Хосият Рустамова, Ўзму мустақил тадқиқотчиси “адабиётда тенгсизликка қарши адабий қАҲрамонларнинг руҳий исёни” Тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурати


Тадқиқотнинг диссертация бажарилган илмий-тадқиқот муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги


Download 0.78 Mb.
bet3/39
Sana15.03.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1272289
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39
Bog'liq
1-2-3- бўлим

Тадқиқотнинг диссертация бажарилган илмий-тадқиқот муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони, 2017 йил 24 майдаги ПҚ2995-сон “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”, 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3271-сон “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида” амалдаги ижросига ушбу диссертация муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқот объекти: Антик давр адабиёти, Қуръон ва Инжилдаги қарашлар, Эмили Диккенсон, Анна Ахматова, Мария Цветаева, Ҳалима Худойбердиева, Тони Моррисон, Нодира Афоқова ва Зебо Мирзаева сингари жаҳон ва ўзбек муаллифларининг асарлари асосида ўрганилди.
Тадқиқот предмети: Жаҳон ва ўзбек адабиётида яратилган исёнкор руҳдаги образлар ва асарларни ўрганиш ташкил этади.
Тадқиқотнинг усуллари: Тадқиқот мавзусини ёритишда таснифлаш, тавсифлаш, тарихий-қиёсий, контекстуал ва комплекс таҳлил усулларидан фойдаланилди.
Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Адабиётда исёнкор аёл образларнинг тараққиёт тамойиллари, образлар тизими, ғоявий-бадиий хусусиятлари, тасвир кўлами, ифода усули ва лирик қаҳрамон характери очиб берилган;
Исёнкор образларнинг юзага келишида Ғарб ва Шарқ халқларининг диний-мифологик тушунчалари, ижтимоий-маиший турмуш маданияти, урф-одат ва маросимлари, уларнинг бадиий ижоддаги аҳамияти ҳамда эстетик хусусиятлари исботланган;
Қадимги антик давр адабиётида дастлабки образларнинг такомилидаги мавқеи аниқланган;
Аёл муаллифлар ижодидаги исённинг ўзига хослиги далилланган;
Руҳий исённинг жаҳон ва мумтоз адабиётидаги ифода имкониятлари, образ ва тимсоллар олами, тарихий ва бадиий хусусиятлари асосланган;
Ўзбек ва жаҳон адабиётида ноёб истеъдод соҳибларининг исёнкор руҳдаги асарларининг мазмун-моҳияти, поэтик табиати, бадиий тасвир принциплари уларнинг ички изтироби билан боғлиқлиги асосланган;
Ўзбек ва жаҳон адабиётининг кўзга кўринган аёл муаллифларининг ижодида адабий нотенгликка нисбатан исённинг ўзига хослиги, муштарак ва номутаносиблиги, ғоявий-бадиий хусусиятлари ҳамда лирик қаҳрамон характери масалалари тадқиқ этилган.

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling