___________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –6-1/2023
68
Келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, биринчи шудгорлашдан кейин қора
плёнка қопланган майдонда илдиз бўртма нематода личинкалари сони 3 мартага, иккинчисида
10 марта, учинчисидан кейин эса фақат 109 та личинка қайд этилиб, ҳосилдорлик 10 % ни,
самарадорлик 91,6 % ни ташкил этди. Соляризация қўлланилган оқ плёнка қопланган
майдонда эса биринчи шудгордан кейин 3 мартагача, иккинчисида 5 мартагача, учинчисидан
кейин фақат 167 та личинка сақланиб қолганлиги аниқланилиб, 7 % ҳосилдорлик, 88,8 %
самарадорликка эришилди. Кузатувдаги назорат майдонида эса илдиз бўртма нематода
популяциясининг ўсиб борганлиги кузатилиб, самарадорлик 0 % ни ташкил этди.
1-жадвал
Қора плёнкали ва оқ плёнкали соляризациянинг илдиз бўртма нематода популяциясига таъсири
Вариантлар
Бўртма нематодалари личинкаларини санаш даврлари
Самара-
дорлик,*
%
шудгор
қилишдан
олдин
биринчи
шудгордан
кейин
иккинчи
шудгордан
кейин
учинчи
шудгордан
кейин
Соляризация
Қора
плёнкали
1300*
382
136
109
91,6
Оқ плёнкали
1300*
470
257
167
88,8
Кузатувдаги назорат майдони
1300*
1788
2053
2205
-
Эслатма: * - илдиз бўртма нематодаларининг личинкалар сони.
1 - расм. 1-қора плёнка қопланган шудгорланган майдон; 2-оқ плёнка қопланган шудгорланган майдон;
3-ишлов берилмаган кузатувдаги назорат майдони
(Термиз тумани “Шерали-Намуна фермер хўжалиги”, 2020- 2021 йил)
Самарадорликнинг бундай кўринишини шудгорланиб, қора плёнка қопланган майдонда
оқ плёнка қопланган майдонга нисбатан тупроқ ҳарорати 12-16°С юқори бўлганлиги билан
изоҳлаш мумкин. Чунки қора плёнка қопламасининг иссиқлик нурини ўтказувчанлик
даражаси оқ плёнка қопламасига нисбатан бир неча баробар юқори бўлса, оқ плёнка
қопламасининг иссиқлик нурини ўзида ютиб қолиш хусусияти шунча даражада юқори бўлиб,
ўтказувчанлик кўрсаткичи паст бўлади. Ҳароратнинг бундай юқори бўлиши илдиз бўртма
нематода личинкаларининг нобуд бўлишига ва тупроқнинг деярли дизенфекцияланишига
олиб келади.
Хулоса ўрнида айтиш лозимки, вилоятнинг иссиқ иқлим шароитида соляризация
усулининг истиқболли эканлигини белгилаш билан бир қаторда илдиз бўртма нематодаларига
қарши курашишда юқори самарадорлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Шунингдек, ушбу
усулнинг юқори натижадор эканлиги, ундан нафақат ток агроценозларида, балки қатор
боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида ҳам қўллаш мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |