“иқтисодий смазка”
|
қонуний (расмий) ва яширин иқтисодиёт ўртасида ресурсларни қайта тақсимлаш ёрдамида иқтисодий конъюнктурада даражалар ўртасидаги фарқларни текислаш (расмий иқтисодиётда инқироз бўлган даврда ишлаб чиқариш ресурслари ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетмайди, балки “соя”га оқиб ўтади ва инқироз тугагандан сўнг расмий кўринишга ўтади)
|
“ижтимоий амортизатор”
|
номақбул ижтимоий қарама-қаршиликларни юмшатиш (хусусан, норасмий бандлик кам таъминланганларнинг моддий ҳолатини енгиллаштиради)
|
“ичига ўрнатилган стабилизатор”
|
хуфёна иқтисодиёт ўзининг ресурслари билан расмий иқтисодиётни таъминлаб туриши (норамий даромадлардан расмий секторда товар ва хизматларни сотиб олиш учун фойдаланилади, айлантириб, поклаб олинган жиноятчилик капитали солиққа тортилади ва ҳ.к)
| Ўтиш иқтисодиёти, МДҲ мамлакатларида хуфёна иқтисодиётнинг хусусиятлари
№
|
хусусиятлари
|
1.
|
хуфёна иқтисодиёт улуши катта бўлиб, иқтисодиётнинг доминант, норасмий ва ғайриҳуқуқий муносабатлар муҳим ўрин тутувчи секторига айланиб бормокда
|
2.
|
иқтисодиётда молиявий гуруҳлар (кланлар) шаклланди. Улар йирик капитал қўйилмаларини бошқарадиган давлат ҳокимияти органлари «қаноти» остида бўлган ҳокимият хўжалик тузилмаси бўлиб, кенг кўламдаги тадбиркорлик (энг аввало, тижорат) фаолияти билан шуғулланадилар
|
3.
|
яширин иқтисодиёт ривожланиши оқибатида мамлакатнинг бюджет тизими бузилади, даромад ва харажатларини тақиклаш ёки камайтириш, чеклашлар юзага келади
|
4
|
ҳуфёна иқтисодиёт миллий даромад истеъмол қилинишига, фойда қайта тақсимланишига олиб келади
|
5.
|
ҳуфёна иқтисодиёт вакиллари ўз капиталининг асосий қисмини хорижга олиб чиқиб жойлаштирадилар
| - 1.Хуфёна иқтисодиёт тушунчасининг мазмуни нимадан иборат?
- 2.Хуфёна иқтисодиёт тушунчасининг мазмунига қандай методологик ёндашувлар мавжуд?
- 3.Хуфёна иқтисодий фаолият турлари нималардан иборат?
- 4. Хуфёна иқтисодиёт секторларининг фарқларини кўрсатиб беринг
- 5. Хуфёна иқтисодиётнинг ривожланиш сабаблари ва омиллари нималардан иборат?
- 6. Хуфёна иқтисодиётнинг ривожланиш оқибатларини тушунтириб беринг.
- 7.Хуфёна иқтисодиётнинг салбий ва ижобий оқибатларини изоҳлаб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |