Хосият Рустамова, Ўзму мустақил тадқиқотчиси “адабиётда тенгсизликка қарши адабий қАҲрамонларнинг руҳий исёни” Тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурати


Download 0.78 Mb.
bet29/39
Sana15.03.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1272289
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   39
Bog'liq
1-2-3- бўлим

Шунчаки севилмоқ – бахти қоралик, 
Тўла толе учун бу кемтик, бу кам. 
Менинг қалбим шундай севгига молик, 
Бир чарсиллаб ёнай, сўнгра сўнсам ҳам.
Шоир ва аёл сифатида Ҳалима Худойбердиева шунчаки севилмоқ, яъни оддий туйғуларни бахтиқаролик, дея санайди. Шу боис унинг туйғулари ёзаётганда ниҳоятда самимий сўзларни ишлатади. Ёзганда ҳам, шижоат билан ёзади. Тугал бахтга эришиш – бу ҳар бир инсоннинг орзуси, лекин шоир қалбига эга муаллифга учун муҳаббат бир гулхандай бир чарсиллаб ёниши керак, у қанча давом этишининг фарқи йўқ, муҳими бари унинг шеърияти сингари шиддатли ва ҳақиқий бўлиши керак.
Шунчаки ёзмоқ-чи, кўнгил тўлмайди, 
Шунчаки ёзмоққа бормайди қўлим. 
Шунчаки ёзганга чидаб бўлмайди, 
Шунчаки ёзмоқ, бу – шоирга ўлим.
Бу сатрлардан унинг шоирлик қисматига нақадар жиддий муносабатда бўлаётганини кўриш мумкин, у шунчаки қўл учида шеър битмоқликни истеъдодсизликдан деб билади. Шеърнинг сўнгги сатрини ўқиётиб, нега у ўзини шоира, деб атамайди, деган ҳақли савол туғилади. “Шунчаки ёзмоқлик шоирага ўлим” дея сўнгги сатрни тугаллаши ҳам мумкин эди, у ҳолда ритм бузиларди, оҳанг ҳам, лекин гап фақат ҳижодами ёки моҳиятда? Нега у айнан “шоир” сўзини танлади? Чунки Ҳалима Худойбердиева шеъриятда фақат шоир деган тушунча борлигини тан олади. Адабий танқидчилик Ҳ.Худойбедиеванинг шеъриятида шоир руҳи ва шоир қудрати борлигини бир неча марта таъкидлаган. Масалан, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов: “... Таъбир жоиз бўлса, мен Ҳалима Худойбердиева ижодини унинг шоир юрагини даврнинг доимий таранг торларига ўхшатган бўладим. Чунки бўлиб ўтган, бўлиб ўтаётган ҳар бир ҳаётий жараёнлар бу юракдан ўз акс садосини топиб бормоқда. Гоҳ мунгли, гоҳ забардаст, гоҳ тасдиқловчи, гоҳ инкор этувчи... умуман, бу йўлларда у ўзининг ўчмас изларини қолдириб бормоқда, деб айтишга ҳақлимиз, деб ўйлайман...” [73]. Муаллиф Ҳалима Худойбердиеванинг шеърияти ҳақида сўзлар экан, унга нисбатан ишлатган сифатларига эътибор қилайлик: “шоир юраги”, “забардаст”, “инкор этувчи” шу тахлит ёндашувлар билан у шоирнинг ноёб истеъдодига баҳо бермоқда. Эътиборли томони шундаки, Абдулла Орипов Ҳалима Худойбердиеванинг қобилиятини биологик факторларга асосланиб, эътироф қилаётгани йўқ, унинг фикрларидан истеъдод ва қалам бу омилларга бўйсунмаслиги шоирнинг “Бизлар ожиз” шеъридаги қуйидаги сатрларидан англашилади.
Биз қайда-ю ҳақиқат, Ҳаққa
Бағир очган осмон қаерда!
Бу икки қаторда шоир ердаги жамиятда ҳақиқатни топиш мушкуллигини билдирмоқда, кўпгина ижодкорларда учратганимиз каби у ҳам Ҳақиқату адолатни осмонларда, деб билади, ўша ердан излайди. Шунинг учун одамлар жамияти билан Самовотни ажратади.
Шарпа сезсак тўхтаймиз таққа,
Юрагида арслон қаерда?
Шеърнинг кейинги сатрларига аҳамият қаратсак, шоирнинг нақадар жасорат соҳиби эканлиги, ҳар қандай қўрқоқлик унда нафрат уйғотиши сезилади. Етмиш йиллик қуллик изтиробларини шу тариқа ифода этади, халқнинг жасоратсизлигидан куйинади, акс ҳолда у ҳақиқатни бу қадар чиройли тасвирлаб беролмасди ва ер юзида арслонюракли ботирларни шоир алам ила изламасди. Юқоридаги сатрларда Ҳ. Худойбердиеванинг истеъдоди сўзлаётгани аниқ кўзга ташланади, чунки аёлга хос нафосат, Сирожиддин Саййид таърифлаганидай ортиқча безак ва пардозу андозлар сезилмайди. Бунда ҳақиқатга ўткир ва аччиқ реалистик услуб билан ёндашув борлигини кўриш мумкин: “Ҳали уз-о-о-қ бизлар чўкиб тиз, Яшагаймиз. Ҳоқон қаерда? Тўниб-музлаб қолган қонимиз, Алмаштирмоққа қон қаерда?” Нодира, Увайсий, Дилшоди Барнолар яшаган даврда мамлакатга таҳдид солган Чор Россиясининг зулми ва қуллик изтиробини Ҳалима Худойбердиеванинг мазкур “Бизлар ожиз...” шеъридан олинган юқоридаги сатрларда кўриш мумкин, у эрксизликка, қулликка қарши исён, шоирга хос исён ила Собиқ Шўро даврида жим яшаётган халқнинг қон-қонига сингиб кетган қўрқоқликни қоралайди ва ботирлар қони билан алмаштиришни истайди. Агар бу шундай давом этса, ҳали узоқ йиллар шундай яшаш мумкинлигини башорат қилади. Шоирнинг кейинги сатрларида: “Йў-ўқ, гарчанд кетмади шўримиз, Очимиз оч, тўқимиз тўйган. Бизлар ожиз она бўримиз, Болаларин одамлар сўйган!” Яна бир мисол шоир ўз эрки қўлида бўлмаганларнинг фарзандлари бошқаларнинг қўлида бўлишини алоҳида таъкидлаган, шунингдек, ожиз сўзи она билан бирга ишлатиляпти, сабаби аёл табиатан кучсиз яратилганига ишонч туғдиради. Одатда оналарнинг бағридан болалари юлиб олинса, улар ўзини қандай ҳис қилади. Қасоскорлик руҳи уйғонади. Бу билан шоир миллатни она бўрига қиёслаяпти, бунда шоир қадимда туркий халқлар уруғи бўридан тарқалгани ҳақидаги ривоятларга ишора қилади. Унинг кейинги сўзлари фикрларини янада ёрқинроқ ифодалайди: “Бугун дунёи дун тескари, Бўриларни одамлар тишлар. Сенга одам бўлиб ўсгани, Йўл қўймайди бугунги ишлар, Кўз ёшимиз кетгандир қуриб, Қон ювмоқка кўз ёш етмайди. Боласининг қасосин бўри – Ўз гўрига олиб кетмайди”. Ҳалима Худойбердиева инсон ва шоир жамиятдаги содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни яхши англайди ва дунёнинг тескари айланганини қоралайди: “Сенга одам бўлиб ўсгани, Йўл қўймайди, бугунги ишлар”, деяётгани сўзларимизнинг яққол далилидир ва ниҳоят сўнгги қаторга эътибор қиламиз: “...Боласининг қасосин бўри, Ўз гўрига олиб кетмайди”, бу сатрларда миллатни уйғотишга ҳаракат борлиги сезилади, яъни ҳамиша умид бор, миллат қаддини кўтариб, ҳурликка эришишига ишонч бор, курашишга ундовчи шоирга хос оҳанг бор, улкан бир истеъдоднинг шиддати мавжуд. Шунингдек, шоирона услуби ҳам бунда ўзига хос тарзда намоён бўлган, у она образини ҳам ожиз, ҳам қасоскор руҳда ифода этади. Балким, шоир бу билан онани ожиз кўрмаслик кераклигини, боласини ҳимоя қилиш ёки унинг учун курашишга келганда, онадан ортиқ жасоратли кимса топилмаслигига ишора қилаётган бўлса ажаб эмас. Шоир шеъриятида Аёл ва она мавзуси алоҳида ўрин эгаллайди. Унинг машҳур “Муқаддас аёл” шеърида аёл киши учун жамиятда ўрин топиш мушкуллигига ишора бор. Аёлга муносабатни кўриш мумкин, унга қандай муносабат қилинмасин, барибир улуғсан, демоққа уринади. Чунки аёл қадрланган жамиятнинг фарзандлари соғлом бўлади. Аслини олганда, эркак ва аёл орасидаги тенгҳуқуқлилик умумбашарий, кишилик жамиятининг азалий муаммо эканлигини ҳеч кимга сир эмас. Ҳалима Худойбердиеванинг жамиятда аёлга муносабатни унинг қадрини ерга уриш билан эмас, уни қадрлаш кераклигига алоҳида урғу қаратади: “Ошиқларинг пойингга гул отиб ҳам бўлди, Хилватларда лабингдан бол тотиб ҳам бўлди. Ва бу ҳақда кимларгадир сотиб ҳам бўлди, Сен барибир муқаддассан, Муқаддас аёл!
Аёлнинг муқаддаслиги илоҳий китобларда ҳам, алоҳида эътироф қилинади, жумладан, Қуръони каримнинг 35 та сура ва 100 дан ортиқ оятида аёл сўзининг ишлатилиши ва суралардан бири айнан “Нисо” яни “Аёллар” деб номланиши ва унда аёлнинг мавқеи, ҳаётдаги ўрни, ҳақ-ҳуқуқлари батафсил баён этилиши аёлларга бўлган эътиборнинг ёрқин мисолидир. Ҳалима Худойбердиеванинг шеъриятида “аёл” сўзи ва “аёллик” деган тушунчалар ўзининг эркак кишини улуғловчи жамиятда иккинчи даражали хусусиятини йўқотиб, улар ҳаётийлигини тасдиқловчи бир кучга айланади: “Қимтинасан, астагина кўтарасан бош, Минг йилликдир кўзингдаги жовдираган ёш, Гуноҳкорлар мингу битта Сенга тегар тош, Сен барибир муқаддассан, Муқаддас аёл!” Бунда шоир аёлнинг азалий гуноҳига ишора қилади. Ер юзида аёл бўлиб яшаш ҳеч осон эмас. Аёлнинг оғир ҳаёт йўли, жамиятдаги ўрни, унга раво кўрилган қисмат ва Инжилда Момо Ҳаво билан боғлиқ ҳикояларда келтирилганидай, инсоннинг адашувида, Жаннатдан қувилганининг асосий сабабчиси қилиб кўрсатилгани учун бутун инсоният бунда аёлни айблаши, шу боис уни хўрлашига ишора қилаётган бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас3 Бироқ биламизки, ўшандаёқ Момо Ҳаво ва Одам Ато ўз гуноҳлари учун тавба қилишган ва иккисининг тавбалари қабул қилинган4. Шундай экан, шоир наздида ҳар ким ўз ҳаётида яшайди5 ва ўз хатолари учун ўзи жавоб қилади, бунда бировни айблаш, боз устига инсониятнинг онасидан ўч олиш, уни абадий хўрликка маҳкум этиш Аллоҳ раво кўрган қисматни тан олмаслик дегани эмасми? Аёлни ёмон кўриш, унга зулм қилиш ёки паст назар билан қараш, очиқдан-очиқ Яратганнинг измига қарши чиқишдир.
Иброҳим Ғофуров Ҳалима Худойбердиеванинг ўзига хос шеърияти хусусида қуйидаги фикрларни келтиради: “Шеър бу – характер. Шоир кандай булса шеъри хам шундай. Шеърда унинг юрагидаги суратлар муҳрланади. Халима ўзини, ички дунёсини эхтиёж сезиб идрок қиларкан, бир қатор шеърларида юрагимда арслон яшайди, дея эътироф этади. Юрагидаги ўзига маълум шу арслонга “Аёл ўтиб борар” шеърида такрор-такрор мурожаат қилади.

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling