Хоразм вилоятида 2022 йилда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот
Download 20.47 Kb.
|
Хоразм вилояти бўйича маълумот
- Bu sahifa navigatsiya:
- 23 минг гектар
- 5 минг
- 1322 гектар
- 161 гектар
- 13 минг 463 гектар пахта
- 2 тадан
Хоразм вилоятида 2022 йилда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ 07.01.2022 й. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ш.М.Ғаниев томонидан сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича тасдиқланган режа-прогноз кўрсаткичларига асосан Хоразм вилоятида 2022 йилда 23 минг гектар майдонда сув тежовчи технологиялар, шундан 18 минг гектар майдонда томчилатиб суғориш, 5 минг гектар майдонда ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий қилиш белгиланган. Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида вилоятда 2022 йилда 5 минг гектарида ёмғирлатиб ҳамда 18 минг гектар томчилатиб (шундан 15 минг гектар пахта ва 3 минг гектар боғ-ток) майдонларида сув тежовчи технологиясини жорий қилиш бўйича манзилли руйхатлар (номма-ном) тўлиқ шакллантирилган. Шунингдек, 2022 йил ғалла майдонларида ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича 413 та талабгорлар томонидан 5037 гектар ғалла майдони учун “Навоий ишонч гиламлари” МЧЖ билан 125 млрд. 460 млн.сўмлик шартномалар расмийлаштирилган бўлиб, ҳозирги кунгача 249 та талабгорларнинг 2804 минг гектар ғалла майдони учун 69 млрд. 323 млн.сўм банк кредит ҳужжатлари расмийлаштирилган. Шундан тижорат банклар томонидан 176 та фермер хужаликларининг 1806 минг гектар майдони учун 42 млрд 856 млн.сўм молиялаштирилди. Бугунги кунда “Навоий ишонч гиламлари” МЧЖ томонидан 132 та фермер хўжаликларининг 1322 гектар майдонларида қурилиш махсулотлари етказиб берилган бўлиб, шундан, 27 та фермер хўжаликларнинг 211 гектар ғалла майдонида қурилиш-монтаж ишлари бошланган, ҳамда 18 та фермер хўжаликларининг 161 гектар ғалла майдонларида қурилиш ишлари якунланган. Бундан ташқари, 2022 йилда томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича 19 та қишлоқ хўжалиги махсулотлари етиштирувчиларининг 13 минг 463 гектар пахта майдонлари учун пудрат шартномалари тузилиб, шундан 12 минг 154 гектар майдонда банк кредит хужжатлари расмийлаштирилди. Шунингдек жорий йилнинг 7 январ куни вилоятнинг Хонқа туманида 2022 йилда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича” кўргазмали семинар ўтказилди. Ушбу семинарда Хонқа туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари У.Достчанов, Чапқирқоғ-Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси раҳбар ва ходимлари, вилоят Насос станциялари ва энергетика бошқармаси, Мелиоратив экспедицияси, сув хўжалиги қуйи тизим ташкилот раҳбарлари ҳамда 1 та кластер ва 40 дан ортиқ фермер хўжаликлари иштирок этдилар. Семинар кун тартибига киритилган масалалар юзасидан барча тизим ташкилотларига бир қатор кўрсатма ва топшириқлар берилди. Жумладан. Барча тизим ташкилотлари рахбарлари жорий йилнинг 1 феврал кунига қадар хар бир туманда хар бир ташкилот томонидан камида 5 тадан ёмғирлатиб суғориш лойихаларини ишга тушуриш, “Навоий ишонч гиламлари” МЧЖ иш бошқарувчисига барча ишга тушириладиган лойихаларда камида 2 тадан тажрибали қурувчи билан таъминлаш вазифалари юклатилди. Семинар фото лавҳалари илова қилинади. Ишчи гуруҳ раҳбари Ахборот тахлил ресурс маркази директор ўринбосари А.Манглиев Аъзолар: Ахборот тахлил ресурс маркази бош мутахассиси М.Баракаев Download 20.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling