Уруғчилик занжири ва уни бошқариш механизми


Download 185.48 Kb.
bet1/3
Sana08.01.2022
Hajmi185.48 Kb.
#241869
  1   2   3
Bog'liq
Журналга Агроилм 1


УЎТ: 663.511:631.531.12.

УРУҒЧИЛИК ЗАНЖИРИ ВА УНИ БОШҚАРИШ МЕХАНИЗМИ

ANNOTATION

Seed chain and its control mechanism seed industry as a sophisticated system beginning from breeding of a new variety to seed delivering to the farmers forms a regulated chain.

АННОТАЦИЯ

Семеноводство является сложнейшей системой, которая начинается с отбора сортов новых растений и заканчивается семеноводческим маркетингом.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 24 январдаги Олий Мажлисга мурожаатномасида: “Пахта ва ғалла етиштиришда давлат буюртмасини бекор қилиб, ушбу маҳсулотларни бозор тамойиллари асосида харид қилиш тизимига босқичма-босқич ўтамиз. Агар бу йўлдан бормасак, фермер ва деҳқонларимиз маҳсулот етиштиришда эркин бўлмайди, улар ўзлари кутганларидек манфаат кўрмайди, ҳокимларнинг эса иш услуби ўзгармайди. Келгусида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги соҳа корхоналарига кўрсатма бериш, ресурсларни тақсимлаш, режа белгилаш каби эски иш усулларидан мутлақо воз кечиши зарур. Бунинг ўрнига вазирлик сервис ташкилотига айланиши, экин турлари ва уруғни тўғри танлаш, молиявий кўмаклашиш, маҳсулот бозорини топиш бўйича хизмат кўрсатиши керак” деган фикр мулохазаларни барча соҳаларда иш олиб бораётган ҳар бир олим ва мутахассисларга, фермерларга етказиб боришимиз зарур.



Уруғчилик - янги ўсимлик навларини танлашдан бошланиб, уруғчилик маркетинги билан якунланадиган мураккаб тизимдир. Масалан янги навларни жорий қилишда юртимиздаги кластер ва фермер хўжаликлари далаларига тадбиқ қилишгача бўлган барча йўлни батафсил таҳлил қилсак, унда қонунчилик ва норматив ҳужжатлар билан бирга стандарт жараёнлари орқали тартибга солинадиган мураккаб механизмни кузатишимиз мумкин.

Расмий қонунчиликда белгиланган уруғчилик тизими катта занжир бўлиб, занжирнинг ҳар бир бўғинида энг яхши навларнинг юқори сифатли уруғларини етиштириш ҳамда сифатли уруғларни маркетингини йўлга қўйишда муҳим рол тутади (1-схема).


Download 185.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling