Xvi боб янги бобил подшолиги


Бобилда «Иштар маъбуда дарпозаси» нинг харобалари


Download 294.9 Kb.
bet5/5
Sana18.12.2022
Hajmi294.9 Kb.
#1032284
1   2   3   4   5
Bog'liq
XVI БОБ ЯНГИ БОБИЛ ПОДШОЛИГИ

Бобилда «Иштар маъбуда дарпозаси» нинг харобалари.


айлаииши лозим эди. Навуходоносор қурдирган жуда катта ва дабдабали биноларнинг харобалари бизнинг кунларимиз-гача сақланиб қолган. Қадимги Бобилда ўтказилгаи археоло-гик қазишлар натижасида катта-катта биноларнинг қолдиқ-лари топилди. Бу биноларнинг олд томонлари ҳашаматли расмлар, сир бериб ишланган ранг-баранг нақшлар билан безатилган. «Бобил» деб юритиладиган тепалик қазилганида у ердан катта сарой харобаси чиқди. Жуда кўп ҳовли ва кат-та-кичик иморатлардан иборат бўлган бу сарой баландлиги 18 метр келадиган сайҳон тепага қурилган. Уйларнинг полига қумтошдан ясалган плиталар ётқизилган. Бу плиталарга: «Бобил подшоси Ыабопаласарнинг ўғли, шу мамлакат под-шоси Иавуходоносорга қарашли сарой» деб ёзилган.
«Қаср» тепалиги қазилганда Навуходоносор замонидан қолган жуда ажойиб бииолар топилди, бу тепалик «Жанубий қалъа» деб аталган қолдиқларни яшириб келган. Бу ердан жуда катта сарой ва уиинг ичида подшо тахти ўрнатилган ҳашаматли залнинг қолдиқлари топилди. Бу залнинг ҳажми (60X20 м) ўша замонда сарой бинолари ҳашаматли 1$илиб солинганини кўрсатади. Саройкинг деворлари чиройли гул-лар солинган сирли кошинлар билан жозибадор қилиб беза-тилган. Бинонинг олд томонидаги деворларда ҳаво ранг, кўк ва сариқ кошинлар билан безатилган колопналар ва устун К.ОШИНИНГ тасвирлари сақланиб қолган. Тантанали диний ма-росимлар вақтида юриладиган муқаддас йўл ҳа^м шу сарой снидан. ўтган. Бу йўлга катта-катта тошлардан йўнилган пли-талар етқизилган ва икки томони ғоят яхши ишлангаи, арс-лон суратлари солинган қалъа деворлари билан ўралган. Бу йўл маъбуда Иштарга багишлаб солинган ва кейинчалик «Иштар дарвозаси» номини олган дабдабали дарвозалар ор-қали ўтгаи. Ҳақ,иқ.атда эса бу — харобалари анча яхши сақ-ланган ва баландлиги 12 метр келадиган қўш дарвозадан иборат бўлган. Дарвозанинг икки томонида миноралар қурил-ган бўлиб, улар ички сарой деворларини бирлаштирган, ички сарой эса, дарвозалар ўртасида жойлашган. Шундай қилиб, ғоят даражада безатиб ишланган бу монументал дарвоза кишида худди крепостнойлик давринииг мудофаа иншоотига ўхшаш таассурот қолдиради. Дарвозаларга эса ҳўкизлар ва ажойиб-ғаройиб ҳайвонларнинг сир берилгаи суратлари иш­ланган. йўлга ётқизилган катта-катта тош плиталарда Бобил-нинг буюк бинокорига маисуб миххатлар сақланган: «Мен, Бобил подшоси Набопаласарнияг ўғли, шу мамлакат подшоси Навуходоносордурман. Мен, буюк тангримиз Мардук шара-фига бўладиган маросимлар учун шеду тошидан йўиилган плиталардан шу Бобил йўлини қурдирдим. Тангрим Мардук! Узинг абадий умр бергил». Маросимда юриладиган йўл Бо-билнинг асосий зиёратгоҳи, «Э-сагил» («Баланд чўққили ибо-датхона») деб аталадиган худо Бел-Мардукнинг ибодатхонасн сари борарди. «Э-сагил» ибодатхопасига яқин жойда ибо-датхоиа мипораси (зиккурат) қад кўтариб турарди. Навухо­доносор за.монида бу ибодатхоналар анча тузатилган. Мону­ментал ва дабдабали иморатлар билан безатилган Бобил бу даврда қадимги Шарқнинг энг гўзал шаҳарларидан бирига айланган эди. Навуходоносор вафотидан кейин орадан ҳатто 333 йил ўтгандан сўнг ҳам Бобилда 53 ибодатхона ва 955 кичик бутхона сақланиб қолган эди. Ҳолбуки, бу вақтда Бо-билнинг равнақ топган даври аллақачон тугаган ва эрамиз-дан аввалги III асрд« А^есопотамиянинг қадимги пойтахти ғоят орқага кетиб, ҳувуллаб қолган эди.
Навуходоносор 562 йилда вафот қилган. Унинг 43 йил да-вом этган подшолик даврида Янги Бобил подшолиги тарақ­қиёгинииг энг юқори чўққисига чиққан. Навуходоиосориинг кучсиз ворислари унинг ишларипи муносиб даражада давом қилдира олмаган. Нуфузли коҳиилар бош қўшган сарой тўпо-лонлари натижасида тез-тез давлат тўнтаришлари бўлиб тур-ган. Бобил подшолари тахтига 6 йил ичида 3 подшо келиб кетган, шулардан иккитаси ўлдирилган. Сиёсий вазиятнинг мураккаблашуви, мамлакат ичидаги синфий табақаланиш-нинг кучайиши, форслариинг бостирнб келиш хавфи Бобил х.укуматидан ғайрат била» иш кўриш ва дипломатия соҳа-сида ғоят моҳирлик кўрсатишии талаб этган. 555 йилдаги дав­лат тўнтаришидан кейин Бобил тахтига ўтқазилган Набоиид Навуходоносор II нинг ишларини қўлидан келганича давом қилдирмоқчи бўлган, шу сабабдан ҳам у, Навуходоносорни ўз сзувларида кўпроқ, эслайди ва уни ўз ҳомийси деб жуда из-зат-ҳурмат билан тилга олади.
Набонид 17 йил давом этган (эрамиздан аввалги 555—538 йиллар) подшолиги даврида мамлакатнинг бир бутунлигини сақлаш учун қдттиқ кураш олиб борган. Набонид подшоли-гининг дастлабки пайтларида шимолий Сурияда кўтарилган қўзғолонни бостирган ва Хаматга, Амурру мамлакатига қў-шин тортиб бориб, то Эдомнинг жанубигача етган. Аммо Бо­бил учун хавфнинг уяси бу ерда эмас эди. Сурия билан Фа-ластин бўлса бостирилган ва улар кучсизлаииб қолган Миср-дан ёрдам кута олмас эдилар. Тирни Хирам III идора қилар зди, уни Набониднйнг ўзи подшо қилиб кўтарган эди. Бобил учун анча мушкул аҳвол Месопотамиянинг шимолий қисмида юзага келган. Мидия подшоси Астиаг (Иштувегу) Шимолий Месопотамияга қараб юриб, Харран ўлкасига ҳужум қилган. Набонид ўз ёзувида хабар қилишича, у «умманмандларга» («мидияликларга») қарши чиқцан, лскин мидияликларни Аншана подшоси Қайхисров тор-мор келтирган. Мидия под-шолигининг емирилаётганини ва Эроннинг юксалаётганини кўрган Набонид ўзининг шимоли-ғарбий чегараларини мус-таҳкамлашга қарор берган бўлиши ва шу сабабли у, ўзи-нинг сўзича, Харранда мидияликларнинг тажовузларидан қаттиқ зарарланган муқаддас жойларни тиклаш учун шу ерга алоҳида эътибор берган бўлиши жуда мумкии.
Эроннинг албатта бостириб келиш хавфини олдиндан сез-ган Набонид узоқ Арабистон билан ўз алоқаларини мустаҳ-камламоқчи бўлган ва шу мақсад билан Теймага лашкар тортиб бориб, шу шаҳарни босиб олган ва ҳатто уни ўз қарор-гоҳига айлантирган. Чунки Набонид Теймада ўзини бир қа-дар хавфсизроқ ҳис қиларди. Сиёсат майдонидаги хавфли вазият Бобил подшолиги учун тобора хатарлироқ бўлиб бо-рарди. Эрон подшоси Кайхисров 550 йилда Мидияни ўзига

япги копил подшолиги
571



бўйсундириб, Лидияга қарши отланган, Лидия подшолигини истило қилган ва, шундай қилиб, Месопотамияни шарқдан ҳам, шимрлдап ҳам ўзига қарашли ерлар билан ўраб олган. Эрон подшосининг ҳамма ютуқлари Бобил хроникасида ба-тафсил кўрсатилган, чунки Эрон подшоси энди бевосита Бо-билга хавф солмоқда эди. Хрониканинг 546 йилга оид бобида, эламийлар (форслар ёки уларнинг Эламдаги иттифоқчилари бўлса керак) Аккадга бостириб кирганлиги ва Элам ҳоки-мининг Урукка тайиилаиганлиги айтилади. Ф6*рслар Тигр дарёсининг шарқида Қуйи Заб, Тигр ва Диала дарёлари ўр-тасидаги Гутиум ўлкасини босиб олганлар. Қайхисров 539 йилда Месопотамияга бостириб кириб, Опис ёнида Бобил цўшииларини тор-мор колтирган. 538 йилда Кайхисров Сип-парни ишғол қилиб, Бобил остоналарига яқинлашиб келган. Набоииднинг худогўйлиги ҳам, олимлиги ҳам, бутун мамла-катдан Бобилга ташиб келтирилган худолар ҳайкали ҳам (Набонид шу худоларнинг ҳайкалларини Бобилга олнб келнб, Бобилни қадимги диний ёдгорликларнинг ғоят катта музейига айлантирган эди) уни қутқариб қололмаган. Қайхисров 538 йилнинг кузида Бобилга кириб, Набонидни тахтдан четлаш-тирган ва Бобилияни қудратли Эрои давлатига қўшиб олган.




Янги Бобил даврига оид бир нақш.


Янги Бобил подшолиги шу тариқа қулаган ва бу билан маркази Бобил шаҳри бўлган буюк давлат барпо қилиш йўли-даги сўнгги уриниш барбод бўлган. Лекин Олд Осисдаги сав-донинг энг катта маркази сифатида ва фақат қадимги Шарқ-дагина эмас, балки бутун қадимги дунёда ҳам маданий ҳаётнинг таракций цилишига жуда катта таъсир кўрсатиб келган маданий марказ сифатида Бобил, ҳар ҳолда, ўзининг катта иқтисодий ва маданий аҳамиятини бирмунча вақт сақ-лаб келган.


Download 294.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling