Хоразмий номидаги
Тармоқ коммутаторларининг тузилиши ва турлари
Download 1.72 Mb.
|
individual loyiha
- Bu sahifa navigatsiya:
- Коммутаторнинг ишлаш принципи
1.3. Тармоқ коммутаторларининг тузилиши ва турлариТармоқ коммутатори бу тармоқнинг бир ёки бир неча сегментлари чегараларида компьютер тармоғининг бир неча тугунларини боғлаш учун мўлжалланган қурилма ҳисобланади. Коммутатор OSI моделининг канал даражасида ишлайди. Коммутаторлар кўприк технологияларидан фойдаланиш билан ишлаб чиқилган ва кўпинча кўп портли кўприклар сифатида қаралади. Тармоқ даражаси асосида бир неча тармоқларни боғлаш учун маршрутизаторлар хизмат қилади. Битта уланган қурилмадан қолган барча қурилмаларга трафикни узатадиган концентратордан фарқли равишда коммутатор маълумотларни тўғридан-тўғри фақат олувчига узатади (истиснони тармоқнинг барча тугунларига кенг тарқатиладиган трафик ва коммутаторнинг чиқиш порти номаълум бўлган қурилмалар трафиги ташкил этади). Бу тармоқнинг унумдорлиги ва хавфсизлигини оширади, тармоқнинг бошқа сегментларига уларга мўлжалланмаган маълумотларг ишлов бериш заруратидан халос қилади. Тармоқ коммутаторининг ташқи кўриниши 1.3- расмда келтирилган. 1.3- расм. Тармоқ коммутаторининг ташқи кўриниши Коммутаторнинг ишлаш принципиКоммутатор хотирасида коммутациялаш жадвалини сақлайди, унда тугуннинг МАС-манзилини коммутаторнинг портига мослиги кўсатилади. Коммутатор ёқилганда бу жадвал бўш бўлади ва у ўрганиш режимида ишлайди. Бу режимда қандайдир портга тушадиган маълумотлар коммутаторнинг барча қолган портларига узатилади. Бунда коммутатор фреймларни таҳлил қилади ва хос-жўнатувчининг МАС-манзилини аниқлаш билан уни жадвалга қандайдир вақтга киритади. Натижада, агар МАС-манзили жадвалда бўлган хост учун мўлжалланган кадр коммутатор портларидан бирига тушса, у ҳолда бу кадр фақат жадвалда кўрсатилган порт орқали узатилиши мумкин. Агар хост-олувчининг МАС-манзили коммутаторнинг қандайдир порти билан уюштирилмаган бўлса, у ҳолда кадр олинган портдан ташқари барча портларга узатилади. Вақт ўтиши билан коммутатор барча актив МАС-манзиллар учун жадвални қуради, натижада трафик локаллаштирилади. Кичик кечикиш ва интерфейснинг ҳар бир портига юқори узатиш тезлигини таъкидлаш керак. Download 1.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling