натрий тетрасульфид асосида синтез қилиш унумининг вақтга боғлиқлиги. Реакция жараёнида асосан уч хил нисбатлари таҳлил қилинган бўлиб, натрий тетрасульфид : рух оксиди : аммофос : уротропин 1). 0,5:0,25:1: 0,25 (реакция унуми 86%), 2). 1:0,25:0,5:0,25 ( реакция унуми 74%), 3). 1:0,5:1:0,25 (реакция унуми 60%) ташкил этади. 1-расмни таҳлил қилинадиган бўлса 0,5:0,25:1: 0,25 нисбатларда ва турли вақтларда реакция олиб борилганда биз учун самарали бўлган реакция жараёнини кузатиш мумкин сабаби натрий тетрасульфид ва рух оксидини кам миқдорда қўшилиши реакция жараёнида олтингугурт ва рух оксидини тўлиқ реакцияга киришишига олиб келади, шу сабабдан реакция унуми бошқа нисбатларга қараганда юқорироқ эканлигини кузатиш мумкин. Рекция жараёнида уротропин миқдорининг узгаришсиз қолганлиги сабаби бир нечта реакция жараёнлари орқали шуни аниқландики уротропин миқдорининг оширилиши ҳосил бўлган модданинг сувда эрувчанлигини камайтириши аниқланди. Бизни мақсадимиз эса сувда яхши эрийдиган азот ва олтингугурт сақлаган органик бирикмалар олишга қаратилган. 2-расмда эса ушбу реакция жараёнларни ҳароратга боғлиқлиги аниқланган бўлиб барча нисбатлар ичидан энг юқори унумга эришилган. 1) 0,5:0,25:1:0,25 нисбатни турли ҳароратдаги реакция унумлари тадқиқ этилган. Ушбу реакция жараёнлари асосан сувли эритмаларда олиб борилганлиги сабабли 90-100°С да энг яхши натижалар олинди. 2-расм. Таркибида азот, олтингугурт бўлган органик бирикмаларни натрий тетрасульфид асосида синтез қилиш унумининг ҳароратга боғлиқлиги. Синтез қилинган натрий тетрасульфид асосидаги олтингугурт ва азот сақлаган органик бирикмаларни физик-кимёвий хоссалари қўйидаги 1-жадвалда келтирилган бўлиб турли нисбатда олинган моддани унуми %, агрегат ҳолати, муҳити, зичлиги г/см3 бўйича маълумотлари тадқиқ этилган. Ютилиш чизиғи фосфор билан кислород ва углерод орасидаги боғларни 1105,21 см-1 оралиқдаги кучсиз шакилдаги ютилиш чизиқлари орқали кўриш мумкин. ИҚ спектроскопиясида 657-995 cм-1 оралиқидаги ютилиш чизиқларни металл оксидлар ва олтингугурт асосидаги боғлар ташкил этади. Ўрганиладиган намуналарнинг индивидуаллигини аниқлаш учун ДРОН-2,0 СИ-антикатодли қурилмада рентгенограммалари олинди. Олинган ренгенограммада бошланғич интенсивлик 4,9880, якуний интенсивлик 89,9820 тенг бўлиб оралиқ ҳажми 0,0130 тенг. Намуналарини таҳлилида қўйидаги текисликлараро масофа мавжуд: (d, A°) нисбий интенсивлик билан (1,%): 4,07 (9); 2,62 (22); 2,35 (14); 1,991 (57); 1,946 (7); 1,759 (8); 1,670 (8); 1,590 (12); 1,526 (8); 1,483 (8); 1,362 (11); 1,320 (8); (2.13. Расм). 2.7-расмда тальк минерали (1,526Е), MgO (1,483Е) ва SiO2 (4,07; 1,362Е) антипиренларнинг дифракцион акси кўрсатилган. Натижада олинган модда сувда яхши эриши билан ажралиб тўрганлиги тажриба синов натижалари орқали аниқланди. Ушбу моддани сувда эрувчанлиги яхшилиги биз биологик химояловчи воситалар (термидлар, бактериялар ва бошқа ферминтларга қарши воситалар) сифатида қўллашимиз учун айнан сувда эриши иқтисодий самарадор антисептик бўлиши мумкин. Фойдаланилган адабиётлар 1. Осипов А.В., Будник В.А., Зольников В.В. Взаимодействие серы с органическим сырьём //Нефтегазовое дело, 2010 http://www.ogbus.ru. 2. Волгушев А.Н. Применение серы в строительстве // Аналитический портал химической промышленности Newchemistry.ru : [сайт]. URL: http://www.newchemistry.ru/letter.php?n_id=4348 (дата обращения 27.04.2010) 3.Корнеева Л.А. Синтез олигоариленсульфидов реакцией двухъядерных ароматических углеводородов с элементной серой // Росс. гос.университет им.А.Н.Косыгина (Технологии. Дизайн. Искусство) Диссерт......Москва.2019. 157с. 4. Неделькин В.И., Зачернюк Б.А., Андрианова О.Б. Органические полимеры на основе элементной серы и ее простейших соединений //Росс. Хим. Ж. 2005. Т.49. №6. С.3-10. Download 85.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling