Хорижий кредит линиялари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар бўйича кредит шартномаси №181 сонли
Download 78.82 Kb.
|
Хорижий кредит линиялари ҳисобидан
- Bu sahifa navigatsiya:
- VIII БЎЛИМ - МАЖБУРИЯТЛАР БАЖАРИЛМАГАН ҲОЛАТЛАРДАГИ ХАРАКАТЛАР 8.01-модда. Мажбуриятлар бажарилмаган ҳолатлар оқибатидаги харакатлар тартиби
7.02-модда Жамғарма компенсацияси.
Жамғарма тижорат банкларининг кредитлари бўйича компенсация беришни қуйидаги ҳолатларда тўхтатади: - фоизли харажатлари қопланадиган кредитдан мақсадсиз фойдаланилганда; - қарз олувчи тўловлар жадвалига мувофиқ банкка тўловларни тўлаш бўйича мажбуриятларини 3 (уч) ой давомида кетма-кет бажармаганда; - қарз олувчининг банк ҳисоб рақамидаги маблағлари хатловга олинганда; - кичик тадбиркорлик субъектларининг ва/ёки тижорат банкининг тақдим этган ҳужжатларида ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги аниқланганда. Мазкур шартноманинг 3.4. – бандида назарда тутилган ҳолатларга кўра тўхтатиш сабаблари бартараф этилгач, қарз олувчининг кредити бўйича компенсация беришни қайта тиклашга рухсат этилади. Қарз олувчининг айби билан Жамғарма томонидан компенсация бериш тўхтатилган ёки бекор қилинган ҳолатда, мазкур кредит бўйича фоизли харажатларнинг барча қисми қарз олувчи томонидан тўланади. VIII БЎЛИМ - МАЖБУРИЯТЛАР БАЖАРИЛМАГАН ҲОЛАТЛАРДАГИ ХАРАКАТЛАР 8.01-модда. Мажбуриятлар бажарилмаган ҳолатлар оқибатидаги харакатлар тартиби Мажбуриятни бажармаслик холатлари юз берган тақдирда (7.01-модда), ушбу ҳодисаларнинг ҳолати ва оғирлигига асосланиб, Банк ўз хоҳишига кўра қуйидаги ҳаракатлардан бирини амалга ошириши мумкин: Қарз олувчига вазиятни тўғирлаш учун муддат белгиланиб, дефолт ҳолати юзага келганлиги тўғрисида хабар юбориш; Қарз олувчининг Кредитдан янада фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш ёки Қарз олувчи томонидан Кредитни муддатидан олдин қайтариш билан ушбу Кредит Шартномасини бекор қилишни талаб қилиш; бутун кредитни бошқа тўловлар ёки уларнинг бир қисми билан муддатидан олдин ва дарҳол қайтарилишини талаб қилиш; ушбу Кредит шартномасини имзолаш пайтида ёки кредитни танлаб олиш пайтида қарз олувчи томонидан қасддан нотўғри ёки яроқсиз ҳужжатларни тақдим этган бўлс Кредит шартномасини бир томонлама бекор қилиш; Қарз олувчи томонидан кредит маблағидан мақсадсиз фойдаланилганлиги аниқланганда, Қарз олувчидан Қарзнинг мақсадсиз фойдаланилган тегишли қисмини муддатидан олдин қайтариб беришни, бошқа мақсадлар учун фойдаланилган Кредит қисми миқдорининг 10% (ўн) фоизи миқдорида жарималар тайинлаш ҳуқуқи билан қарз олувчидан талаб қилиш; Кредитнинг таъминотини тасарруф этишда Банкнинг ҳар қандай ҳуқуқларидан фойдаланиш; Қарз олувчининг барча ҳисобварақларидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 783-моддаси бўйича Қарз олувчининг розилиги ва топшириғисиз Банкка тегишли барча суммаларни ҳисобдан чиқариш. Қарз олувчининг ушбу моддага мувофиқ Кредит маблағларидан фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатиб қўйилган ҳолларда, агар банк ўша пайтда Қарз олувчига ушбу ҳуқуқ тўғрисида ёзма равишда хабар бермаса, ушбу тўхтатиб туриш учун асос бўлган воқеа ёки ҳодисалар тўхтамагунча, бундай тўхтатиб туриш тўлиқ ёки қисман сақланиб қолади, маблағ олиш учун Кредит тикланди; шу билан бирга, бундай қайта тиклаш тўғрисида хабарнома юборилган тақдирда, ушбу Кредит шартномасида (7.01-модда) кўрсатилган бошқа ҳар қандай бошқа ҳодисаларга нисбатан Банкни ҳимоя қилиш маблағ олиш ҳуқуқи ушбу хабарномада тасвирланган чегаралар ва шартлар асосида тикланади ва ҳеч қандай огоҳлантириш суд ёки бошқа ҳуқуқларга, ваколатларга ёки воситаларга таъсир қилмайди ёки зарар етказмайди. Download 78.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling