Hozirgi o‘zbek she’riyatida janrlar


Download 6.74 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi6.74 Kb.
#1551242
Bog'liq
Taqdimot

Hozirgi o‘zbek she’riyatida janrlar

Reja:

Reja:

1. Hozirgi she’riyatning asosiy xususiyatlari.

2. She’riyatdagi shakliy izlanishlar.

3. Hozirgi o‘zbek adabiyotidagi realistik tasvir va modern yo‘nalishl aro munosabatlar: bahslar, konsepsiyalar.

4. Hozirgi she’riyat: yangi o‘zbek poeziyasida vaznlar, mavzular, lirik qahramon.


Adabiyotlar:
 
  • Йўлдошева М. Ҳозирги ўзбек модерн шеъриятининг асосий хусусиятлари: ф.ф.н... дисс. – Тошкент, 2004. – 155 б.
  • Ғафуров И. Ҳаё – халоскор. – Т, 2006.
  • Ҳамдамов У. Бадиий тафаккур тадрижи. – Т: Янги аср авлоди, 2002.
  • Ҳамдамов У. Янги ўзбек шеърияти. – Т: Адиб, 2012.
  • Ҳаққулов И. Бадиий ижод иқлими. – Т, 2010.

  •  

Bugungi inson qalbini jamiyat qalbi bilan omuxta tadqiq etish ijodkordan chuqur yondashishni talab etadi. Natijada, falsafiy o’ylar bilan yo'g'rilgan she’rlar, poemalar yuzaga kelmoqda. Demak, janrlar tabiatida (lirik qahramon ruhiyatini namoyon qilishda) intellektuallik, falsafiylik, fikriy tolerantlik singari belgilar ildiz otmoqda.

Keyingi davrda bir qator dostonlar yaratildi: Faxryorning "Yoziq" (1998), Nabi Jaloliddinning "Chiptasiz odamlar", Ikrom Otamurodning “O’rin”, "Dog’"…

Keyingi davrda bir qator dostonlar yaratildi: Faxryorning "Yoziq" (1998), Nabi Jaloliddinning "Chiptasiz odamlar", Ikrom Otamurodning “O’rin”, "Dog’"…

Инсоният тарихидаги “янги давр” – у Европада XVIII асрдан, юртимизда XX асрдан бошланган – инсон моҳиятидаги ижтимоийликнинг белгиловчи хусусиятга айланиши билан характерланади. Шеъриятимиздаги ғоявий-тематик янгиланиш, ижтимоий мазмун-руҳнинг устуворлашуви энг аввал шу омил билан изоҳланади. Маърифий-мафкуравий алоқалар, тараққиётда бирмунча олдинга кетган халқлар билан адабий алоқалар ҳам ижтимоийлашувни кучайтирган муҳим омиллардандир.

Вазний янгиланиш ХIX аср охирларидан бошланиб, мумтоз шеър ўлчовлари ва шеър шаклларидан жонли тилга энг яқинларини сайлаб ишлатишда намоён бўлди. Мумтоз поэтика қоидаларидан чекинган ҳолда анъанавий ўлчов ва шаклларга муайян ўзгартиришлар киритила бошланди. Бу ўзгартиришларнинг асосий омиллари реалистик тамойилларнинг кучайиши, шеъриятнинг кенг оммага қаратилиши, шеър тилининг жонли тилга яқинлашишидир.

ХХ аср бошларига келиб шеъриятнинг ғоявий-тематик янгиланиши, давр руҳ-кайфиятини ифодалаш эҳтиёжи билан боғлиқ ҳолда реалистик тенденцияларнинг кучайиши унинг поэтик жиҳатдан ҳам янгиланишини тақозо этди. Шеърият асрлар давомида амал қилган поэтик канонларни инкор қилиб, ўзгарган мазмун-моҳиятга мос янги шакл бобидаги изланишлар даврига кирди.

ХХ асрнинг 20-йилларига келиб бармоқ тизими шеъриятимизда етакчилик мақомига эришди ва аср давомида унинг ритмик-интонацион имкониятлари муттасил кенгайиб борди. 20-йиллардан бошлаб даврнинг руҳ-кайфияти билан боғлиқ ҳолда эркин шеър ва сарбаст шеър шакллари ҳам кенг оммалаша бошлади. Аслида эркин шеър ҳам 10-йилларда аруз доирасида пайдо бўлган ва аруз ритмик-интонацион контекстида қабул қилинган. 20-йиллардан бошлаб эса бу шеър шакллари бармоқ асосида ривожланди.

Ижтимоийлашган шеъриятнинг кўнгилдан воқеликка юз буриши, эпик ва драматик тур билан рақобат ҳамда ўзаро алоқа-таъсир шароити лирик асарнинг субъектив ташкилланишида ўзгаришларга, лирик субъект тушунчасининг кенгайишига замин бўлди.

Поэтик ифодадаги ўзгаришлар ҳам мумтоз шеъриятдаги образларга янгича мазмун беришдан бошланди.


Download 6.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling