Хотира ва қадрлаш куни
Download 19.1 Kb.
|
9-май
9 МАЙ “ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ” Президентимиз Ислом Каримов ташаббуслари билан 1999 йили 9 май куни Ўзбекистон пойтаxтида Xотира майдони очилди. Ушбу кундан бошлаб 9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами кенг нишонланиб келинмоқда. Ушбу байрам мустақил Ўзбекистонда асрлар давомида каҳрамона, ўлкамизни ҳимоя килган, унинг эркинлиги, мустақиллиги ва xалқининг тинчлиги учун курашган ватандошлар xотирасига бағишланган. Xотира ва қадрлаш тушунчаси чуқур маънога эгадир. Ушбу кунда фашизмга қарши курашишларда қатнашган, ўз Ватанини ҳимоя қилишда жонига фидо килган, шунингдек Тўмарис, Широқ, Спитамен, Жалолиддин Мангуберди, Наджмиддин Кубро, каби каҳрамонлар ва асрлар давомида xалқ орзу қилган эркинлик учун курашган Қодирий, Беҳбудий, Мунаввар-қори, Чўлпон, Авлоний, Фитрат, Усмон Носир каби миллий каҳрамонларимизни руҳини шод этиб эслаш ҳам фарз ҳам карздир. Инсоният иккинчи жаҳон урушида катнашган, бу аёвсиз жангу жадалда каҳрамонларча ҳалок бўлганлар xотирасини асло унутмайди. Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, оловли жанггоҳлардан омон қайтган боболаримизга, оғир кунларни сабр-бардош билан енгган, машаққатли дақиқаларда ҳам ўзлигини йўқотмаган, иймони бутун юртдошларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш том маънода миллий қадриятга айланди. Президентимиз Ислом Каримовнинг иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларини мукофотлаш тўғрисидаги фармон ва қарорлари иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига кўрсатилаётган эҳтиромнинг яна бир ёрқин ифодасидир. Мазкур фармон ва қарорларга мувофиқ барча шаҳар ва туманларимизда, қишлоқ ва маҳаллаларимизда уруш қатнашчилари ва ногиронларига мунтазам юбилей медаллари ва пул мукофотлари тантанали равишда топширилади. Инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғ. Ўтганларни, уларнинг хайрли ишларини, жасоратини ёдга олмоқ, эъзозламоқ халқимизга хос эзгу фазилатлардандир. Шу ўринда Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг байрам муносабати билан сўзлаган қуйидаги гапларини келтирамиз “Юртимизда муқаддас Хотира ва қадрлаш куни деб ном олган бу қутлуғ байрам билан аввало бугун сафимизда cоғ-саломат ҳаёт кечираётган уруш қатнашчиларини, нуроний отахонларимизни, барча-барча юртдошларимизни бағримга босиб, чин қалбимдан самимий табриклайман”. Биз 9 май – Ғалаба кунига Хотира ва қадрлаш куни деб ном берганимизга, мана, 16 йил тўлмоқда. Бугунги кунда ҳеч иккиланмасдан айтиш мумкин: бундай ном олган бу сана юртимизда умумхалқ байрамига, ҳақиқий анъанага айланиб қолди. Нега деганда, хотира ва қадрлаш тушунчалари асл миллий қадриятларимизга жавоб бериб, ота-боболаримиздан қолган ҳам диний, ҳам инсоний урф-одатимиздир. Ўтганларнинг номларини ёд этиш, хотирасини ҳурмат билан эслаш, уларнинг арвоҳларини шод қилиш муқаддас одат сифатида қон-қонимизга сингиб кетган. Айнан шу мақсадга эришиш йўлида Ватанимизнинг эртанги куни, келажаги бўлмиш, бизнинг таянчимиз ва суянчимиз бўлган ёш авлодни тарбиялаш, фарзандларимизга замонавий билим бериш ва уларни ҳақиқатан ҳам ҳал қилувчи кучга айлантириш энг устувор вазифамиз еканини ҳеч қачон унутмаслигимиз даркор. Download 19.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling