Хосият Рустамова, Ўзму мустақил тадқиқотчиси “адабиётда тенгсизликка қарши адабий қАҲрамонларнинг руҳий исёни” Тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурати


Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги


Download 0.78 Mb.
bet4/39
Sana15.03.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1272289
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39
Bog'liq
1-2-3- бўлим

Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги муаммонинг аниқ қўйилгани, чиқарилган хулосаларнинг таснифлаш, тарихий-қиёсий, контекстуал ва комплекс таҳлил каби усуллар орқали асослангани, ишончли назарий манбалардан фойдаланилганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат бўлиши кутилмоқда: Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти шундаки, чиқарилган назарий хулосалар ўзбек ва жаҳон адабиётшунослигида истеъдоднинг аҳамиятига эътиборни кучайтиради, адабиётда исён ва исёнкор руҳ образларининг поэтик табиати, рамз ва тимсоллар тизими, мажоз олами, мазмун-моҳияти юзасидан мавжуд маълумотларни кенгайтиради ва тўлдиради. Жаҳон ва ўзбек адабиётда исёнкор аёл образларнинг генезиси, тарихий такомили, бадиияти, тутган муҳим ўрни ҳақидаги қарашлар ўзбек адабиёти, адабиёт назарияси, адабиёт тарихи фанларининг ривожига хизмат қилади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти шундан иборатки, Ғарб ва Шарқ адабиётида яратилган исёнкор аёл образлари, аёл ижодкорларнинг асарларида исёнкор руҳдаги асарларининг мазмун-моҳияти, уларнинг қарашларидаги муштараклигу номутаносибликнинг қиёсий аспектда ўрганилиши, уларнинг назарий масалаларига оид қарашлар адабиётшуносликка оид яратиладиган қўлланмаларнинг мукаммаллашувига хизмат қилади.

Биринчи бўлим
1. Антигонанинг исёни ва фожиали ўлими
1. Бу бўлим Сафокльнинг энг машҳур пьесаларидан бири «Антигона» воқеаларини кўздан кечиришдан бошланади, асарда тавирланган воқеаларга биноан эрамиздан аввалги 441 йилда Антигона Креонтнинг буйруқларига бўйсунишдан кўра, ўлимни афзал билади.
А. Эсхилнинг «Фивга қарши еттовлон» асарида тасвирланганидай Эдипнинг икки ўғли Этеокл ва Полиник никоҳ туфайли юзага келган оилавий низолар оқибатида дуэлда бир-бирини ўлдириб қўйиши.
Б. Улар қонли қасосни амалга оширганларини эътиборга олмайдилар.
C. Улар «рафиқа»га оиланинг эътииборга арзийдиган аъзоси деб эмас, балки нафсни қондириш объекти сифатида қарайдилар.
2. Иккисининг амакиси, шаҳар ҳокими бўлган Креонт Этеоклни ҳурматини жойига қўйиб, кўмишни буюради, лекин Полиникнинг танаси кўмилмай қолиб кетади. У шунингдек, кимда-ким танани кўмишга ҳаракат қилса, ўлим билан жазоланади, дея эълон қилади.
А. Антигона Эдипнинг қизи, Креонтнинг қарорига қарши чиқади ва акасини кўмишга қарор қилади.
Б. Антигона опаси Исменадан ёрдам сўрайди, бироқ опаси ўз ҳиссиётларига берилиб, ўлимдан қўрққани учун Креонтнинг қарорига бўйсунади.

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling