Xvi боб янги бобил подшолиги
Download 294.9 Kb.
|
XVI БОБ ЯНГИ БОБИЛ ПОДШОЛИГИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- ИЖТИМОИИ TV3VM J .. „ J - „
XVI БОБ ЯНГИ БОБИЛ ПОДШОЛИГИ Бобил касситлар истилосидан кейин заифлашиб қолгаи бўлса ҳам, ҳар ҳолда Месопотамиянинг энг муҳим иқтисодий маркази сифатидаги аҳамиятини йўқотмаган эди. Эрамиздан аввалги иккинчи минг йилликнинг охирларида Месонотамия-нинг жанубий қисмида халдейларга маисуб семит қабиласи пай до бўлгаи, бу қабила жамубий Бобилияни истило қилиб. Денгизбўйи мамлакати давлатини тузган. Денгизбўйи мам-лакатининг подшолари Эламнинг ёрдамига таяниб, Осурияга қарши қаттиқ кураш олиб борганлар ва қадимги Бобилнинг ўтмишдаги қудратини яна тикламоқчи бўлганлар. Осурия подшоларининг Бобилга қарши ҳамда Дснгизбўйи мамлака-тининг халдеялик подшоларига қарши тўхтовсиз ва жуда қат-тиқ кураш олиб .боришга мажбур бўлганлиги Бобилнинг бу-тун шу давр ичида бой ва кучли савдо мамлакати сифатида ўзининг бурунги аҳамиятини сақлаб турганлигини ҳ,амда иқ-тисолий ва сиёсий мустақиллиги учун қаттиқ кураш олиб бор-ганлигини кўрсатади. Бобил Ашшурбанипал (эрамиздан аввалги 626 йил) вафотидан кейин Осуриянинг кучсизланиб қолганидан фойдалаииб, Осурия ҳукмронлигидан озод бўлган ва ҳатто Мидия билан иттифоқ бўлиб, Осурияга жуда қақ-шатқич зарба ҳам берган. Халд уруғидан бўлган ва Бобилга юборилган Осурия лашкарбошиси Набоиаласар (эрамиздан аввалги 626—604 йиллар) бобилликлар томонига ўтиб, ўзи-ни Бобил подшоси деб эълон қилган ва Бобил подшоларининг янги династиясига асос солган. Бобил коҳинларига, Бобилнинг савдо ва қулдорлик аристократиясига ҳамда Мидия под-шоси Киаксар билан тузилган ҳарбий иттифоқда таянган Набопаласар Осурияга жуда қаттиқ зарба берган- Қудратли осур подшоларипинг ҳашаматли ва обод пойтахти Ниневия 612 йилда батамом хароб қилинган. Осурия подшолиги-нинг харобазорлари устида янги Бобил-Халдия давлати. вужудга келган. Бобил илгариги даврдагидек, кўпроқ қиш-Экоиомика ва ло„ ҳўжалиги мамлакати бўлган, катта-кат- ИЖТИМОИИ TV3VM ' J .. „ J - „ та дарелар, ўтлоқлар ва даре водииларига келиб туташган кенг далалар халкнинг чорвачилик ишларини кенг кўламда ривожлантиришга имкои берган. Мулкий жи-ҳатдан кескин суратда табақаланиш, қулдорлик хўжалиги-нинг ривожланиши ва ўсиши кўпгина чорва молларининг айрим бойлар қўлида тўиланишига сабаб бўлган. Чорвадор бойлар ўз молларини одатда ижарага берганлар. Сақланиб қолган ҳужжатлар ижара ҳақининг одатда натура билан тў-ланганлигини кўрсатади. Cyi-ориб экишга асосланган деҳқончилик мамлакатшшг хўжалик ҳаётида шу қадар катта роль ўйнаганки, қонуя чиқа-рувчи қонунга махсус моддалар киритиб, бу билан ернинг яхшилаб ишланишини ҳамда суғориш тармоқлариии тўла тар-тибда сақлаш учуи ер эгаларининг ҳамма зарур чораларни кўришини таъмиплашга ҳаракат қилган. Масалан, ўша замон-дан сақланиб қолган қонун парчаларида айтилишича, дан-гаса ижарачининг ўз даласини ёмон ишлаши орқ.асида ёки ўз туғонига дуруст қарамайдигаи деҳқоннинг айби билан қўшни даладаги экинни еув босиб кетса, айбдорлар сув босган ер-даги зарарни қоплаш учун шу ердан унадиган ўртача ҳосил қанча бўлса, шунча тўлашлари лозим бўлган. Мамлакат қишлоқ хўжалигини қулдор бойлар назорат қилиб турган. Катта-катта ерларгина эмас, балки шу ерлардаги каналлар ҳам ўша қулдор бойларга қараган. Энг йирик ер эгалари ўз ҳисобларига каналлардан ариқлар чихариб, бу ариқлардан фойдаланадиган шу атрофдаги деҳқонлардан махсус ҳақ ун-дириб олганлар. Замон ўтиши билан ергагина эмас, балки сувга бўлган хусусий мулкчилик ҳуқуқи ҳам тобора кўпроқ. мустаҳкамланиб борган. Бу эса мулкий табақ,аланишнинг авж олишига, катта-катта бойликларнинг бир гуруҳ бойлар қў-лида тўпланишига, майда мулкчилар билан жамоа аъзо-ларининг хонавайрон бўлишига ва уларнинг аста-секии ижарачиларга, қарздор қуллар ва қулларга айланишига йўл очган. Осурия ағдарилгандан кейин қадим^и Бобилиинг ўтмиш-даги шуҳрати тикланган. Бобил подшолиги ва Бобил савдо- Download 294.9 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling