Дебитор ва кредитор карзлар аналитик кисоби маълумотларининг тенглигини текшириш. - Дебитор ва кредитор карзлар аналитик кисоби маълумотларининг тенглигини текшириш.
- Дастлабки ҳужжатларни текшириб чиқиш ёки дебитор ва кредитор қарзлар тасдиғини олиш муносабати билан аудиторлар ҳисоб-китобларни ҳисобга оладиган аналитик ҳисоб регистрларини текшириб чиқиши, ҳамда уларни Бош дафтар маълумотлари билан таққослаши лозим. Ҳисоб-китоб муомалалари ҳисобга олинадиган счётларни таҳлил қилишда қуйидагилар аниқланиши мумкин:
- мол етказиб берувчилар счётлари бўйича дебет қолдиқлар;
- мансабдор шахслар, директорлар, раислар, шўъба ва тобе корхоналарга ва бошқа ўзаро боғлиқ томонлардан қарзлар суммалари;
- мол етказиб берувчилар билан ҳисоб-китобларга доир ҳаддан ташқари катта тузатишлар;
- даъво муддати ўтиб кетган ёки ўтаётган тўланмай қолган счёт-фактуралар.
- Барча белги қўйилган суммалар якуний ишчи ҳужжатларини тайёрлашда таҳлил қилиниши ва ҳисобга олиниши лозим. Ушбу ишларнинг натижаларини бошқа олинган далиллар билан таққослаш мақсадга мувофиқ. Масалан, даъво муддати ўтиб кетаётган тўланмай қолган счётлар ва мол етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоблар бўйича дебет қолдиқларнинг аниқланган суммаларига маълумотлар мувофиқлиги тўғрисида тасдиқ олиниши мумкин. Бу ҳолда аудитор аналитик ҳисоб маълумотларининг ишончлилиги ҳақида етарли далилларга эга бўлади.
Агарда олинган тасдиқлар натижаларига кўра контрагентда бундай қарздорликнинг йўқлиги аниқланса, у ҳолда аудитор аналитик ҳисоб маълумотларини ишончсиз деб баҳолаши мумкин. - Агарда олинган тасдиқлар натижаларига кўра контрагентда бундай қарздорликнинг йўқлиги аниқланса, у ҳолда аудитор аналитик ҳисоб маълумотларини ишончсиз деб баҳолаши мумкин.
- Аналитик ҳисоб регистрлари маълумотларини Бош дафтар билан таққослаш мижоз томонидан вақти-вақти билан ўтказиладиган назорат тадбири бўлиб ҳисобланади. Қоидага кўра, аудиторлар қилинган таққослашларни, аниқланган ғайриоддий суммаларни таҳлил қилади, жами суммаларни қайта жамлаб чиқади.
- «АУДИТ» ФАНИДАН мультимедиа ТАҚДИМОТИ
- Мавзу: АУДИТОРЛИК ТЕКШИРИШ ВАҚТИДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ТИЗИМИНИ ВА ИЧКИ НАЗОРАТИНИ ЎРГАНИШ ҲАМДА БАҲОЛАШ
Do'stlaringiz bilan baham: |