Хоразм маъмун академияси ахборотномаси


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –6-1/2023


Download 7.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet240/319
Sana03.08.2023
Hajmi7.27 Mb.
#1664959
1   ...   236   237   238   239   240   241   242   243   ...   319
Bog'liq
2023-6-1 merged

 ___________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –6-1/2023  
176
Кириш. Cуғориш усуллари ва суғориш меъёрига боғлиқ ҳолда тупроқ агрофизик 
кўрсаткичлари турлича ўзгаради. Эгатлаб суғоришга нисбатан томчилатиб суғорилганда 
мавсумий суғориш меъёри 2 баравар кам бўлганлиги сабабли амал даври бошига нисбатан 
амал даври охирида томчилатиб суғорилганда тупроқ кам зичланиб, тупроқнинг ҳажм масса 
ва сув ўтказувчанлик кўрсаткичлари мақбул сақланишига эришилади. 
Табиий ҳолда сақланган маълум ҳажмдаги соф қуруқ тупроқ оғирлигининг шундай 
ҳажмга бўлган нисбати тупроқнинг ҳажм массаси дейилади ва г/см
3
, т/м
3
бирлигида 
ифодаланади.
Сув ўтказувчанлик асосан икки босқичдан: шимилиш ва филтрланиш (сизиб ўтиш) дан 
иборат. Сув ўтказувчанлик тупроқнинг мeханик таркибига, чиринди миқдорига, донадорлик 
даражасига, зичлигига ва ғоваклигига боғлиқ. Сувга чидамли увоқли донадор структурали 
қумоқ ва соз тупроқлар, шунингдeк, қумли ва қумоқ тупроқлар юқори сув ўтказиш 
қобилиятига эга енгил мeханик таркибли тупроқларда йирик ғовакликлар кўп бўлганидан, сув 
ўтказувчанлик доимо юқоридир. Оғир мeханик таркибли ва кeсакли чангли структурали 
тупроқларда сув ўтказувчанлик паст бўлади. 
Тупроқнинг сув ўтказувчанлигини баҳолашда Н.А.Качинский тавсия этган шкаладан 
фойдаланиш мумкин. Тупроқ ҳарорати 10 
о
С ва сув босими 5 см бўлган шароитда, тупроқнинг 
сув ўтказувчанлиги қуйидагича баҳоланади: агар кузатишнинг биринчи соатида 1000 мм дан 
кўп сув ўтса, тупроқнинг сув ўтказувчанлиги бузувчи, 1000 дан 500 мм гача жуда юқори, 500-
100 мм юқори, 100-70 мм яхши, 70-30 мм қониқарли, 30 мм дан кам қониқарсиз ҳисобланади 
[2].
Тадқиқот услубиёти. Тадқиқотларимиз 2020-2022 йиллар давомида Сурхондарё 
вилоятининг ўрта ва оғир механик таркибли оч тусли бўз тупроқлари шароитида олиб 
борилди. Тажрибалар 12 та вариант 3 та такрорланишда, битта ярусда жойлаштирилди. Қатор 
ораси 90 сантиметр бўлиб, томизгичлар қатор оралатиб тўшалди. Эгат узунлиги 100 м, ҳар бир 
вариант 8 қатордан иборат бўлиб, битта делянканинг умумий майдони 720 м
2
ни, ҳисобий 
майдони 360 м
2
ни ташкил этди. Томчилатиб суғориш учун ариқ суви ҳовузда тиндириб 
фойдаланилди [1]. 
Тадқиқотларда тупроқ, ўсимлик намуналари, лаборатория таҳлиллари, фенологик 
кузатувлар «Дала тажрибаларини ўтказиш услублари», «Методика полевого опыта», 
тупроқнинг агрофизик ва агрокимёвий таҳлиллари «Методы агрохимических и 
агрофизических исследований в поливных хлопковых районах полевых и вегетационных 
опытов с хлопчатником» услубномалари асосида ўтказилиб, олинган маълумотларнинг 
аниқлиги ва тасдиқланганлигини Б.А.Доспеховнинг кўп омилли услуби ёрдамида математик 
таҳлил қилинди.
Тажриба даласи тупроғининг агрофизик хусусиятларидан ҳажм масса кўрсаткичлари 
амал даврининг бошида умумий фонда ва охирида эгатлаб ва томчилатиб суғориш 
технологиялари бўйича Н.Качинский усулида ҳар 0-10 см қатламдан 1,0 м гача аниқланди. 
Тупроқнинг сув ўтказувчанлик кўрсаткичлари Долгов усулида махсус цилиндрлар 
ёрдамида баҳорда умумий фонда ва кузда суғориш технологиялари бўйича аниқланди. 
Чекланган дала нам сиғими баҳорда тажриба даласининг 5 нуқтасида 3х3, 2х2 метр 
майдончаларни сувга тўлдириб, С.Н.Рыжов усулида аниқланди.

Download 7.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   236   237   238   239   240   241   242   243   ...   319




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling