Хоразм маъмун академияси ахборотномаси


Download 7.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet292/319
Sana03.08.2023
Hajmi7.27 Mb.
#1664959
1   ...   288   289   290   291   292   293   294   295   ...   319
Bog'liq
2023-6-1 merged

Ключевые слова: хлопчатник, диплоид, тетраплоид, раннеспелый, гибридизация
формирования семян. 
Abstract. The article provide information on the duration of the growing season and the degree 
of crossing of hybrid combinations of diploid and tetraploid cotton species belonging to different 
genomic groups of the Gossypium L. geneus. 
The obtained results will help to describe the signs of precocity in the samples, and the 
hybridization indicators will help to determine the possibilities of complete seed formation in the 
samples. 
Key words: cotton, diploid, tetraploid, early ripe, hybridization, full seed. 
 
Кириш. Маълумки, ғўза ўсимлигининг энг муҳим хўжалик аҳамиятга эга бўлган 
белгиларидан бири тезпишарлик хусусиятидир. Чунки, эрта йиғиб олинган пахта ҳосилидан 
келгуси йил учун пухта замин яратилади ва унинг сифат жиҳатдан баҳоланишида муҳим 
аҳамият касб этади. Эртапишарлик ўсимликдаги бошқа миқдорий белгилар сингари полимер 
генлар таъсирида ирсийланади. Полимер ирсийланиш назариясига мувофиқ, барча полимер 
генлар таъсирининг йиғиндиси маълум бир белгининг юзага чиқишини, яъни ирсийланиш 
даражасини белгилаб беради. Белгининг ривожланиши ва намоён бўлишида фаол, яъни 
доминант аллель генларнинг ҳар бири бир хилда ҳисса қўшади. Ўз навбатида ўсимлик 
генотипида мавжуд доминант аллель генлар қанчалик кўп бўлса, белги шунчалик кучли 
намоён бўлади [1]. 
Шу нуқтаи назардан, ҳозирги кунда тезпишар ва ёки эртапишар ғўза навларини яратишда 
унинг генетик асоси муҳим аҳамият касб этади. Чунки дурагайлаш учун танлаб олинган 
бошланғич манба генотипидаги белгилар қамровига боғлиқ равишда, ҳосил бўлган дурагай 
авлодлардаги кузатиладиган генетик ажралиш жараёнида керакли рекомбинантларни танлаш 
имконияти турлича бўлади [2,3].
Бундай ҳолатда айниқса эртапишарлик, турли хил касаллик ва зараркунандаларга
шунингдек, стресс омилларга чидамлилик ва бошқа шу каби белги-хусусиятларни аниқлаш ва 
маданий навларга ўтказиш жараёнида ғўза генофондида мавжуд манбалар, айниқса ёввойи 
гермоплазма вакиллари хилма-хилликларидан фойдаланиш юқори самара бериши олимлар 
томонидан олиб борилган изланишларда ўз тасдиғини топган [4,5]. 
Бугунги кунга қадар ғўзанинг биологик қимматли хўжалик белгилари, хусусан 
тезпишарлик хусусиятини ўрганишга қаратилган илмий тадқиқотлар, асосан маданий 
навларда олиб борилган [6,7]. 
Шуни инобатга олган ҳолда, тадқиқот ишларимизда Афро-Осиё (G.herbaceum L.), 
Ҳинди-Хитой (G.arboreum L.), Мексика ва Бразилия ғўза вакилларида тезпишарлик хусусияти 
ўрганилди ва маданий навларга ўтказиш мақсадида кенг миқёсда дурагайлаш ишлари амалга 
оширилди. 

Download 7.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   288   289   290   291   292   293   294   295   ...   319




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling