Хосият Рустамова, Ўзму мустақил тадқиқотчиси “адабиётда тенгсизликка қарши адабий қАҲрамонларнинг руҳий исёни” Тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурати


Download 0.78 Mb.
bet32/39
Sana15.03.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1272289
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   39
Bog'liq
1-2-3- бўлим

Масалан, шоирнинг овози нима?
Ўпканинг наъмаси, шунчаки ҳаво.
Мусиқор юракнинг ўйиқларида
Балки, борлиқ берган акс-садо.
Нодира Афоқова шеърининг матнида руҳий ва маънавий камолотга етган шахснинг қиёфаси ва хулосалари акс этганини теран ҳис этиш мумкин, У, айниқса, шоирликни ва унинг овозини илоҳиёт билан боғлайди, бутун борлиқнинг акс-садосига қиёслайди. Юқорида шеърнинг сўнгги бандидан келтирилган сатрларда, янада кучлироқ моҳият кўзга ташланади:
Шоир – Тангри қурган шундай иморат:
У – кўкнинг хабарин ерга айтгувчи,
Ернинг дардин олиб ортга қайтгувчи
Шикаста овоздан иборат.
Нодира Афоқова шеъриятида ҳам кўпгина шоирларда бўлгани каби жамиятдан кўра, борлиққа, кўкка, оламнинг руҳига интилиш кучли, лекин бу ишни шоир ўзбекона, ўзига хос услубда ифодалайди. Юқоридаги сатрларда муаллиф шоирнинг вазифаси пайғамбарлар, ҳатто фаришталарнинг вазифасига тенглаштирилган ва улуғланган: “У – кўкнинг хабарин ерга айтгувчи, Ернинг дардин олиб ортга қайтгувчи”, дея даъво қилиши бежизга эмас. Унинг наздида, шоир Жаброилу пайғамбарларнинг издоши деган хулосага келиш мумкин бўлади. Нодира Афоқова дунёсида Аллоҳ, Сўз, Руҳият, Илоҳиёт, Шоир, Оламнинг моҳиятини қоришиқ, туйғуларини миллий менталитетдан келиб чиқиб, Исломий қарашларга таянган ҳолда юксак, билим, эстетик дид ва поэтик руҳ билан ифодалайди. Унинг наздида шоир қисмати туғилмасидан бурун пешонасига битилган, бир “Шикаста овоздан иборат”. Шу ўринда Нодира Афоқованинг “Муножот”ининг матнини келтиришни лозим, деб топдик: “Мен Сенинг тажаллийингман, Сенинг зотинг намоёниман, эй бутун моддий ва номоддий борлиқларнинг Соҳиби! Қуёшдан узилиб, ерга урилиб қайтган нур толасидай Сендан узилиб, Сенга қайтгувчингман. Тупроқдан бино бўлиб, тупроққа айлангувчингман.
Мени қандай яратдинг, Тангрим – Сендан бошланган жилғадай нега Сендан узоқлаб кетавераман?
Сендан ибтидо олиб, сен туфайли пировардида азим-азим дарёларга айлансам-да, нега ортимга қарамайман?
Сен мени қуёшдан узилган нур толасидай яшил-яшил ўтлоқлар, ҳосилдор боғлар барпо этмоққа созламадингми?
Сен мени покиза қорлардан бошланиб, асов дарёларга дўнажак жилғадай сирли унгурлар аро, раҳматингдай ясланган кенгликлар узра, қақраб-қақшаб ётган қум чўллар қўйнидан оқиб ўтиб, сенинг азиматингдан дарак берарак, у ерларда ҳаётни уйғотмоққа яратмадингми?
Мен Сенинг амру фармонингни ижро эта олдимми? Мени кечир, Аллоҳим!
Осмонингдаги юлдузлар қадар мўл-кўл гуноҳлар қилдим. Ҳамиша очиб қўйганинг тавба эшикларига қарамай ўтдим. Ўн саккиз минг олам ичра фақат мени сийлаб, фақат менгагина берган моддий ва маънавий неъматларинг шукронасини унутдим...
Гўзал-гўзал ҳамдлар, тавба ва шукроналар учун яратганинг тилимни ёлғон ва ғийбатлар айтмоққа тебратганим учун мени афв эт, эй Буюк Каломни йўллаган Зот!
Мени ўзгалар мусибатидан шодлангувчилардан қилма – қанчалар тубанлик бу. Ўз мусибатида Айюб сабрида қойим тургувчилардан қилгил.
Нега?” деганим учун Сендан истиғфор сўрайман; мени ҳам, менга ўхшаган барча бандаларингни ҳам мағфират айла, эй Буюк Ғаффор!
Эй қудратлар эгаси, эй улуғ Холиқ, мени қандоқ яратган бўлсанг, шунга мусалламман!
Эй, беҳад муаззам оламларнинг Бинокори, Сенинг йўлингга мусалламман!
Жамийки замонлар ва маконларнинг, борлиқларнинг парвардигори, Сенга мусалламлик ила кибрланишдан мени асра!
Риёдан асра!
Залолат йўлларида улоқишдан мени ўзинг асра, эй буюк Ҳодий!
Бошимга келган синов ва мусибатларни Сенинг менга бўлган муҳаббатинг, манзилида саодатли толе кутиб турган йўл билиб, итоатда қабул қилишим учун куч ва ирода бер, эй раҳмати бепоён бўлган Зот!
Шоир таваллоси, тавбаси, қалбдан отилиб чиққан вулқон мисоли этингни жунжиктириб юборувчи Сўзлар марвариди тизилганга ўхшайди. Юқоридаги матнда нафақат шоир, балки банданинг изтиробларини ҳам туйиш мумкин. “Мен Сенинг амру фармонингни ижро эта олдимми?” Бу билан шоир Аллоҳ йўлида Сўзга хизматни назарда тутмоқда, у шоирлик қисмати тўғрисида сўзлаётир. “...моддий ва маънавий неъматларинг шукронасини унутдим” бу сўзлар эса ҳеч бир бандага бегона эмас. Ҳаммамиз шундай кечинмаларни бошдан кечирамиз. Шоир ижодининг яна бир фарқланувчи хусусияти бу мифологизм ва символизмдир. “Қуёшдан узилиб, ерга урилиб қайтган нур толасидай Сендан узилиб, Сенга қайтгувчингман”. Бу беихтиёр бизга Қуръон оятларини эслатиб юборади. Маълумки, Қуръони Каримнинг қирқ учунчи – Зухруф сурасининг 85-оятида “Осмонлар-у ер ва улар орасидаги нарсаларнинг ҳукмронлиги Уники бўлган зотнинг шаъни улуғдир. Қиёмат (қачон бўлиши ҳақидаги) илми фақат Уни ҳузурида. (Ўшанда) Унга қайтариласизлар”. Кейинги қаторга эътибор қиламиз: “Тупроқдан бино бўлиб, тупроққа айлангувчингман”... Батаҳқиқ, инсонни лой сулоласидан яратдик. Сўнгра уни мустаҳкам қароргоҳда нутфа қилдик”. (Қуръони Карим, Муъминун сураси, 12–14-оятлар). Биргина бу сурада эмас, Қуръони Каримнинг бир нечта жойида Аллоҳ Субҳаналлоҳу таоло инсонни лойдан яратганини эътироф этган. Масалан, “Барча инсонни чиройли қилиб яратган Зотдир. Инсонни яратишни эса (илк бор) лойдан бошлади” (Сажда сурасининг 7-ояти) ёки “У инсонни (Одамни) сопол янглиғ обдон қуритилган лойдан яратди” (Ар-Раҳмон сурасининг 14-ояти). “Зотан, Биз уларни ёпишқоқ лойдан яратгандирмиз” (Соффот сурасининг 11-ояти). Одатда, ҳақиқий шоирлар ижодни илоҳий жараён ҳисоблайди ва қандай сатрлар қуйилиб келганини, ҳатто сезмайдилар. “Гўзал-гўзал ҳамдлар, тавба ва шукроналар учун яратганинг тилимни ёлғон ва ғийбатлар айтмоққа тебратганим учун мени афв эт, эй Буюк Каломни йўллаган Зот!” бу қаторда Буюк Калом бу Қуръони Каримга ишора қилаётганлигини англаймиз. Нодира Афоқова бу сўз орқали тағин фикрларини ифода этишда символистик услубдан фойдаланишга интилишининг яна бир карра гувоҳи бўлишимиз мумкин.
Ўз мусибатида Айюб сабрида қойим тургувчилардан қилгил”, пайғамбар номига эътибор қиламиз. Бунда муаллиф пайғамбар номини эслатади. Бу адабиётшуносликда аллюзия, деб аталади. Мазкур пайғамбар, диний манбаларга кўра, ерда сабр тимсоли саналади. Таврот, Инжил ва Қуръонда бу зотнинг муборак номлари кўп бора тилга олинган. Қуръондан аввал келган китобларда Аюб (Иова) пайғамбарнинг изтироблари роппа-роса бир йил давом этгани ҳақида айтилади ва изтиробларида умуминсоний саналган сабрнинг моҳияти акс этади. Маълумки, “Аюб қиссаси” Тавротнинг “Эски аҳд” қисмидан ўрин олган, аммо “Қуръони Карим”да Аюб алайҳиссалом номлари тўрт сурада тўрт марта зикр қилинган7.
Кейинги қаторларда шоир ўз Яратувчисига ниҳоятда гўзал сифатларини айтиб мурожаат қилади: “Буюк Ғаффор, Эй қудратлар эгаси, эй улуғ, Жамийки замонлар ва маконларнинг, борлиқларнинг парвардигори, эй буюк Ҳодий, эй раҳмати бепоён бўлган Зот”, бундай мурожаатлар бандасини Аллоҳга яқинлаштиради, шунингдек, бу Нодира Афоқованинг шоирликни илоҳий қисмат, деб билишини яна бир карра исботлайди. Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Давронга аталган “Шоир” шеърида ҳам бир қадар шоирлик қисматига алоҳида урғу беради. Асл шоирнинг нурдан, ҳаводан, сувдан, тупроқдан яратилганини эътироф этади ва улар шу заминда Яратганнинг элчиси эканлигига ишора қилади: “Қип-қизил қуёшдай, Қонаган юрак, Бўғзига тиқилар, чиқар отилиб, Тонгдай отар шоир хўрлик тунида, Жигар ранг қонлардан оқ нурлар эшиб. Ёғдудан яралгандир асл шоирлар. Ҳаводан яралган асл шоирлар. Сувдан яралгандир асл шоирлар. Тупроқдан яралган асл шоирлар. Тангрининг элчиси, Одамнинг асл фарзанди – Шоирлар.” Шоирнинг кимлигини ўқувчига етказиш учун Нодира Афоқова Ер юзидаги ягона унсурларга мурожаат қилади. Масалан: Тангри, Сув, Ҳаво, Тупроқ, Замин, Само, Нур. Бундан ташқари уларнинг миссияси ҳақида гап кетса, муаллиф: ҳаёт, қудрат, сўз, жон, нафас, кўз ёш, туш, дарё, элчи, фарзанд каби сўзларни ғоят баланд эстетик дид билан қўллайди, ва табиийки, буларнинг бари ўқувчида шеър ёзиш жараёни фавқулодда илоҳий бир ҳодиса эканлигига ишонтиради. Зеро, илм-фанда юқорида тилга олинган унсурлар ва улар билан боғлиқ барча жараёнларнинг қандай пайдо бўлгани борасидаги фаразлару тахминлар мавжуд, олимлар орасида баҳслар бор, лекин бу илм сарҳадларидан ошган фавқулодда пайдо бўлган мўъжизалар эканлигини биламиз. Нодира Афоқованинг июннинг жазирама ҳақида битилган шеърида ҳам тадқиқотимизга қўл келадиган жиҳатларни топдикки, ундан кўз юмиб ўтиб кетолмадик:

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling