Холинергик синапсларни блокловчи воситалар


Ганглиоблокаторларнинг ножўя таъсирлари


Download 0.88 Mb.
bet4/5
Sana22.04.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1379967
1   2   3   4   5
Bog'liq
1.2.1.1.Холинергик синапсларни блокловчи воситалар

Ганглиоблокаторларнинг ножўя таъсирлари:

1. Аккомодация фалажи. 2. Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг қуриб қолиши. 3. Сўлак безлари гиперсекрецияси. 4. Артериал босим кўтарилиши. 5. Ортостатик коллапс. 6. Меъда-ичак тракти ҳаракатининг ортиши (диарея) ва сийдик пуфаги тонусининг ортиши (тез-тез сийиш). 7. Ичаклар атонияси (қабзият, паралитик илеус) ва пешоб пуфаги атонияси (сийишнинг қийинлашиб қолиши).

  1. Тубокурариннинг таъсир механизми:

1. Ҳаракатлантирувчи нерв охирларида ацетилхолин синтезини сусайтиради. 2. Скелет мушаклари толасининг н-холинорецепторларини қўзғатади, бу эса постинаптик мембраналарнинг барқарор деполяризациясига олиб келади. 3. Скелет мушаклари толасининг н-холинорецепторларини блоклайди.

  1. Дитилиннинг таъсир механизми:

1. Ҳаракатлантирувчи нерв охирларида ацетилхолин синтезини сусайтиради. 2. Скелет мушаклари толасининг н-холинорецепторларини қўзғатади, бу эса постинаптик мембраналарнинг барқарор деполяризациясига олиб келади. 3. Скелет мушаклари толасининг н-холинорецепторларини блоклайди.

  1. Тубокурарин бир маротаба киритилганда таъсир давомийлиги:

1. 5-10 минут. 2. 20-30 минут. 3. 30-60 минут.

  1. Дитилин бир маротаба киритилганда таъсир давомийлиги:

1. 5-10 минут. 2. 20-30 минут. 3. 30-60 минут.

  1. Кураресимон воситаларнинг қўлланилиш учун кўрсатмалар:

1. Ичак, буйраклар ва жигар санчиқлари. 2. Трахея интубациясини амалга ошириш. 3. Операция вақтида скелет мушакларини бўшаштириш. 4. Чиққан суякларни жойига солишни осонлаштириш. 5. Суяклар синганда синиқларни қайта жойлаштиришни осонлаштириш. 6. Қоқшолни даволаш.


  1. Download 0.88 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling