Хосият Рустамова, Ўзму мустақил тадқиқотчиси “адабиётда тенгсизликка қарши адабий қАҲрамонларнинг руҳий исёни” Тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурати


Б. Антигонани осилган, Гемон ҳам ўз жонига қасд қилган эди


Download 0.78 Mb.
bet9/39
Sana15.03.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1272289
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   39
Bog'liq
1-2-3- бўлим

Б. Антигонани осилган, Гемон ҳам ўз жонига қасд қилган эди.
Aнтигона ўз ҳаракатларининг моҳиятини англаб, ўлимга тик қараб кетаётганда ҳам, кўпгина қувончларни ваъда қилган ҳаёт билан хайрлашади. Самимийлик ва соддалик, ҳаётнинг қадр-қимматини тан олиш – бу образни ғайриоддий даражада жозибадор қилади ва у азалий қонунлар асосини ҳимоя қилса-да, унинг зулмга қарши норозилиги аслида аёллик табиатига зид исёнкор хусусияти билан янгилик сари олға интилаётган образ эканлигини таъкидлаш жоиз.
Aнтигона сўнгги бор одамлар олдидан ўтади, соқчилар қатл қилинадиган жойга олиб борилганда; ўзининг дафн маросимини ўқийди, ўзининг ҳақлигига ишонади. Унинг кучи тугаган, аччиқ-аччиқ кўзёшлар тўкади, лекин ҳеч нарсадан афсусланмайди. Aнтигона ноласи хор ноласига ўхшаб кетади. “Мени қатл қилинг, Муҳаббат учун мени ўлдиринг! Бунинг учун сиз абадий шарафга эга бўласиз: сиз ўз йўлингизни танладингиз! Мен ўз йўлимни танладим. Мен Худо ҳақиқати учун ўламан! Нариги дунёда тирик бўламан, у ерда отам Эдип ва онам, ғолиб ва мағлуб оғаларим ёнига бораман, лекин улар ўлик ҳолда дафн этилган, мен эса тириклайин гўрга тиқилдим! Магар Худонинг қонуни инсон қонунидан юқори бўлса, нега ўлишим керак? Тақводорлигим имонсизликда айблашяптими? Aгар худолар подшоҳ тарафда бўлса, мен гуноҳларим каффоратини тилайман; Магар худолар мен томонда бўлса, подшоҳ бунинг учун жавоб беради”. Унинг сўзлари ўтмишдаги мазлумаларнинг қисматини эсга солади, қиз чинданам жамиятнинг зулмига виждон амрига бўйсуниб, ҳақиқат учун курашга отлангани учун мушарраф бўлди. У тоғаси ҳеч қачон афв этмаслигини биларди.
Антик давр адабиётида муҳаббат ҳақида сўзлаш жоиз эмас. Софокл илк маротаба бу мавзуни Гемон тилидан сўзлатади. У атиги бир бор отаси билан мунозарага киришади, шунда ҳам шуҳрат кўзларини кўр қилган падарини инсофга чақирмоқчи бўлади. Креонтга тўғри қарорни қабул қилишига ёрдамлашмоққа уринади, лекин алал-оқибат отасининг пуч мулоҳазаларидан ҳафсаласи пир бўлади [14, 211].. Муҳаббат ҳақида фақат хор куйлайди: “Мана, севгининг кучи! - деб хитоб қилади хор. - Эрот, сенинг байроғинг ҳамиша ғолиб байроғи каби баланд!” Муаллиф севги мавзусини асарда ривожлантиришга журъат қилмайди, икки ёшнинг муносабатига алоҳида тўхталиб ўтирмайди, бу эса Софокл яшаган даврларда аёл ва муҳаббат мавзусини илоҳийлаштириш одатий саналмагани борасидаги хулосаларнинг туғилишига замин яратади [15, 92].
Креонт ҳукмни бекор қилди, у ғазабидан тушиб, Полиникларни дафн этиш учун кетади, сўнг Aнтигонани озод қилмоқчи бўлади, бироқ чинданам жуда кеч эди. Малика ер остидаги сағана ичра осилган ҳолда топилди, Подшоҳнинг ўғли қаллиғининг жасадини қучиб, аччиқ-аччиқ кўз ёш тўкаётганда, Креонт ичкарига кирди. Шаҳзода важоҳат ила отасига қаради, шоҳ ортга чекинди, сўнг шаҳзода ўрнидан туриб қиличини ўз кўксига қадади ва жасад устига жасад қулади. Aнтигона ҳам, қаллиғи ҳам ўлди, уларнинг никоҳи шу тариқа тош сағана ичида ўтди.
C. Креонтнинг рафиқаси ўғли ва Антигонанинг ўлимидан хабар топганда, у ҳам ўз ҳаётини шу тариқа якунлайди.
Трагедиядаги масала оила билан эмас, балки индивиднинг тақдири билан боғлиқдир. Антигона аёлларнинг ўзбошимчалиги ҳеч қачон кечирилмаслигини биларди, шундай бўлишига қарамай ортга қайтмади. Қийин паллада назоратни ўз қўлига олиб, шаҳардаги вазиятни тартибга келтиришни қатъий ният билан чиққан Креонт аслида бунинг учун ҳеч қандай чора кўрмайди, аксинча, янги ҳокимият келганидан васвасага тушган фуқароларда баттар қўрқув уйғотади, Полиникнинг жасади йўқолганида, қўриқчиларни зиндонга солиш билан ваҳимага солади, шу боис ҳам қўриқчилар, Aнтигонанинг маликалигига қараб ўтирмай, хибсга олиб саройга жиноятчи сифатида олиб келишади. Маликанинг қадр-қиммати подшоҳнинг ғазаби олдида бир пул эди. Чунки Креонтнинг шафқатсизлиги чегара билмасди, у Aнтигона билан бирга бегуноҳ Исменани қатл қилишга тайёр эди, фақат хорнинг эҳтиёткор аралашувигина уни бу ишни қилишдан тўхтатади. Антигона фожиаси мисолида аёл қаҳрамонларнинг ўз жонига қасд қилишга уриниш ҳолатлари аслида жамиятдан нажот топмаслигига ишончи комил бўлган умидсизларнинг жамиятга бўлган исёнининг кўринишидир. Мазкур асарда яна бир мазлума ҳам воқеаларнинг сўнгида ўз жонига қасд қилади. Бу Креонтнинг рафиқаси Эвридика эди. Хабарчи унга икки қайлиқнинг ўлими ҳақидаги шум хабарни олиб келади: “Пред нами оба — Гемон, Антигона. Она висит, повязки крепкотканной, Петлею шею нежную обвив; Он, как прильнул к ее груди, так держит, Ее в объятьях, проклиная свадьбы, Подземной ужас, и надежды гибель, И суд суровый своего отца. Труп возле трупа — так они лежали; Союз их брачный Ад благословил.” (Кўз олдимизда иккиси ҳам ўлик, Гемон ва Антегона. Антигонна осилган, Гемон эса уни кўксига босганча ётибди. Ер остидаги даҳшат бу, орзулар ўлик, у ҳам тўйни ва отасининг шафқатсизлигини лаънатлади. Майит олдида майит ётибди, уларнинг никоҳини нариги дунёда ёрлақашади). Аёл ҳеч кимга ҳеч нарса демай саройга йўл олади, лекин унинг индамай кетгани унинг эрининг адолатсизлигига муносабатини сал кейинроқ кўрсатиб беради. Креонт ўғлининг жасади билан қайтиб келади, Эвридика ҳам эрини болаларининг қотили сифатида лаънатлаб ўз жонига қасд қилганини билиб олади. Хуллас, хор трагедиянинг сўнгида худолар ёвузликни қасоссиз қолдирмаслиги ҳақидаги манзара билан якунлайди.
Зулмкор фикрлари унинг оқибатини ўйламай, ўзбошимчалик билан иш кўришини кўрсатиб беради ва ўғлига давлат қаттиққўллик билан бошқариш доноликдан бўлиши борасида фикрларини билдиради, бироқ унинг бу борадаги фикрларига кўр-кўрона ишонарди. Aммо бу қатъият ва принципларга содиқлик Креонтнинг характерида қолади токи у тақдир оғир зарбаси ва қудратли кучи билан тўқнашмагунича ўз фикридан қайтмайди.
Креонт, унинг дафн этилишини хоин сифатида кўришдан маҳрум қилиш тўғрисидаги буйруғининг сўзсиз бажарилишини талаб қилувчи Креонт ва одатларга кўра, ўз оиласининг олдидаги бурчини бажаришга мажбур бўлган Aнтигона акасини тупроққа топшириш учун қиролнинг фармонини бузишига тўғри келди. Ҳақиқат Aнтигона томонида эди, чунки унинг ҳаракатлари акасига бўлган муҳаббатдан келиб чиқади. У ўлади, лекин маънавий ғалаба уники эди. Унинг ичидаги исён муқаррар ғалаба томон олиб борди. Бу шарафли ғалаба эди. Креонтнинг ҳаракатларига нафрат сабаб бўлади, ундаги шубҳа – бу ҳокимият муаммоси (у исённи, норозиликни Aнтигона шахсида кўради) Aнтигона юраги буюрган ишни қиладиган, бир ҳисобда муҳаббатга ва илоҳиётган хизмат қилувчи образ. Антигона Софокл ёритган ўз даврининг қаҳрамони эди.
Адолатсиз подшо тимсоли бўлган Креонт эса ўз бахтизлиги билан ёлғиз қолади. Унинг қудрати кўз ўнгида ўз кучини йўқотди, Креонт асар охирида заиф ва ночор одамга айланди-қолди. Гарчанд Антигона эса оламдан ўтиб кетганига қарамай бу золим устидан кутилган абадий ғалабага эришди.


Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling