Homila tushishi sabablari, alomatlari, davolash usullari, oldini olish


Download 0.66 Mb.
bet7/14
Sana05.01.2022
Hajmi0.66 Mb.
#227817
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14
Bog'liq
homilador ayollarda xavfli belgilar

6 dan 13-haftagacha bo’lgan muddatlarda 5 sm gacha uzunlikdagi qon lahtalari, homila qismlari kelishi kuzatilishi mumkin. Bu jarayon bir necha soatni talab qilishi, muntazam ravishda to’xtashi va davom etishi, bir necha kungacha cho’zilishi mumkin. Alomatlar keng farqlanib, ko’ngil aynishi va ich ketishi ham qayd qilinadi;



  • 13-haftadan boshlab homila bachadondan osongina chiqib ketishi mumkin, ammo yo’ldosh bachadonda to’liq yoki qisman qolishi ehtimoli mavjud, bu esa chala abortga olib keladi. Jismoniy alomatlar: qon ketishi, erta muddatlarda homila tushishini eslatadigan, biroq kuchliroq va tug’ruqdagiga yaqin bo’lgan tortishish va og’riqlar.

  • Ҳомиладорликнинг 6 — 12 ҳафтаси ичида ҳомила тушиши

  • Эндокрин бузилишлар — аёл организмида эркакларга хос жинсий гормонларнинг ҳаддан ошиқлиги, аёллар жинсий гормонининг етишмаслиги, қалқонсимон без фаолиятидаги ўзгаришлар саналади. Одатда санаб ўтилганларнинг барчаси ҳомиладорлик юз беришига тўсқинлик қилади, лекин мўъжиза юз бериб, ҳомиладорлик кузатилса, эмбрион керакли даражада бачадон ичида ўрнашиб ололмаслиги мумкин. Бундан ташқари, бачадон ичи тонуси ошиб, ҳомилани ташқарига итарилиши ҳолати ҳам юз бериши эҳтимолдан ҳоли эмас.

  • Жинсий йўл билан юқадиган инфекциялар ҳам ҳомиланинг тушишига сабаб бўлади.

Ҳомиладорлик давридаги турли касалликлар — оддийгина шамоллашдан тортиб салмонеллезгача ҳомиланинг нуқсонли бўлишига олиб келиш эҳтимоли борлиги учун табиатнинг ўзи бу ишни ҳал этади.

Бачадон яллиғланиши — грипп, ангина каби касалликларнинг асорати, гинекологик хасталиклар ва абортлар ҳам ҳомила ривожланишига тўсқинлик қилиши мумкин.

Иммун тизими — одатда қони манфий резус омилли бўлган аёлларда ҳомиладорлик даврида қон таркибида эмбрионга қарши антитаначалар пайдо бўлиб, болани организмдан чиқариб ташлашга интилади. Бироқ бу ҳолатни олдиндан билиш мумкинлиги сабаб, резус омили манфий аёлларга ҳомиладорлик даврида қўллаб-қувватлайдиган дори-дармонлардан ёрдамида фарзандни эсон-омон дунёга келтириш имконияти мавжуд.

Анотомик нуқсонлар — бачадон ривожланишдан ортда қолиши ёки туғма нуқсонлар ҳомиладор бўлишга имкон бермайди, бу бахт юз берсада, сақлаб қолишда катта тўсқинликни юзага келтириши мумкин.




Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling