Хонликлар даври мансаб ва унвонлари қиёсий таҳлили абдуазимов Давронбек Бахтиёр ўғли Жиззах давлат педагогика университети
Download 21.33 Kb.
|
1 2
Bog'liqXonliklar davri mansablari qiyosiy tahlili
ХОНЛИКЛАР ДАВРИ МАНСАБ ВА УНВОНЛАРИ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ Абдуазимов Давронбек Бахтиёр ўғли Жиззах давлат педагогика университети Davron28010@gmail.com Тел:+99898 116 99 88 “Миллий тарихни миллий руҳ билан яратиш керак. Акс ҳолда унинг тарбиявий таъсири бўлмайди. Биз ёшларимизни тарихдан сабоқ олиш, хулоса чиқаришга ўргатишимиз, уларни тарих илми, тарихий тафаккур билан қуроллантиришимиз зарур”, дейди Шавкат Мирзиёев. Тарих саҳифаларидан маълумки, бирор бир катта таъсирга эга бўлган давлат борки, ўз тараққиёт йўлида қайсики ютуқ ва марраларни қўлга киритмасин унинг мувофаққияти кучли тартиб-интизом асосига қурилган давлат бошқаруви аппаратига боғлиқдир. Давлат мансаб ва унвонлари мамлакатдаги барча соҳаларнинг самарали ишлаши учун таъсис этиларкан, бу механизм давлатни бой, халқни фаровон, юртнинг обод бўлишини таъминлайди. Ушбу мақолада Хива ҳамда Қўқон хонликлари даври мансаб ва унвонларининг ўзаро ўхшаш ва фарқли томонларини қиёслашга ҳаракат қилинди. Қўқонда ўзбекларнинг минг қабиласи (уруғи) бошлиқларидан бири Шоҳрухбий асос солган Қўқон хонлигидаги давлат бошқарув тизими ўрта асрларда Мовароуннаҳрда ҳукм сурган мусулмон давлатлари бошқарув тизимидан фарқ қилмас эди. Хонликда Бухоро амрлигида бўлгани каби Амир Темур даврида шаклланган ҳамда шайбонийлар даврида қисман ислоҳ қилинган давлат бошқаруви ва тизими мавжуд бўлган. Хонликда энг олий ва марказий унвон хон унвони бўлиб, унинг ҳукумати чекланмаган. Фармон бериш ва унинг бажарилишини назорат этиш салоҳиятлари хоннинг қўлида бўлган.[ Б.Эшов. 2019. – B.192] XVII асрда Хивада муайян бир сулола ҳукмдор эмас эди. Чингизийлар сулоласига мансуб баъзи шахслар Хивага чақирилиб, хонлик тахтига кўтарилган бўлса-да, амалда ҳокимият қўнғиротлар сулоласидан бўлган иноқ қўлида бўлган. 1804 йилдан бошлаб фақат қўнғиротлар сулоласи вакиллари Хивада хон бўлганлар. Хонликда энг олий унвон хон бўлиб, у маъмурий, сиёсий ва ҳарбий ваколатларга эга бўлган. Хива хонлигида унвон ва мансабларни сарой, ҳарбий ва диний унвон ҳамда амалларга бўлиш мумкин. Қўқон хонлигида хон саройида мингбоши бошчилик қиладиган кенгаш тузилган бўлиб, бу кенгаш саройдаги давлат аҳамиятига молик муҳим масалаларни кўриб чиққан. Унга дастурхончи, рисолачи ва бошқа муҳим амалдорлар аъзо бўлган. Кенгашнинг давлат бошқарувидаги ўрни жуда салмоқли эди. Хива хонлигининг давлат тузумида Бухоро амирлиги ва Қўқон хонлигидан фарқли ўлароқ, хон ҳузурида Олий Кенгаш амал қилган. Маълумотларга кўра, бу Олий Кенгашни Муҳаммад Раҳимхон I ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш учун илгари иноқ ва оталиқлар бошлиқ бўлган уруғ оқсоқоллари кенгаши ўрнига таъсис этган эди. Қўқон хонлигидаги кенгашдан фарқли равишда бу Олий Кенгаш ваколатлари нисбатан чегараланган. Унда турли даъво ва жиноий ишларни кўриш ва қарор чиқариш ҳуқуқи берилган. Маслаҳат берувчи органга ўхшар эди. [Sagdullayev A.S., Mavlonov Oʻ.M. 2006. – B.28] Хонликларда кенгашларнинг аъзолари мансаб ва унвонлари, уларнинг имтиёзлари ортиб боргани сайин марказий ҳокимият мустаҳкаланиб бораверди. Амир ул-умаро – амирларнинг амири. Ушбу унвон хон томонидан берилган, хондан кейинги муҳим амалдор саналган. Ҳар иккала хонликда мавжуд бўлган. Бироқ Хива хонлигида XIX асрнинг ўрталарида таъсис этилган. Қўқон хонлигида ушбу унвон соҳиби давлатдаги муҳим ишлар, амалдорларни амалга қўйиш ва олиш, давлатдаги ички тартибни сақлаш, саройдаги тартиб интизом каби масалалар билан шуғулланган. Download 21.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling