Xvi боб янги бобил подшолиги
Download 294.9 Kb.
|
XVI БОБ ЯНГИ БОБИЛ ПОДШОЛИГИ
36 В. И. Авдиев.
муносабатда бўлганлар. Бу юқори табақадан бўлган одамлар авлод-аждодлари билан олий аристократияга мансуб экан-ликларини кўрсатиш мақсадида, ўзларини «аслзодадан ту-гилган ўғил»; («мар бани») деб юритганлар. Бир тўда бой-лар жуда катта бойликлар, пул, чорва, жуда кўп қуллар, уйлар ва катта-катта ер-мулкларни ўз қўлларига ўтказиб олганла,р. Майда хусусий мулкчилар тобора кўпроқ хоиавай-рон бўлиб борган. Қулларнинг аҳволи янада ёмонлашган. Қулликнинг харак-тери ҳам ўзгарган. Хусусий одамлар қўлидаги қуллар сони кўпайиб, бу қуллар «подшо» ва «сарой» ихтисридаги қуллар-дан фарқ қилган. «Хонадон ўғиллари» аввалги уй қулчилиги-нинг қолдиқлари бўлиб, улар қулдориинг эшигида туғилиб ўсган қуллар бўлса керак. Баъзи бир ҳолларда оталар ўз болаларини сотганлар, лекин бу одат йўқола борган. Қул эгалиги жуда кенг ёйилган. Қулларни сотганлар, сотиб олган-лар, мерос тариқасида қолдиргаплар, бошкаларга гаровга ҳам берганлар. Қулларнинг кичик хусусий мулкка эга бўлишла-рига йўл қўйилган, баъзан уларга мустақил равишда хўжалик юритишга ёки ҳатто хўжайипга муайян миқдорда оброкка ўх-шаган ҳақ тўлаш шарти билан савдо қилишга ҳам имкон берилган. Ибодатхонага қарашли қуллар (ширке) алоҳида ўрин эгаллаган. Бу қулларнинг баданида тамғаси бўлиб, бу тамға уларнинг қайси ибодатхонага қарашли эканлигини билдирган. Ибодатхонага қарашли қуллар насл-насаби билан 'қулликда ҳаёт кечирган. Унинг хотинлари чўри ҳисобланмаса ҳам, лекин уларнинг бола-чақалари қул бўлиб қола берган. Ибодатхонага қарашли қуллар жуда қииинчиликда оғир ҳаёт кечирганлар. Ибодатхоналар бу қулларни жазолашга ва ҳатто уларни кишанга солиш, зиндонга ташлашга ҳам ҳақли бўлганлар. Ҳужжатларда ибодатхонага қарашли қулларнинг крчиб кетиш ҳоллари кўрсатилади. Бир ҳужжатда, «Набуки-ширнинг ўғли ва Урукдаги маъбуда Белитнинг ибодатхона қули бўлган Базия подшо омборига қамаб қўйилган, у оёқ-қўлидаги занжирни узиб, қочиб кетган ва биз (ибодатхона амалдорлари ёки хизматчилари — В. А.) унинг кетига тушга-нимизда, у бизга темир қилич ўқталгап» деб айтилади. Бу иш текширилганда ўша темир қилич жиноятни исбот қилувчи далилий ашс сифатида хизмат қилган. Қул эгалигининг ривожланиши, мамлакатда қулларнинг кўпайиб кетиши, қулларнииг ўз хўжаларидан қочиб кетиш ҳолларининг тез-тез бўлиб туриши, қул савдосининг кенг сйилганлиги туфайли қулларнинг қўлдан-қўлга ўтиши қул-ларни давлат ҳокимияти органлари томонидан назорат қили-пишини талаб этган. Қулдорнинг бирон-бир қулга эгалик ҳуқуқи алоҳида муассасаларда қайт қилиб қўйилган бўлиши ҳам жуда мумкин. Қулдорлар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қулларга кўпинча тамға босганлар. Янги Бобил Эрамиздан аввалги VII аср бошларида Бо-подшолигииинг билнинг қулдор аристократияси жуда куч-равнақи ли бўлган; катта-катта ибодатхоналарнинг юқори даражали коҳинлари ҳам шу аристократия составига кирган. Месопотамиядан қўшни мам-лакатларда кенг ёйилган савдо Бобилнипг каттгГ савдо му-ассасалари назорати остида бўлган. Бинобарин, Бобил аристократларининг сиёсий жиҳатдан мустаҳкам ва кучли давлат доирасида ўз ҳукмронлиги ва таъсирини маҳкамлашга интилиши табиий бир ҳолдир. Буни Осурия йиқилгандан кейин амалга ошириш мумкии бўлган. Қудратли коҳинлар, катта-катта қулдорлар ва савдогар-лар Халдея-Бобил давлатида сиёсий жиҳатдан етакчи роль ўйнаганлар. Халдея династиясига асос солган Набопаласар кўп жиҳатдан Бобил коҳинларига таяниб иш кўрган. Набо-паласар ўз ёзувларида: мени худо Набу билан худо Мардук Бобилнинг улуғ ҳомийси қилиб сайлаган, дейди. Набопаласар ишда ўзини жуда диёнатли ва тақводор қилиб кўрсатишга, худоларга, ёки бошқача қилиб айтганда, Бобил коҳинларига яхши кўринишга ҳаракат қилган. У диний маросимлар намо-йиши ўтадиган асосий муқаддас йўлни безатган ва қадимги Бобилнинг Э-сагила номли машҳу.р ибодатхонасини ва унинг «Еру-кўкни тутиб турадиган уй» («Э-теменанки») деб атала-диган етти поғонали катта минорасини тиклаган. Набопаласар қадимги диний-сиёсий традицияларни тиклабгина, қолмай, балки уларни ҳар қанақа қилиб бўлса ҳам мустаҳкамлашга тиришган. У Шумернинг энг қадимги подшоларидан бири, Лагаш ҳокими Урнаншега ўхшаб, ўзини ва ўғилларини оддий тош теру.вчилар сифатида, тантанали суратда қурилаётган ибодатхона пойдевори учун бошларида саватда тош олиб бо-растган ҳолда тасвирлашни буюрган. Иккинчи муҳим сиёсий вазифа — Бобил подшолигининг че-гараларини мустаҳкамлаш бўлган. Икки дарё оралиғининг шимоли-ғарбий қисмида қаттиц мустаҳкамланиб олиш зарур бўлиб қолган эди, чунки Осурия лашкарларининг қолган-.қутганлари қочиб бориб шу ерни ўзларига бошпана қилмоқчи бўлганлар. Набопаласар бу областнинг иқтиседий ва ҳарбий жиҳатдаи муҳим аҳамиятга эга бўлган энг катта шаҳарлари-дан Харран ва Кархемиш шаҳарларини ишғол қилган ва бу шаҳарларда ўз гарнизонларини қолдириб, ўзи Бобилга қайтиб кетган. Бупдан кейия актив ташқи сиёсатни кенг йўлга қўйиш учун куч тўплаш лозим бўлиб қолгая, Бобилнинг бирдан-бир хавфли рақиби Миср бўлиб, бу вақтда Миср ўткинчи тараққистининг сўнгги даврини бош-дан кечираётган эди. Саис династиясидан бўлган серғайрат фиръавнлар Миср давлатининг ўтмишдаги қудратини тик-лашга уринганлар. Осуриянинг кучсизланиб колишидан фой-даланган Псамтик Мисриииг Фаластиндаги сиёсий таъсирини қайтадан тиклаш мақсадида эрамиздан аввалги VII аср охи-рида Фаластинга бостириб кирган. Мисрнинг Псамтикдан ке-йинги фиръавни Нехо ёлғиз Фаластиннигина эмас, балки Финикия билан Сурияни ҳам батамом босиб олиш учун жуда ғайрат билан иш кўрган. Мегиддо ёнида Яҳудия қўшинларини тор-мор келтириб, Миср фиръавни Қуддусга хирож солган, Финикия шаҳарларини ўз қўлига киритган. Сидон шаҳрида ўз зафарномасини ёзиб қолдирган ва бутуи Сурияни босиб ўтган. Сўнгра Нехо Евфрат дарёсигача етиб бориб, Бобилнинг Кар-хемишдаги отрядини енгган ва Кархемиш шаҳрини ишғол қилган. Мисрликлар бу шаҳарда осурлар билан қўшилиб, Бобил подшосига қарши чиққанлар. Мисрликлар билан осур-ларнинг бир иттифоқ бўлиб ҳаракат қилиши Бобил учун жуда хатарли бўлган. Набопаласарнинг душманга қатъий зарба бермоқ учун етарлича куч тўплашига тўрт йилча вақт керак бўлган. Бобил қўшинлари Набопаласарнинг ўғли ва тахт во-Р'иси Навуходоносор қўмондонлиги остида 605 йилда Кархемиш ёнида бўлган машҳур жангдагина мисрликлар билан осурларнинг бирлашган армиялари устидан тўла галаба қо-эонтан. Уз мамлакатидан шимоли-шарқий томонга қараб жуда олислаб кетган Нехо қўшинларипинг ён томонларини ҳам, уларнинг орқа томониии ҳам, масофаси жуда чўзилиб кетган коммуникацияларни ҳам етарли даражада мустаҳкам-лай олмаган бўлса керак. Ҳарбий кучлари етарлича бўлма-ганидан Нехо батамом мағлубиятга учраган ва шошилиб орқага чекинишга мажбур бўлган. Навуходоносор II (эрамиз-дан аввалги 604—562) ҳарбий муваффақиятларидаи тўла равишда фойдаланган. У Нил дарёси дельтасининг чегара-л'аригача етиб бориб, Сурияни тамомила ншғол қилган. Шун-дай қилиб, Бобил подшоси Сурия соҳилларида ўз ҳокимияти-ни мустаҳкамлаб, мисрликларни Олд Осиёдан батамом сиқиб чиқарган. Навуходоносор ғоят эҳтиёткор одам бўлганлиги сабабли, шу эришган анчагина катта ютуқлари билан чега-раланган. Бироқ Бобил ҳам, Миср ҳам бу аҳволга рози бўлиб колол-маганлар. Саис династиясининг ғайратли фиръавнлари Су-риянинг қўлдан кетишига асло чидай олмасдан, кучли армия тузганлар ва бу армияни ёлланма грек аскарлари билан тўл-дирганлар. Бундан ташқари, Бобил подшоси ҳам Урта денгиз' |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling