Хоразм воҳаси бўйлаб қадимий Хоразм
Download 58.99 Kb.
|
ХОРАЗМ ВОҲАСИ БЎЙЛАБ
ХОРАЗМ ВОҲАСИ БЎЙЛАБқадимий Хоразм. Ўрта асрлардаги Хоразм маданияти ва археологик қазилмалар қадимий Хоразм цивилизациясининг равнақ топган даври. Хоразм усталарининг меъморий ижодини чўққиси. 3.1. қадимий Хоразм. Буюк ипак йўлининг шимолий йўлларидаги неолитик турар жойлар, ўрта аср маъмурий-ҳарбий марказлари, Хива хонларининг саройлари ва бугуннинг маданий мажмуалари. Хоразм ерлари қадимий афсоналар ва ёдгорликларга бой. Унинг тарихини қадимлиги билан камдан- кам жаҳон цивилизацияси тенглаша олади. 1938 йилдан бошлаб, кўп йиллар давомида қорақалпогистоннинг қадимги шаҳарчаларида археолог академик С.П.Толстов иш олиб борган. У бизларга кўпгина орхеологик ёдгорликлар ва улар тўгрисидаги афсоналарни етказган. қадимий Хоразм Буюк ипак йўли очилишидан анча аввал сув ва ердаги трассалар орқали Оврўпа ва Шарқ, Шимол ва жанубий цивилизациялар билан богланган эди. У-Ўзбекистон ҳудудидаги уч цивилизациядан бирини бешиги. Бу ерда жаҳон цивилизацияси бирлашган жойи: қора денгиз атрофи, Крито-микент (эллинлар), Мохенджорадо (Шимолий Ҳиндистон, Шимолий Афгонистон ва жануби-шарқий Эрон) ва Хитой. Буюк ипак йўли очилиши билан маданиятларнинг бир бирига кириши жадаллашди. Буни археологик топилмалар тасдиқлайди. Ўзбекистон археологлари бу ерда милоддан аввалги YI асргача бир бирини алмаштирган ёки параллел мавжуд бўлган қадимий кельтеминар, тазабагъяб, суюрган ва амиробод маданиятларини аниқлашган. Маданий алоқалар ва этник келиб чиқиши қадимий Хоразмни шимолда Сибир билан, шимоли- гарбда Орол бўйлари ва Шарқий Оврўпа билан, шарқда Шарқий Туркистон билан, жануби- шарқда Ҳинд океани билан, жанубда Форс қўрфази билан, жануби-гарбда қизил денгиз ва Аравия ярим ороли билан бирлаштирар эди. Хуррит ва Турк этник элементлари қадимда Ўрта Осиё, Хетт подшолиги, Месопотамия, Элам, Ҳиндистон ва Азов олди халқларини ташкил қилади. қадимий Хоразмда яшаган халқлар ким ўзи ва улар қаердан пайдо бўлганлар? Бизгача етиб келган ёзма манбаларда хоразмликлар тўгрисида милоддан аввалги Y асрда эсга олинган. қадимий мамлакатга карвон йўллари орқали борган Геродотнинг ёзишича, бир пайитлар “хоразмийларга” тегишли бўлган мамлакат ҳар томондан тоглар билан ўралган. Текисликни ўраб олган тоглардан Акес (Амударё) дарёси оққан. У аввал алоҳида тог оралигидан оқиб чиқадиган беш бўлакка бўлинган ва улардан ерларни сугоришда фойдаланилган. Аммо бир куни “Ахеменид подшоси уларни беркитиб ҳар бирининг олдига дарвоза (шлюз) қўйишни буюрди. Натижада сув текисликка оқди ва уни кўлга айлантирди.” (Бу Орол тўгрисида айтилган бўлиши мумкин). “Шу сувдан фойдаланган халқлар эндиликда доим йўқчиликка дучор бўлишади ва қишда хотинлари билан Форсга бориб подшо саройининг эшиги олдида йиглайдилар... Шунда подшо уларнинг текислигига олиб борадиган шлюзларни очишга буйруқ беради ва ерлари сугорилганидан кейин шлюзлар яна беркитилади. Шу билан бирга подшо ерлари сугорилишга муҳтож бўлган халқлар учун бошқа шлюзларни очишни буюради. Эшитган ҳикоялардан билишимча, шох одатдаги солиқлардан ташқари шлюзларни очиш учун кўп миқдорда пул ҳам талаб қиларкан.” Жонбос-4 кельтеминар турар жойининг казиммалари бу беўхшов маданиятнинг қиёфасини тиклашга имкон берди; кельтеминарликлар ўз қурол аслахаларини фақат тош ва суяклардан тайёрлашган. Жуда кўп кремнийдан қилинган буюмлар, минерал “пичоқсимон” пластиналар (йирик суякдан қилинган аслахаларнинг қисмлари), бир томонига ишлов берилган, битта тиконли тор учбурчак шаклдаги ўқнинг учлари, трапеция шаклидаги тош болта, океандан ва узоқ Ҳиндистондан олиб келинган тошдан ясалган зеб-зийнатлар, майда цилиндр шаклидаги мунчоқ, сиргалар топилган. Маданий ва этник алоқалари уларни шимол билан-қозогистон, Сибир ва шимоли-шарқий Оврўпа, Орол бўйи- бирлаштиришига қарамай, қабрларда Ҳинд океани, қизил денгиз, Форс кўрфази ва Аравия ярим оролидан олинган раковиналар топилган. Бу қадимда жуда кенг савдо алоқалари бўлганлиги тўгрисида гувоҳлик беради. Кельтеминарликларнинг турар жойлари жуда катта-24х17 м. Бундай уйда 100-120 одам яшаган. Ўртасида ўчмас илоҳий олов учун жой бўлган. Чапда диний маросимлар учун майдон бўлган. Ибтидоий Хоразмнинг тарихидаги кельтеминар маданиятини ўрнига Сибир ва қозогистонга мансуб бўлган тазабагъяб маданияти келди. У билан параллел равишда Эроннинг жанубидаги этник элементлари билан боглиқ бўлган суюрган маданияти ҳам учрайди. Илк даврида суюрган маданияти янги амиробод маданияти билан алмашилди. Бунга турар жойларнинг шакллари далил бўлади. Ёгоч авал шаклдаги устунли уйлар ўрнига қўш оилаларга мўлжалланган узун лойдон қурилган бинолар пайдо бўлди. Балки, “молга эга бўлган бой” ва “камбагал” ларга бўлинган шу жамият тўгрисида Авестода ёзилгандир. Маълумотлари Гекатей Милетский, Ктесий Книдский ва ундан кейинги муаллифларга чиққан антик муаллифлари Геродот, Страбонларнинг хабар беришларича, Хоразм ҳудудида яшаган массагетлар темир тўгрисида билмаганлар ёки кам билганлар, аммо мис ва олтинлари жуда кўп бўлган. Геродот ва Ктесий ва бошқа муаллифлар бундай жимиятнинг ижтимоий тузилиши, массагенларда аёлларнинг мартабалари баландлиги, қабила бошлиги бўлган аёллар (шох Тўмарис, шох Спаретра) тўгрисида маълумот беришади. Уларнинг иқтисодий фаолияти тўгрисида бизларгача етиб келган ирригация иншоотларининг қолдиқларига асосланиб гапириш мумкин. Милоддан аввалги VIII-VII асрларда Хоразмда, Геродот милоддан аввалги V асрда ёзган, ирригацион иншоотлари қурилган ва ишлар эди. Хоразм давлатининг ривожи ва қудрати Ахеменидийлар монархиясининг кўтарилиши билан, яъни милоддан аввалги VI-V асрларда тугади. қадимий Хоразмнинг ягона тарихчиси бўлган, қадимий Касда ёки Кятда таловут топган ал-Беруни уз трактатида хоразмийликлар санашни бошлаган милоддан аввалги XIII асрга тўгри келган иккита қадимий вақт саногини келтиради. Бирламчи вақт саноги Хоразмни хоразмий шохларининг сулоласини афсонавий асосчиси Кей-Каус ўгли Сиявуш томонидан мустамлакага айлантиришидан бошланган. Беруни маълумот беришича, Сиявушийлар эрасининг бошланиши “Александрдан 980 йил аввал...” юз берган. Бу-Авестонинг афсонавий қаҳрамонини ва “турклар подшолигини” ўзига бўйсундирган Сиявуш ибн Кей-каус ва милоддан кейинги Х асргача ҳукмдорлик қилган Хоразм-шохларининг сулоласига асос солган унинг ўглини уларнинг мамлакатига келиш вақти. Страбон массагетларни хоразмийликлар деб атайди, яъни у булар кейинчалик миграцион аҳоли билан аралашиб кетган маҳаллий қабила (автохтонлар) деб ҳисоблайди. Султон-Уиздага шимоли-гарбий тог олдилари, Чильпиқ, қора-тюбе, Беш-тюбедаги қояларда қолдирилган белгилар (турли геометрик чизиқлар, кўпроқ тўгри ва огма панжаралар) бу тахминга далил бўла олади. Бу белгилар Азов атрофларидаги бронза асрида чизилган қоялардаги белгиларга, бошқа тарафдан Ҳиндистон, Элам, Месопотамия ва Хетт подшолигининг архаик иероглифларига яқиндир. Download 58.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling