Хоразм вилояти Шовот тумани ииб бошлиғи Ў. Хусиновга Хоразм вилояти Шовот тумани
Нима учун махалламизда ауксионга қўйилаётган худудларни махалла фуқаролари билмаслиги керак?
Download 73.4 Kb.
|
матвафо
Нима учун махалламизда ауксионга қўйилаётган худудларни махалла фуқаролари билмаслиги керак? .Бизлар ушбу ноконуний курилишга 100% каршимиз.
Бизларни келажакимиз булган болаларимизга болалар уйингохи хаводек зарур.Бошка жойда бундай очиклик йўк.Демак махалла болалари 2-3 км узокликдаги худудга бориб ўйнашлари керакми?Ахир бизнинг худудимизда болалар ўйнаши учун ўйнаш майдони мавжуд эмас? Бизларни норозилигимизнинг сабаби махалламиз марказида М.Ф.Й идораси курилиши учун катта ер майдонлари майдонлари мавжуд. Нимага МФЙ раиси К.Самандаров махалла ғарб кисмини чеккасида идора қурмоқчи? Ушбу қурилмокчи бўлган жой махалламизнинг нариги бошигача 3,5 км узоқикда жойлашганю У ердаги фуқаролар қандай қилиб келиб кетади? Ушбу барча ёзилганлар бўйича К.Самандаровга тушунтирганимизда мен ИИБ да ишлаганман, нима қилишни мен ўзим яхши биламан, қўлингдан келганини аяманг , кимга ёзсанглар ёзаверинглар, мени хеч нима қилолмайсанлар деб махалламиз фуқароларига яъни бизларга дашном қилди. Бизларни сиздан талабимиз К.Самандаровни раислигидан буткул четлатиб беришингизни талаб қиламиз ва кейинги 6 ой давомида олган ойлик маошларини давлат бюджетига қайтариб тўлатишингизни талаб қиламиз. Сабаби махалла йиғини фуқароларини кабул қилиш жойига борганимизда иш фаолиятини ўз уйида мухокама қилади, ёки Тошкент шахрида туриб, телефон оркали котибаси томонидан мухокама қилади. Ушбу шикоят аризамизни ўз назоратингиз остида текширтиришингизни илтимос қиламиз. Ушбу аризамиз сиздан олдин Вилоят ДХХ, Вилоят прокуратурага, Вилоят ИИБ ва Хоразм вилоят хокими Ф.Эрмонов номига юборилди ва ижобий хал қилинди. Лекин К.Самандаров касаллиги сабабли ўз хохишига биноан вазифасидан озод қилинган эди. Аммо К.Самандаров хозирда Қум-ёп махалласида ташвиқот ишларини яъни правакация қилиб, халқни безовта қилиб келмоқда. Бундан ташқари 2020 йиллар мобайнида пандемия даврида ўзини оиласи ва қотибасини оиласини темир дафтарга киритган. Шу тўғрими? К.Самандаров ишлаётган давридаги темир дафтар, нафақа пули президентимиз томонидан берилган бир марталик ёрдам пули, хомийлик қилинган маблағлар кимларга берилганлиги ведомистини кўрсатишини талаб қиламиз. Ушбу аризамиз ижобий хал қилинмас экан акс холда юқори ташкилотларга мурожаат қилишга мажбурмиз. Сабаби К.Самандаров уруғи билан ИИБ ходимлари билан боғлиқлиги бор. Ариза 6 нусхада ёзилди деб Қум-ёп махалласида яшовчи фуқаролар. Download 73.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling