Хоразм воҳаси бўйлаб қадимий Хоразм


Ўрта асрлардаги Хоразм маданияти ва археологик қазилмалар


Download 58.99 Kb.
bet2/4
Sana24.12.2022
Hajmi58.99 Kb.
#1055390
1   2   3   4
Bog'liq
ХОРАЗМ ВОҲАСИ БЎЙЛАБ

3.2. Ўрта асрлардаги Хоразм маданияти ва археологик қазилмалар.
Ал-Берунининг айтишича, милоддан аввалги VIII-VII асрларга яқин Хоразм подшоларининг ҳукмдорлик қилиши йиллари бўйича ҳисоб олиб бориладиган янги эрага киради. Шу пайтдан бошлаб Хоразм тарихидаги ўзини илоҳий Сиявуш наслидан деб ҳисоблайдиган қабила бошлиқлари бошқарадиган давр ниҳоясига етади.
Маркварт (инглис олими), Бартольд ва бир қатор бошқа текширувчилар Хоразм ҳудудида зороастризмнинг олий худоларидан бўлган Ахурамазда ташкил қилган биринчи аҳоли вилояти Айрьянем-вэджо ёки Эранвеж деган мамлакатни қидиришган. Анъанага биноан, у энг шимолий ва совуқ мамлакатдир. Айтишларича, бу ерда зороастрийлик динининг асос солувчиси бўлган пайгамбар афсонавий Заратуштра (ёки Зороастр) таловут топган.
1938 йили ўлимидан кейин нашр этилган асарида Маркварт Осиёда ахеменид давридан аввал (милоддан аввалги YI асргача) Хоразм бошчилигида Согдиана (Зарафшон ҳавзаси), Хорасон (Жанубий Туркманистон, шимоли-шарқий Эрон ва шимоли гарбий Афгонистон)ни бирлаштирувчи қувватли давлат мавжуд бўлганлиги тўгрисидаги гипотезани илгари сурди.
Марквартдан мустақил равишда 1938 йили Торн ҳам шундай фикрга келди. Аммо яқин вақтларгача бу гипотезалигича қолаверди. қадимий Хоразм тарихий жумбоқ булиб қолаверди.
Археменид давригача бўлган вақтдан фақат алоҳида археологик топилмалар ва афсоналар қолган, улар ўша даврда мавжуд бўлган деҳқонларнинг цивилизацияси тўгрисида дарак беради.
Ахеменидларнинг сақланиб қолган ҳайкалтарошлик тасвирларига (Нақш-и Рустамдаги Дарий мақбарасида) кўра хоразмийларнинг ташқи қиёфаси, кийимлари маълум. Ёдгорликда Дарийга бўйсунган ҳамма халқларнинг намоёндалари, уларнинг этник турлари, кийимлари, қуроллари, соч турмаклашлари тасвирланган. Ҳар қайси фигура (улар 28) остида тушунтириш ёзувлари бор. Уларнинг ичида согдийлик, бактриялик, хоразмлик, сак-тиграхауда, сак-хаумварака ва сак-тиай-тара-дарайя лар бор. Бу тасвирлар бошқа Ахеменидлар ва Персепол саройлари (Эроннинг қадимий пойтахти)да ҳам такрорланади.
Ўрта Осиёнинг олтита намоёндаларининг ҳаммасини белбогидан скиф туридаги қин (акинак)га солинган узун қилич осилиб турар эди. Улар соқолли, согдийлик ва бактрийликларни соқоли узунроқ эди. Уччовига ҳам ва хоразмликларга ҳам хос бўлган кийим бичиги хоразмликлар массагет иттифоқига кирувчи сак халқларига тегишлилигини тасдиқлайди.
Аёлларнинг кийимлари ҳақида Хоразм, Тали-борзу ва Афросиабдаги топилмаларга асосланиб гапириш мумкин-бу узун кўйлак ва узун енгли ва четларида нақши бўлган елкасига ташланадиган устки кийим, юмшоқ оёқ кийими, мунчоқ, билак узуклар ва телпак ёки дурра кўринишдаги бош кийим.
Геродот Форс давлатининг асосчиси подшо Кирнинг ўлими тўгрисидаги тарихий лавҳа тўгрисида маълум қилади. Индиа ва Вавилонни босиб олганидан кейин Кир Каспий денгизидан шарққа шох Тўмарис бошқарадиган массагетлар яшайдиган жойига йўл олди. Тўмарис билан курашиб Амударёдан кейинги даштга кириб кетди. қўшинидан ажралиб қолган Кир маглуб бўлиб, ҳалок бўлди. Геродот бу юриш тўгрисида тўлиқ маълумот берган.
Тарихчилар ва саёҳатчилар маълумот берган, кенг халқаро савдога яхши жиҳозланган йўллар ва халқаро ярмаркалар ўтказиладиган чорраҳавий шаҳарлар мавжудлиги ва яхши йўлга қўйилган пул муомаласи ёрдам берар эди. Ксенофонт кўрсатламалари ва Кир ва Камбис вақтларидаги олтин тангаларни топилиши Эронда (Сарда, Суз ва Вавилонда) ўз тангалари (“дариклар”) босиб чиқарилгани тўгрисида далил бўлади. Олтин дарик 8,416 г бўлиб 20 кўмиш сиклга (“шекел”-огирлик ўлчами) тенг эди. Олтин тангани фақат шох, кўмишни-маҳаллий династлар ва сатраплар босиб чиқариши мумкин.
Марказий Осиёда олтин билан ҳисоб-китоб қилинар эди.
Ҳозирги пайтда археологлар ахеменид вақтларига (милоддан аввалги YI аср) тегишли бир қатор қадимий шаҳарчаларни топишган. қадимий турар жой тури-катта баландликларнинг (Кюзелигўр ва Калалўгўр) тепасидаги шаҳарчалар.
Иккала қалъа атрофидаги девор иккита (одатдаги 4 қатор эмас), орасида 3 м ли ўтиш жойи. Деворлар орасидаги бақувват маданий қатлам С.П.Толстовга бу турар жойни “деворларида яшаш жойи бўлган шаҳарча” деб аташга ва милоддан аввалги Y асрга тегишли деб ҳисоблашга имкон берди.
Шаҳарчанинг ичида биноларнинг изи топилмаган-бу ер умумий молхона бўлиши мумкин.
Олимларнинг фикрича бундай шаҳарда қабила ўз йўлбошчиси билан яшаган. Кюзелигўр ва Калалўгўр шаҳар -қалъалар ва шунга ўхшаш шаҳарлардан ҳар 25-30 кмда археологлар карвон-сарой, сардоба ва шунга ўхшаш қачонлардир Хоразм ҳудудининг деярли ҳаммасини қоплаган қадимий карвон йўлларга тегишли бўлган нарсаларни топишарди. 328 йили шу йўлларнинг биридан Александр Македонский қишлаётган Зариаспага Хоразм шохи Харасмандан элчилар келгандир. Элчилар Александр колхлар ва амазанкаларга (хоразмлийларнинг қўшниси) қарши юриш қилса унга ёрдам беришга тайёрликларини айтишган.



Download 58.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling