Хосият Рустамова, Ўзму мустақил тадқиқотчиси “адабиётда тенгсизликка қарши адабий қАҲрамонларнинг руҳий исёни” Тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурати


C. Нодира Aфоқова шеъриятида шоирлик руҳи ва қисматининг акс этиши


Download 0.78 Mb.
bet31/39
Sana15.03.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1272289
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   39
Bog'liq
1-2-3- бўлим

C. Нодира Aфоқова шеъриятида шоирлик руҳи ва қисматининг акс этиши
Моҳиятан яна шу олиб қаралганда, шоирлик дегани бир қанча сайланмаларни чиқариб, уларнинг муаллифи деган номга эришиш эмас. Унга шоирлик руҳи ва қисмати ҳам тақдир қилинган бўлиши керакки, истеъдоди жамият, миллат, ҳатто инсоният томонидан тан олинган ва эътироф этилган даражада комилликка эришган шахс бўлиши лозим. Шундагина унинг таъсири кишилик жамиятида сезилади. Шоирлик руҳи ва қисмати масаласи Нодира Афоқова ижодининг етакчи мавзуларидан бири. “Бизнинг эра” китобидан ўрин олган “Шоир дўстларимга” деган шеърида у бу нечоғлик оғир қисмат эканлигини эътироф қилади: “Йўллар танланади – қисмат ўшадир. Биз – куймиз. Куюкмиз. Осмон саримиз. Туннинг қўли узун, кўзлари басир. Тундан қорароқдир қайғуларимиз. Бизни булбул туғди. Ўстирди қафас. Шоир сифати у ўз миссиясини яхши англайди, шоирга сўз берилганми, у куйлаши керак, у сўйлаши шарт, акс ҳолда юракнинг қарғишига учраш мумкин ва яна шуниси аниқки, фақат шоир қалби шеър учун куйинади ва шеърга йиғлайди. Бу сўзга хизмат учун туғилганларнинг қисмати эканлигини эътироф этади. “Юраклар қарғайди ҳақорат ҳаққи. Тиллар жим турса-да, диллар қарғайди... Ҳақ берган кўнгилнинг ҳикматидир шул. Бу кўнгил, бу кўнгил шеърга йиғлайди!” Шоир замондошларидан бири Баҳодир Саримсоқов фикрларига кўра, Нодира Афоқова ўзбек шеъриятига ёниқ дил, катта жасорат ва ўзигагина хос ғоявий-эстетик нигоҳ билан кириб келди. Шоирнинг ижодида она замин меҳри, умуминсоний кечинмаларнинг қайноқ нафаси уфуриб турганлиги сезилади. Шеърдан-шеърга, тўпламдан тўпламга унинг ўсиб-улғайиб, баркамоллашиб бораётганлигининг шоҳиди бўлиш мумкин. Бу эса ижодкор учун энг катта бахтсизлик саналмиш ўз-ўзини ва ўзгаларни такрорлаш йўлидан эмас, балки ҳар бир сўз, ҳар бир мисра ва бандда ўзлигининг инжа қирраларини нафис, тароватли тарзда ифодалай олаётганлигидан далолат [75, 5]. Шоирнинг ўй-фикрлари ва кўнгил дардлари замоний ҳамда маконий чегараларда сарҳадсиз эканлигини, оддий инсон дардларию башарият дарди билан уйғун эканлиги сезилади. Аслида шоирнинг макон ва замонда чегарлар оша саёҳат қила олиши, ижод қилаётган чоғда олам руҳига сингиши, шунингдек, бутун дарду дунёсини сўзда ифодалай олиши, унинг адабиёту шеърият оламида айтар сўзи борлигини кўрсатади. Чунки шоирнинг қисмати сўз билан боғлиқдир ва бу ҳақда Н. Афоқова “Иқра” шеърида шундай фикрларни билдиради: “Сўзни сев! Фалакдан иноятдир Сўз – Олам ибтидоси, буюк фармойиш”. Бунда Нодира Афоқованинг шоир Сўзнинг одамдан, ҳатто оламдан аввал яратилганига ишора қилади6 [76]. Унинг нақадар Олам Руҳини чуқур англаши, ўз сатрларида қуюқ туйғулар ила ифодалагани ва руҳиятининг муштараклиги кўзга ташланади. “Буюк фармойиш” деган сўз билан шоир Аллоҳнинг каломи саналган “Қуръони Карим”ни назарда тутаётган бўлса ажаб эмас. Ундан кейинги сатрларга аҳамият қаратамиз: “Ялқовланиб ётар кўксингдаги кўз, Уйғот! Кўзхўр итлар қайраб юрар тиш. Бўғзингдаги қушни бўғизламагил, Раҳматларга чўмил, биёбондасан [77,12]. Инсон токи маърифатга интилмаса, мутолаага берилмаса, унинг қалб кўзи юмуқ бўлади, чунки Сўз имон кўзини очишга қодир ягона восита. Кўзхўр итлар тимослида шоир иблис тимсолини гавдалантиришга, инсоннинг ичидаги ҳайвон унинг қалбидаги эзгуликни еб битиришини тасвирлашга уринаётир, бунда шоир ҳақ, мабодо инсон руҳиятини сўзга қориштирмаса, қалбига унинг руҳини олиб кирмаса, ёвузликка мойил бўлиб қолади. Юқоридаги банднинг учинчи сатрида шоир инсонга бўғиздаги қушни бўғизламасликка буюрмоқда, демак, қуш унинг муаллифлик дунёни қабул қилиш картинасида эзгулик тимсоли сифатида гавдаланган, раҳматлар эса бу ерда Сўз тимсолида қўлланилган. Бундан ташқари Сўзсиз инсон чинданам гўё биёбондагидек нурсиз ҳаёт кечиради. Ахир аслида Сўзсиз дунё ҳам биёбондир, унда нур бўлмагай. Нодира Афоқова шеърларида камёб бир хислат балқиб туради. Бу эса топиб айтиш, бетакрор тасвирлаш ва ифодалаш, энг муҳими, ўзига хос дадилликдан иборат. Шунинг учун шоир асарларидаги ҳар бир тафсил, ҳар бир поэтик хулоса ўзининг бўй-басти, таровати ҳамда ўзигагина хослиги билан шеърхонни мафтун этади. Ўз дардини ўзгаларга юқтириш, ўзгаларнинг дил ярасига малҳам бўлиш эса ижодкорнинг машқлари зое кетмаслигидан далолат беради[78 ўша жойдан]. Чунки шоир шеърияти билан танишганда, руҳингни изчил шоирона нур эгаллаб олаётганлигини ҳис этади киши, бу шеър у сенга юқаётганини, тамоман асир қилувчи, ром этувчи кучга эгалигини англайсан. Ҳалима Аҳмедова, бежизга Нодира Афоқова шеъриятига катта баҳо бермайди: “...Нодира қачондир Бухорога борганда сизга узоқдан кўзим тушган, ўшанда мағрур бир оҳангда кетиб борар экансиз, атрофингиздаги майсаларга руҳингиздан шудрингдай шеърлар тўкилаётганини ҳис қилганман, у шеърлар бахтиёрликдан нафас олаётганини юрагим билан сезганман. Кейин эса, кейин шиддатга айландингиз, худди ёғилмаган ёмғир ҳидидан энтиккан заминдай, худди япроқлар ичида ниҳон бўлган бўрондай уйғондингиз...” [79, 23]

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling