Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик (турик-инглиз) -мутахассислиги босқич талабаси Бозоров Дилмуроджон Баходиржон ўғли «Ташқи иқтисодий фаолият»


Download 41.14 Kb.
bet1/6
Sana09.01.2023
Hajmi41.14 Kb.
#1085491
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
М.Мамуржанов ТИФ 4 мавзу




Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик
(турик-инглиз)
2-мутахассислиги 4 босқич талабаси

Бозоров Дилмуроджон Баходиржон ўғли
«Ташқи иқтисодий фаолият»
фанидан мустақил иши


Халқаро молиявий мухит

1. Халқаро резерв валюта бирликлари.


2. Халқаро валюта тизимининг ривожланиш босқичлари.
3. Халқаро валюта тизимининг мохияти ва структураси.
4. Европа валюта тизими.
5. Халқаро валюта ва молия-кредит бозорлари
6. Валюта курсларининг барқарорли

1. Халқаро резерв валюта бирликлари.

Асосий захира авуар қилиш ва бошқа резерв валюталарнинг ролини камайтириш мақсадида СДР (Special drawing rights - SDR) - “махсус ўрнини олиш хуқуқи” стандарти киритилди. Давлатларга валюта курсининг хохлаган режимини танлаб олишга xyқуқ бериларди. Давлатлар ўртасидаги валюта муносабатлари улар миллий пул бирликларининг сузувчи курсига асосланадиган бўлди. Курсларнинг ўзгариши икки асосий омил билан белгиланади:





  • давлатларнинг ички бозорларида валюталарнинг реал қийматлари нисбати билан;

  • халқаро бозорларда миллий валюталар талаби ва таклифи нисбати билан.

90-йилларнинг бошига келиб сузувчи курслар факторини амалга оширилиши сабабли қуйидаги элементлар асосида етарли даражада мураккаб бўлган халқаро валюта тизимини ташкил қилиш схемаси вужудга келди:



Бунда маълум диапазон доирасида фақат айрим валюталарга нисбатан валюта курси сақланади, бошқа валюталарга нисбатан курс эркин ўзгаради. Амалда давлатлар эълон қилган валюта режимлари жуда хилма-хилдир. 1988 йилда 58 давлат ўз валюталарининг асосий хамкорларидан бирининг валютасига нисбатан курсини ўрнатишга қарор қилдилар. Булар – АҚШ доллари (39), француз франки (франк зонасининг 14 давлати) ёки бошка валюта (5). Айрим давлатлар ўз валюталарини СДРга (17) ёки бошқа валюталар саватчасига (29) боғлайдилар, бундан ташқари, 4 давлат ягона валютага нисбатан чекланган мослашувчанлик режимини маъқуллайдилар. Ўз навбатида ЕИнинг 8 давлати ўзлари учун валюта ҳамкорлиги механизмини таъсис этдилар, ўз валюта курсларини барқарорлаштирдилар. 19 давлат шу жумладан, АҚШ, Канада, Буюк Британия ва Япония мустақил сузиш режимини танладилар. Ямайка келишуви жамоа валюта бирлиги сифатида “махсус ўрнини олиш хуқуқи” (СДР)ни тан олди. СДР 1969 йилда оддий кредит воситаси сифатида ҳосил килинган эди. Бироқ кейинчалик СДРни “халқаро валюта тизимининг захира активи”га айлантириш вазифаси қўйилди. Олдинига СДР бирлиги долларнинг олтин қийматига (1970 йили) мос равишда олтинга тенглаштирилади.

1974 йил июлда валюталарнинг сузувчи курсга ўтиши билан СДРнинг олтин қиймати бекор қилинди. Бу валюта бирлигининг курси валюта саватчаси – ташқи савдоси жаҳон савдосининг 1%дан кам бўлмаган 16 давлат валюталарининг ўртача курси асосида аниқланарди. 1981 йилдан бошлаб СДР 5 валюта (АҚШ доллари, Германия маркаси, Япон иенаси, Француз франки ва фунт стерлинг) тўпламидан келиб чиққан холда аниқланди. Валюта саватчаси бу бир валюта ўртача хисобланган курсининг бошқа валюталарнинг маълум тўпламига нисбатан солиштириш усулидир. Валюта курсини хисоблаш унинг таркиби, валюта компанентларининг ўлчови, валюталарнинг долларга нисбатан бозор курсига боғлиқ. Мамлакат агарда СДРдаги авуарлар уюшмаларидан кўп бўлса фоизлар олади ва аксинча СДРдаги авуарлари уюшмаларидан кам бўлса фоиз тўлайди. СДР ХВФнинг махсус счетларида ХВФга аъзо давлатларга ажратилган квоталар асосида келтирилади. Бу квоталардан конвертацияланадиган валюта сотиб олиш ёки тўлов баланси дефицитини тўлаш учун фойдаланилади. Аммо уларнинг капиталистик дунё умумий валюта захираларидаги улуши унча катта эмас (6%га яқин). Кўпгина иқтисодчилар СДРни камроқ, захира валюта сифатида, кўпрок кредит сифатида кўриш мумкин деб хисоблайдилар. Умумий фикр шуки, улар хам захира валюта хам кредитдир. Уни яратувчилардан бири таъкидлаганидек, СДР “айримлар қора йўлли оқ, айримлар эса oқ йўлли қopa хайвон сифатида кўрадиган хайвон” – зебрага ухшайди.




Download 41.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling