Хоразм маъмун академияси ахборотномаси


Download 7.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet243/319
Sana03.08.2023
Hajmi7.27 Mb.
#1664959
1   ...   239   240   241   242   243   244   245   246   ...   319
Bog'liq
2023-6-1 merged

 
Кириш. Дунё миқёсида хандон писта ўрмонлари ва маданий ҳолда барпо этилган 
плантация майдонлари 1 млн гектардан зиёд майдонни ташкил этмоқда. Мазкур писта 
плантацияларининг асосий қисми фермер хўжаликларига тегишли бўлиб, плантацияларда 
ҳосилдорликни ошириш учун кўплаб агротехник тадбирлар бажарилади. Дунё бўйича писта 
плантациялари барпо этиш технологияси Эрон, Туркия, Сурия, Шимолий Африка, Ўрта Ер 
денгизи мамлакатлари томонидан илмий-тадқиқот ишлари кенг ривожланган. Бугунги кунга 
келиб Эронда 410 минг га, АҚШ да 116 минг га, Туркияда 366 минг га, Хитойда 32 минг га, 
Сурияда 59 минг га хандон писта боғлари мавжуд бўлиб, ушбу майдонларни кенгайтириш 
учун писта кўчатларини етиштириш технологиясини соддалаштириш юзасидан кенг кўламли
ишлар амалга оширилиб келинмоқда [5]. Ушбу майдонлардаги писта плантацияларининг 
тупроқлари асосан оҳакли, ишқорли ва тақир ерлар бўлиб, бу тупроқларда минерал ҳамда 
органик ўғитларни биргаликда қўллаш муҳим ҳисобланади. Туркия олимлари томонидан 
хандон писта плантациялари ҳосилдорлигини ошириш мақсадида минерал ва органик 
ўғитлардан фойдаланиш бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб борилган бўлиб, Газиантеп 
вилоятининг 25 ёшли Узун навли писта боғлари танлаб олинган ва 4 йил давомида 
тадқиқотлар ўтказилган ва таҳлил натижасига кўра минерал ўғитлар қўлланилган. Минерал 
ўғилар билан биргаликда ҳар бир дарахтга 25 кг, 50 кг органик ўғитлар берилган ва 25 кг 
қўлланилган дарахтларнинг ҳосилдорлиги 40% ошганлиги аниқланган. Тупроқ таҳлили 
натижасига кўра, тупроқнинг физик, кимёвий ва биологик ҳоссалари яхшиланиши кузатилган 
[4]. 
С.И.Пугачевнинг тадқиқот натижаларига кўра, хандон писта кўчатларига минерал 
ўғитлар қўлланилганда ўсимликнинг ер устки қисмлари (поя, барг) илдиз тизимига қараганда
кучли ривожланиши аниқланган [2]. 



Download 7.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   239   240   241   242   243   244   245   246   ...   319




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling