Хосият Рустамова, Ўзму мустақил тадқиқотчиси “адабиётда тенгсизликка қарши адабий қАҲрамонларнинг руҳий исёни” Тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурати


Муаммонинг ўрганилганлиги даражаси


Download 0.78 Mb.
bet2/39
Sana15.03.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1272289
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39
Bog'liq
1-2-3- бўлим

Муаммонинг ўрганилганлиги даражаси: Жаҳон адабиётида аёл образи алоҳида ўрин тутса-да, адабиётда насрий ва поэтик сўз санъатининг ўзига хос имкониятларини очиб беришда алоҳида мавқега эга бўлса-да, жаҳон ва ўзбек адабиётшунослигида аёлга муносабат масаласининг муҳим хусусиятлари ҳозирга қадар махсус тадқиқот объектига айланмаган. Ҳолбуки, аёлларнинг жамиятдаги мавқеини кўтариш масаласи, аввало, исёнкор аёл образларнинг антик давр адабиётида пайдо бўлиши, шаклланиши, тараққиёт тарихи, ва уларнинг адабиётда аёл муаллифларни ўзини англашида таъсири, шунингдек, адабиётдаги аёл ва эркак ўртасидаги нотенгликнинг мавжудлиги, бундай муносабат натижасида юзага келган ички исён руҳи ва аёл ижодкорларнинг асарларига таъсирининг кўпгина жиҳатларини ўрганиш адабиётшуносликда ўз ечимини кутаётган назарий муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.
Шунга қарамай, мазкур мавзу бир қатор олимларнинг диққатини жалб этган ва у ҳақда жаҳон адабиётшунослигида кўпгина фикр-мулоҳазалар билдирилган. Е. А. Декина, Жейкоб Брайант, Элиан Вьенно, А. В. Кирилина, К.В. Краева, Чарльз В. Честнатт, Харриет Жейкобс, Т. Сожорнер. Антуанетта Бертон, Мэрилин Батлер сингари олимлар ўз илмий тадқиқотларида бу масалага аҳамият қаратганлар.1
Диссертация тадқиқотининг у бажарилаётган олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Тадқиқот Ўзбекистон Миллий университетида ўрганилаётган ўзбек адабиётининг долзарб муаммолари билан боғлиқ.
Тадқиқотнинг мақсади: жаҳон ва ўзбек адабиётида исёнкор руҳдаги образлар, аёл ва эркак муаллифлар орасидагии нотенгликдан юзага келган исён образи ва шаклланиш омилларини аниқлаш, тарихий тараққиёти, ғоявий-бадиий олами ва адабиётда аёл муаллифларнинг ички исёни характерининг муҳим хусусиятларини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
1. Адабиётда дуалистик хусусиятидан келиб чиққан ҳолда исён категориясини ўрганиш;
2. Адабиётда эркак ва аёл ижодкорлар орасидаги нотенгликка қарши руҳий исён ва фикр эркинлигига интилишнинг ўзига хос жиҳатларини ўрганиш;
3. Турли даврларда ва турли мамлакатларда бўлган бир қанча йирик аёл ёзувчи ва шоирларнинг асарларини ўрганар эканмиз, биз уларнинг ўзига хос стратегияси ва умумий изтироблари ҳам тадқиқ қилиш;
4. Жаҳон ва ўзбек адабиётшунослигида бадиий ижодда мактаб яратган яратган аёл ижодкорлар адабий-эстетик қарашларини тизимли ўрганиш, шунингдек, уларнинг жамият тартиблари ва адабиётдаги тенгсизликка нисбатан ички исён, буни ифода этиш учун қўллаган услубларини қиёслаш;
5. Aдабиётда аёл кишига нисбатан хурофотларнинг жамиятга таъсири моҳиятини чуқурроқ англаш учун ноҳақликларнинг келиб чиқиши ва жамият тартиблари мушоҳада қилиш орқали шоир ва ёзувчи аёлларнинг жанговар руҳи юксалишини ўрганиш;
6. Бир қатор жаҳон ва ўзбек адабиётидаги образлар қисмати, кўзга кўринган аёл-шоир ва ёзувчилар қарашларидаги муштараклик ва номутаносибликни таҳлил қилишдан иборат.

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling