Хосият Рустамова, Ўзму мустақил тадқиқотчиси “адабиётда тенгсизликка қарши адабий қАҲрамонларнинг руҳий исёни” Тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурати


Антигона Рыдаю, плачу о тебе! Исмена


Download 0.78 Mb.
bet7/39
Sana15.03.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1272289
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   39
Bog'liq
1-2-3- бўлим

Разрывает сердце крик.
Антигона
Рыдаю, плачу о тебе!
Исмена
И о тебе, несчастный мой!
Антигона
От брата принял смерть!
Исмена
И брату смерть принес!
Антигона
И плача два.
Исмена
И трупа два,
Антигона
Горе двойное – вот оно!
Исмена
Возвратившись в дом родной!
Антигона
Он возвратился, чтоб убить.
Исмена
Но, убивая, отдал жизнь.
Антигона
Но отдал жизнь и брат...
Исмена
Убийцей брата став.
Антигона
Злосчастный гнев!
Исмена
Злосчастный дом!
Антигона
Братья родные – две беды.

(Исмена: Юракни эзувчи фарёд. Aнтигона: Йиғлайман сен учун йиғлайман! Исмена: Ва сиз ҳақингизда? О менинг бадбахтим! Aнтигона: Биродарим ўлди! Исмена: Ва жигарини ўлдирди! Aнтигона: “Икки қайғу бу. Исмена: Ва иккита жасад! Исмена: Уйга қайтган, оғам! Aнтигона: Иккинчисини ўлдириш учун қайтди. Исмена: Aммо ўлдириб, ўзи ҳам жон берди. Aнтигона: жон берди-ю, бироқ оғасининг... Исмена: Бироқ биродарнинг қотилига айланди. Aнтигона: Аанчли ғазаб! Исмена: Бахтсиз уй! Aнтигона: Биродарларимиз бошимизга иккита кулфат тушди!). Хуллас, уларнинг бу сўзлари иккиснинг нечоғли изтиробга тушганини билдириб туради.


Кейинчалик мурдаларнинг қисмати нима бўлганлиги ҳақида Софокл “Aнтигона”да тўлиқ ёритади.
Б. Улар қонли қасосни амалга оширганларини эътиборга олмайдилар.
Эдип авлодларининг машъум қисмати ва Фива шаҳрининг тақдири бу асарнинг икки жиддий масаласи саналади. Эсхил асарда оилавий можароларни кескинлик билан муҳокама қилади, иккала ака-ука ҳам қариндошлик ришталарига ғайритабиий эътиборсиз. Этеоклнинг жангда укаси билан юзма-юз келиш учун атай еттинчи дарвоза томон интилади. Полиник ҳам акасининг ўзи йўқ қилинишини истайди. Лекин уларнинг танлови бир хил эди – иккаси ҳам омон қолиш ҳақида эмас, балки ўлим ҳақида ўйлашарди. Бу ҳолатда адиб қондошларнинг бир-бирининг жонига қасд қилишга уриниши кечирилмас фожеа эканлигига ишора қилади. Aлбатта, ғазаб туфайли Эдипнинг бошига отасини ўлдиришдек кулфат тушади. Бироқ Этеоклда ғазаб нафратга қоришиқ эди ва икки карра кучли эди. Хўш бу вазиятга ким айбдор? Этеокл Полиник билан тўқнашувини кутганида, у ўзини “ҳукмдорга қарши ҳукмдор, душманга қарши душман” сифатида тасаввур қилади, бироқ “биродарга қарши биродар” деган гап кўнглидан кечмайди. Бу унинг учун қариндошлик ришталари аҳамиятсиз эканлигидан далолат беради. Антигона асар охирида Полиникнинг қисматидан хавотирланиб уни дафн этиш ниятидан сўз очади:
А я старшинам города отвечу так:
Пускай никто не станет хоронить его
Сама я брата, чем бы ни грозили мне,
Похороню. Не постыжусь ослушаться
Подобного приказа городских властей.
Нас кровь связала. Мы одною матерью,
Одним и тем же горьким рождены отцом.
Так выстрадай же, сердце, все, что выстрадал
Сама я, хоть и женщина, а вырою
Могилу и печальный совершу обряд.
Сама тончайшей тканью труп окутаю,
Сама в земле укрою. Что запреты мне?
Была бы смелость - дело будет сделано.
Но боюсь, увы, но страшусь, увы,
Гнева народа.
Что угодно делает пусть народ
С тем, кто плачем почтит Полиника,
Мы пойдем за ним, похороним его
Вместе с тобою.
(Мен оқсоқоллар кенгашига шундай жавоб қиламан, майли уни ҳеч ким дафн қилмасин, Мен ўзим биродаримни кўмаман, менга қандай таҳдид қилишмасин, Мен итоатсизликдан уялмайман, Шаҳар ҳокимиятининг шунга буйруғи экан. Биз қон билан боғланганмиз. Онамиз бир, ўша аччиқ қисматга дучор бўлган битта отадан туғилганмиз. Гарчанд аёл бўлсам ҳам, ўзим ерни қазаман, Маросим ўтказаман, Мурдани энг юпқа мато билан ўрайман, сўнг тупроққа қўяман. Бунинг учун қандай тақиқлар бор? Халқнинг ғазабидан қўрқмайман, халқ нима қилса, қилсин. Полиникнинг майитига эҳтиром кўрстаётганларга эргашамиз, Ва биз сиз билан уни дафн қиламиз). Бу икки қиз фармонга итоат қилмагани учун қандай қисматга лойиқ кўрилгани ҳақида ҳеч қандай фактлар йўқ. Аммо Антигонанинг сўзлари кўп нарсаларга ойдинлик киритади. Масалан, ўша даврларда давлат томонидан кўпгина ишларда аёлларнинг ҳуқуқлари эркаклар билан тенг бўлмаган ва буни қаҳрамоннинг ўзи ҳам “мен аёлман”, дея тан олади. Бу билан кўп ишларга қодир эмаслигини ҳам англайди.
C. Улар «рафиқа»га оиланинг эътиборга арзийдиган аъзоси деб эмас, балки нафсни қондириш объекти сифатида қарайдилар.
Антик даврларда Aфинада ҳам аёллар жамоат ҳаётидан четлаштирилган эди. Улар фуқаролар саналмаган, сиёсий кенгашларда ҳам иштирок этиш, демократик органларда вакиллик қилиш, судья ҳайъати вазифасини бажариш, ҳатто судда гувоҳлик бериш ҳуқуқига эга эмасдилар. Aёллар бозорда сотувчи ёки хушмуомала сифатида жамоат ҳаётининг бир қисми бўлишлари мумкин эди, аммо ҳурматли аёллар уйда, жамоатчилик эътиборидан четда қолишлари кутилган эди, фақат диний байрамларда аёлларнинг иштироки каби маъқулланган тадбирлар бундан мустасно эди [10, 42]. Шу нуқтаи назардан, аёлларнинг мазкур трагедиядаги муҳим хор саҳнасида иштироки орқали муаллиф жамиятда эркак ва ёлларнинг бир-бирига муносабатини кўрсатишга эришган. Аёлларнинг асосий вазифаси фақат уйда ўтириб, фарзанд туғиш эканлигини Этеокл тилидан муаллиф таъкидлайди. “Мужское это дело – пред лицом врага, Богов дарами ублажать и жертвами, А вам пристало молча по домам сидеть”. (Ғаним билан олишиш – эркакнинг иши, сиз яхшиси уйда жим ўтирганингиз маъқул, дейди у хорни бошқарувчи аёлга.)
Умуман олганда, Эсхил трагедиясининг энг кўзга кўринган образи бу Этеокл. Ҳар жиҳатдан мураккаб образлигини унинг хордаги аёллар билан ўртасидаги зиддиятлардан кўзга ташланади. Этеокл:“Весь город хочешь всполошить? Помалкивай”. Предводительница хора “О боги все! Не отдавайте крепости!” (Бутун шаҳарни уйғотмоқчисан? Оғзингни юм!) Гарчанд аёл шаҳарни асрашни сўраб ибодат қилаётган эди.
Лекин хор иштирокчилари босиб олинган шаҳарларда ҳам энг бахтиқаро қисмат аёлларнинг бошига тушишидан куйларди. Бундай кезларда қизларни ўғирлаш, зўрлаш ва қул қилиш таҳдидлари ҳақида хор қўшиғида ифодаланади: “А женщин, хоть девушек, хоть старух, За косы, как кобылиц – за гривы, В одеждах изодранных поведут, В плен, и пустого города гул, Сольется в единый горестный стон, С воплем невольниц. Доли такой, Боюсь и дрожу от страха”. Улар ёш аёллар ва қизлар бундай аянчли қисматдан кўра, ўлимни афзал билишини таъкидлашади: “Как страшно, когда до срока цветок, Девичества сорван, и дом покинут, И только горький путь впереди. По мне, уж лучше смерть, чем такая, Тяжкая, злая доля”.
Этеоклнинг хор қизлари билан ўзаро муносабати орқали у аёлларга нисбатан нафратини очиқ ошкора намоён қилади: “О Зевс, зачем ты женщин дал нам в спутники!” (О Зевс, нега бизга аёлларни жуфт қилиб танладинг!” дейди у.
Хорга қарши ғазабининг маълум бир асосини унинг ваҳима қўзғашларини қоралашида кўриш мумкин. Қизларнинг худолардан ҳимоя ва мадад сўраши ўринли, чунки ўз шаҳри эркаклари уларни қадрламаганидан кейин бегоналар уларнинг бошини силашига ишонолмасдилар. Тадқиқотчилар ундаги аёлларга нисбатан бу нафратни, онаси унга ҳам она ва буви бўлгани учун, машъум қисматини унутолмагани учун деб ҳисоблашади [11, 180].
2. Иккисининг тоғаси, шаҳар ҳокими бўлган Креонт Этеоклни ҳурматини жойига қўйиб, кўмишни буюради, лекин Полиникнинг танаси кўмилмай қолиб кетади. У шунингдек, кимда-ким танани кўмишга ҳаракат қилса, ўлим билан жазоланади, дея эълон қилади.
Aнтигона фожиаси сюжети Фива даврига тегишли бўлиб, “Фивага қарши еттовлон ва Этеокл ва Полиник ўртасидаги кураш ҳақидаги афсонанинг давомидир. Уларнинг ўлимидан сўнг, тоғаси Креонт Фива устидан ҳокимиятни ўз қўлига олди. Унинг биринчи иши: ватан учун қурбон бўлган қонуний подшоҳ Этеоклни шараф билан дафн этиш ва ўз шаҳрига душманларни олиб келган Полиникни одам каби тупроққа қўйишдан маҳрум қилиш ва жасадини итларнинг олдига ташлаш ҳақидаги фармон эди. Бу мисли кўрилмаган иш эди: ўша пайтдаги диний қарашларга кўра, мабодо шундай иш қилинса, дафн этилмаган одамларнинг руҳи кейинги ҳаётда хотиржамликка эришолмади, деб ҳисобланган. Бундан ташқари ҳимоясиз ўликлардан ўч олиш одамларга хос бўлмаган ва худоларнинг норозилигини туғдирадиган иш, деб ишонилган [12, 77]. Aммо Креонт на одамлар ҳақида, на худолар ҳақида қайғурарди, у фақат ўз қудрати, давлати ва ҳокимиятини мустаҳкамлаш ҳақида ўйларди, холос.
Кимки, унинг иродасига қарши чиқса ўлим билан таҳдид қилди ва бу ишни Ватанга хиёнат сифатида баҳолади. Қурбонларнинг синглиси Aнтигона унга итоат қилмади, Полиникни дафн қилди. Софокл келишмовчиликни жамият ва илоҳий қонунлар ўртасидаги зиддият нуқтаи назаридан ривожлантиргани кўзга ташланади. Масала чиндан ҳам долзарб эди: Креонт ўликни кўмишдек муқаддас қонунни менсимай Худо томонидан ўрнатилган илоҳий қонунлар”га қарши чиқди, Антигона эса ҳукмдор томонидан эълон қилинган адолатсиз қонунга нисбатан бош кўтарди.
Я о сынах Эдипа объявил.
Гласит он так: героя Этеокла
За то, что пал он, за страну сражаясь,
Покрытый славой многих бранных дел, —
Почтить могилой и достойной тризной
С славнейшими мужами наравне;
Но брат его — о Полинике слово —
Кто, изгнанный, вернулся в край родной
Чтоб отчий град и отчие святыни
Огнем пожечь дотла, чтоб кровью граждан
Насытить месть, а тех, кто уцелел,
В ярмо неволи горькой впрячь, — о нем
Народу мой приказ: не хоронить,
Ни плачем почитать; непогребенный,
Оставлен на позор и на съеденье
Он алчным псам и хищникам небес.
Юқоридаги сатрларда Софокл келтирган маълумотларга қараганда, Креонт бир-бирини ўлдириб қўйган Эдип ўғилларига тегишли жасадларнинг қисмати ҳақида сўзлайди. У шаҳар учун жон берган Этеоклни қаҳрамонларча кўмишни, сургун қилинган бўлишига қарамай, шаҳарга қайтиб, унга қурол кўтариб киришга журъат қилган Полиникнинг жасадидан ўч олиш учун йиртқич қушлару итлар олдига ташлашни буюради. Фива оқсоқоллари бу фармондан хавотирга тушиш ўрнига, унинг қарорини олқишлашади. Қуйидаги сатрларда:

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling