Хонликлар даври мансаб ва унвонлари қиёсий таҳлили абдуазимов Давронбек Бахтиёр ўғли Жиззах давлат педагогика университети


Download 21.33 Kb.
bet2/2
Sana24.12.2022
Hajmi21.33 Kb.
#1061667
1   2
Bog'liq
Xonliklar davri mansablari qiyosiy tahlili

ҚўшбегиҚўқон хонлигида ҳарбий қўшин бошлиғи, бу мансаб юриш ва жанг вақтларида берилиб, унинг эгаси мингбоши унвонини олишга даъвогарлик қилган ҳамда алоҳида вилоятга ҳам ҳоким бўлиши мумкин эди. Хива хонлигида саройнинг олий мансабларидан бири бўлиб, молия ва солиқ йиғиш ишларини бажарган. Қўшбегининг маҳсус девони ҳамда унга тобе этувчи амалдорлари бўлган.
Парвоначи – хонликларда хонга келиб тушган ариза ва шикоятларни хоннинг ҳузурига олиб кириб, жавобини қайтарган. Саройнинг ички ва ташқи ишларида фаол қатнашиши мумкин бўлган. Лекин, Қўқон хонлигида бу унвон бошқа унвон соҳибларига ҳам берилган.
Бекларбеги – ушбу унвон ҳар иккала хонликда ҳам мавжуд бўлган. Қўқон хонлигида бу унвон хоннинг ворисига ёки баъзи вилоятларнинг ҳокимларига берилган бўлса, Хива хонлигида бекларбеги уруғ оқсоқолларига берилган. Уларнинг вазифаси уруғлардан йиғиладиган солиқларнинг тўғрилигини текшириб турган.
Оталиқ – Қўқон хонлигида хон ёки хонзоданинг мураббийси, уларнинг ҳомийлари. Улар тарбиялаган хонзода тахтга ўтирганидан сўнг, оталиқлар ҳам юқори мансаб ва унвонларни эгаллаганлар. Хива хонлигида уруғ оқсоқоли, иноқ бошлиқ гуруҳга раҳбарлик қилган, хоннинг энг яқин маслаҳатчиларидан бири бўлган. Оталиқ қилич ва пичоқ тақиб юрган.
Эшикоғаси – эшик олдидаги соқчи, посбон. Қўқон хонлигида хон маҳрамлари ва соқчи-мулозимларнинг бошлиғи. Нотаниш кишиларни хон ҳузурига ижозатсиз қўймасликка жавобгар шахс, Хива хонлигида эшикоғабоши хон ҳузурига келган ариза ва шикоятларни фуқаролардан қабул қилиб, саройдаги масъул ходимга топширган. Фавқулодда мухим хабар ёки таклифлар билан келганларни ўзи хон ҳузурига олиб кирган. Ойболта унинг мансаб аломати бўлган.
Шунингдек, эшикоғалари билан бир каторда хонликларнинг ҳар иккаласида ҳам хонга яқин одамлардан қўйиладиган тунқотар, тунотар мансаби мавжуд бўлган. Улар тун бўйи уйғоқ бўладиган соқчи. Хоннинг дам олиши ва юришлари вақтида қўриқчилик қилишган.
Бундан ташқари саройда доимий фаолият кўрсатиб турган бир қатор мансаб ва унвонлар мавжуд бўлиб, улар хонликнинг ташкилий масалаларида муҳим вазифалар ҳисобланган. Уларнинг асосий мақсад ва вазифалари хон ва ундан кейинги ўринларда турувчи мансабдорлар томонидан тартибга солиб турилган.
Қўқон ва Хива хонликларидаги мансаб ва унвонлар номланиш нуқтаи назардан бир биридан қисман фарқ қилса-да мақсад ва вазифасига кўра сезиларли фарқ қилмаган. Хонликлардаги бошқарув тизими илдизи узоқ йиллик ўтмишга эга бўлган, неча-неча асрлардан сайқалланиб ошиб келган, ҳозирги кунда ҳам дунё тан олган давлатчилигимизнинг бошқарув усулларидан эди.
Sagdullayev A. Boshqaruv asoslarining shakllanishi va rivojlanish bosqichlari. // Jamiyat va boshqaruv. №1.2004.B.9.


Фойдаланилган адабиётлар:
Б.Эшов. Ўзбекистонда давлат ва маҳаллий бошқарув тарихи Т.: Янги аср авлоди нашриёти, 2019. – B.192
Sagdullayev A.S., Mavlonov Oʻ.M. Oʻzbekistonda davlat boshqaruvi tarixi. -T.: Akademiya, 2006. – B.28
Download 21.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling