Холбўтаева Дилфуза Ўзпфити таянч докторанти
Download 30.11 Kb.
|
Xolbutayeva D. madaniyatshunoslik
Keywords: cultural studies, cultural worldview, pedagogical, popular culture, reflexive approach, historical and cultural approach, national and universal values, cultural environment, culturological approach.
Ключевые слова: культурология, культурное мировоззрение, педагог, массовая культура, рефлексивный подход, историко-культурный подход, национальные и общечеловеческие ценности, культурная среда, культурологический подход. Бугунги кунда таълим жараёнининг асосий ҳаракатлантирувчи кучи сифатида маданий дунёқарашга эга бўлган педагог қиёфасини шакллантириш назарда тутилмоқда. Чунки, фан техника ривожланаётган ҳозирги шароитда юксак маданий дунёқарашга эга бўлган мутахасисларни тайёрлаш педагогиканинг истиқболли йўналиши ҳисобланади. Оммавий маданият ҳуружлари купаяётгaн ҳозирги шароитда маданий дунёқарашга эга ўқитувчига бўлган эҳтиёж ортмоқда. Ўқитувчининг дунёқараши бевосита ўқувчиларнинг маданий дунёқараши шаклланишига таъсир кўрсатади. Педагогик жараёнга фақатгина техник ёки технологик нуқтаи назардан ёндашиш кутилган самарадорликка эришиш имконини бермайди. Бунинг учун Олий педагогик таълим жараёни характерини бир қадар ўзгартириш, уни талабаларнинг дунёқарашини ривожлантиришга йўналтириш талаб этилади. Жамият ҳаётини ташкил этиш принциплари, уни ривожланириш йўналишлари, инсонларни ижтимоий ҳамда ижтимоий-маданий жиҳатдан бошқариш йўналишлари такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун бўлажак ўқитувчининг маданий дунёқарашини шакллантириш устида алоҳида тўхталиш талаб этилади. Бўлажак ўқитувчиларнинг маданий дунёқарашини ривожлантиришда рефлексив, тарихий-маданий ёндашувлар, миллий ва умуминсоний қадриятларга таяниш муҳим ҳисобланади. Анъанавий педагогик таълим жараёни фақатгина педагогик, методик, ижтимоий билимларни тақдим этиш асосида муайян касбий кўникмаларга эга бўлган ўқитувчиларни тайёрллашни назарда тутар эди. Бўлжак ўқитувчиларни тайёрлаш соҳасидаги давлат сиёсатида юксак касбий маҳорат – “акме”ни эгаллаган, маданий дунёқараши ривожланган, касбий компетенцияларни эгаллаган ўқитувчиларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Педагогик таълим мазмуни касбий фаолиятни эгаллаш учун зарур бўлган билимлар мажмуидан иборат бўлиб, оламни билиш ушбу билимлар негизида шакллантирилишига эътибор қарaтилган. Бугунги кунда эса бўлажак ўқитувчиларни тайёрлашда асосий эътибор уларнинг маданий дунёқарашини ривожлантириш орқали касбий маданияти ва касбий компетенцияларини шакллантиришга қаратилмоқда. Маданий дунёқарашга эга бўлган бўлажак мутахассис ўз-ўзини ривожлантириш ва касбий кўникмаларини такомиллаштириш имкониятига эга бўлади. Чунки у мунтазам тарзда ўзининг касбий-шахсий шаклланганлик даражасини рефлексиялаш имкониятига эга бўлади. Бўлажак ўқитувчиларнинг маданий дунёқарашини шакллантириш ўзига хос педагогик ходиса бўлиб, ушбу йўналишда талабаларга тақдим этиладиган билимлар умуминсоний қадриятлар билан интеграциялашади. Мазкур билимлар муайян мезонлар билан ўлчанади. Бўлажак ўқитувчиларни тайёрлаш соҳасидаги концептуал ёндашувларда ушбу соҳада янги назариялар, ғоялар ва методикаларни излаш зарурлиги таъкидланмоқда. Бундай назарий ёндашувлар сирасига бўлажак ўқитувчиларни тайёрлаш жараёнига маданиятшуносликни тадбиқ этиш соҳасидаги интилишларни киритиш мумкин. Бу ғоялар маданий моделнинг асосий компонентлари сифатида бўлажак педагогнинг маданий дунёқарашини ифодаловчи бирликларни мужассамлаштиришни назарда тутади. Шахснинг маданий дунёқараши жамият ҳаётини позитив нуқтаи назар доирасида бошқарувчи алоҳида ҳодиса ҳисобланади. Бу биринчи навбатда жамият тараққиётининг асосий омили, умумий ўрта таълим мактабларида маданий муҳитни шакллантирувчи стимул, ҳар бир шахснинг сифат кўрсатгичини ифодаловчи ҳодиса ҳисобланади. Чунки, ўқитувчи фаол субъект сифатида жамият, шу жумладан, таълим муассасаси ҳаётида муҳим ўрин эгаллайди. Ўқитувчилар тайёрлаш жараёнига маданиятшунослик ёндашувини тадбиқ этишда умуминсоний ва миллий маданият бойликларидан фойдаланишни назарда тутиш мақсадга мувофиқ. Бўлажак ўқитувчининг маданий жараённи идрок этиши умуминмоний ва миллий маданият бойликларини қабул қилиш ва ўзлаштиришдан бошланади. Бунинг учун олий таълим муассасаларида ҳам маданиятшуносликка йўналтирилган муҳитни яратиш тақозо қилинмоқда. Умуминсоний ва миллий маданиятнинг барча таркибий қисмлари инсон дунёқараши ва ақл-идрокининг маҳсули бўлиб ёш авлоднинг маънавий-аҳлоқий, интеллектуал тараққиётига хизмат қилади. Бундай ёшлар маданий қадриятларни англаш, уларни таҳлил қилиш, ўз фаолиятида қўллаш кўникмасига эга бўлади. бунинг учун эса ҳар бир бўлажак ўқитувчида ўз-ўзини, маданий қарашлари ва нуқтаи назарини рефлексиялаш лаёқати шаклланган бўлиши лозим. Бунинг учун маданиятшунослик ёндашувининг асосий жиҳатларини намоён қилувчи қуйидаги ҳолатларга эътибор қаратилади: талабалар профессор-ўқитувчиларни ижтимоий ҳаётнинг асосий субъектлари, уларга маданий бойликларни тақдим этувчи мутахассис сифатида қабул қилишлари; талабалар маданий жиҳатдан ўз-ўзларини ривожлантириш ва таълим муҳити шу жумладан, жамият маданий ҳаётида ўз нуқтаи назарларини ўзгартириш имкониятига эга бўлишлари; талабалар ўқитувчининг ўқувчилар билан жамиятдаги маданий муҳит орасида бевосита алоқа ўрнатувчи субъект эканлигини тушуниб етишлари лозим. Чунки ўқитувчи ўқувчиларни маданият оламига олиб кирувчи асосий шахс ҳисобланади; ҳар бир ўқитувчи таълим жараёнини ўқувчилар учун маданий муҳит сифатида идрок этиши, талабалар маданий муҳитни ҳаракатлантирувчи кучи, ўқитувчининг маданий дунёқараши, маданиятга оид билмлари эканлигини англаб етиши; маданий муҳитнинг субъектлари орасидаги диалог уларни ўз-ўзини ривожлантиришга ундовчи асосий восита эканлигини билишлари; таълим муассасасининг яхлит ижтимоий маданий муҳит сифатида намоён бўлиши зарурлигини ҳис эта олишлари; таълим муассасасида ўқувчиларнинг маданий муҳитни яратишлари, идрок этишлари мазкур муҳитда ўз-ўзларини ривожлантиришлари учун қулай шароит яратиш кўникмасини эгаллашлари зарурлигини тушиниб етишлари; ўқитувчи маданий муҳитнинг яратувчиси ва маданиятли шахсни тарбияловчи субъект эканликларини билишлари кабилар. Бўлажак ўқитувчиларни тайёрлаш жараёнига маданиятшунослик ёндашувини тадбиқ қилиш масаласи О.Мусурмонова, Р.Г.Сафарова, М.Қуронов, Д.Маликова, В.А.Сластенин, И.Ф.Исаев, Ё.Н.Шияновлар томонидан илгари сурилган. Бўлажак ўқитувчиларни тайёрлаш жараёнига маданиятшунослик ёндашувини тадбиқ этиш тушунчаси доирасига назарий-методологик ҳолатлар ҳамда педагогик чора-тадбирлар мажмуи киради. Булар талабаларга маданий қадриятлар, миллий-маданий моделларни тақдим этиш шарт-шароитлари, усуллари, меодлари ва технологияларини қамраб олади. маданиятшунослик йўналишидаги билимлар истиқболда ўқитувчиларнинг ўз маданий, педагогик фаолиятларини амалга оширишлари учун қулай имкониятлар яратади. Мутахассислар ўқитувчиларнинг ўз касбий фаолиятларини амалга оширишлари учун муҳим сифатлардан бири педагогик маданиятга эга бўлишлари деб ҳисоблайдилар. Педагогик маданиятнинг асосини эса маданий дунёқараш ташкил этади. Бу эса ўз навбатида педагогик таълим мазмуни, уни амалга ошириш шарт-шароитлари, усул, метод ва технологияларини маданиятшунослик ёндашуви асосида такомиллаштиришни тақозо қилади. Талабаларда педагогик маданиятни шакллантириш жараёни касбий педагогик билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришдан фарқланади. Педагогик маданият ўқитувчининг шахсий ривожланишини таъминлайди. Педагогик билим, кўникма, малакалар эса бўлажак ўқитувчининг касбий тараққиётини таъминлашга хизмат қилади. Натижада, ўқитувчилар маданий қадриятлар, тарихий-маданий моделларни ўқувчиларга тизимли тарзда тақдим этиш имкониятига эга бўладилар. Педагогик маданият Таълим жараёни учун: Ўқитувчи учун: Ўқувчи учун: Бўлажак ўқитувчилар нафақат маданий меросни ўзлаштиришлари, балки, уни инновацион педагогик жараёнга тадбиқ этиш механизмларини ҳам билишлари талаб этилади.Бўлажак ўқитувчиларни тайёрлаш жараёнига маданиятшунослик жараёнини тадбиқ этиш асосида уларда маданий дунёқарашни ривожлантириш бугунги кунда ўқитувчилар олдида турган кўплаб муаммоларга ечим топиш имконини беради. Маданий дунёқарашга эга бўлган ўқитувчилар ўқувчиларни маданий ривожлантириш имконини берадиган дидактик воситалар, усул ва методларни излаб топиш лаёқатига эга бўладилар. Педагогик фаолият мақсадларидан келиб чиққан ҳолда маданий ҳодисаларни ўрганиш, рефлекциялаш, ўқув жараёни мақсадларидан келиб чиққан ҳолда ўқувчиларга тақдим этиш учун қулай шароитлар яратилади. Маданий дунёқараш педагогнинг шахсга йўналтирилган таълим-тарбия жараёнини ташкил этиши учун қулайлик яратади. Ўқитувчилар маданиятшунослик нуқтаи назарига эга бўлиш, педагогик жараённи маданий ёндашувлар асосида ташкиллаштириш, педагогик ҳодисаларни маданий ёндашувларга таянган ҳолда таҳлил қилиш, рефлексив бахолаш ва ривожлантириш кўникмасига эга бўладилар. Улар ўз фаолиятларида маданий мерослар, қадриятларга таянадилар. Шу билан бир қаторда ўқитувчилар жахон маданиятининг ривожланиш тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда ўқув фаолияти натижаларини маданиятшунослик ёндашуви асосида таҳлил қилиш, рефлексив баҳолаш кўникмаларига эга бўладилар. Маданиятшуносликдаги умуминсоний ва миллий-маданий қадриятларни уйғунлаштирган ҳолда таълим жараёнидаги маданий муҳитга олиб кириш имкониятига эга бўладилар. Таълим муассасасидаги кўпгина масалаларни маданиятшунослик ёндашувига таянган ҳолда ечишга муваффақ бўладилар. Download 30.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling