Хужжат ҳАҚида тушунча


Download 0.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/7
Sana16.06.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1499894
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 МАВЗУ КОРХОНАНИНГ ТАШКИЛИЙ ФАРМОЙИШ ҲУЖЖАТЛАРИ



2 МАВЗУ.
ИШ ЮРИТИШДА ХУЖЖАТЛАРНИ ЎРНИ, АХАМИЯТИ ВА 
ХУЖЖАТ ҲАҚИДА ТУШУНЧА 
2.1. Ташкилий ҳужжатлар ҳақида тушунча 
Республика халқ хўжалиги тармоғида мулкчиликка асосланган ишлаб 
чиқариш шаклланди. Ишлаб чиқарувчи, хизмат кўрсатувчи кўплаб 
корхоналарни мустақилликдан кейин қайта рўйхатдан ўтказиш ва ташкил 
этиш жараёни давом этмоқда. Корхоналарни бошқаришда ташкилий-
фармойиш ҳужжатларининг аҳамияти каттадир. Ташкил этилаётган ва 
фаолият юритаётган корхонани бошқаришда ташкилий фармойиш 
ҳужжатларидан амалдаги тартиб бўйича тўлиқ фойдаланади. 
Корхонанинг устави – корхонанинг фаолиятини тартибга солувчи 
асосий ҳуқуқий ҳужжатдир. Уставни тузишда қуйидаги ҳусусиятларга асосан 
ишлаб чиқилади. Бунда, корхонанинг номи ва жойлашган манзили, фаолият 
соҳаси ва мақсади, корхонага кириш ва ундан чиқиш тартиби, корхона 
таркиби ва аъзолар сони, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, бошқарув органлари
шаклланиши ва ваколатлари, жамғармаси, меҳнатга ҳақ тўлаш, даромади ва 
уни тақсимлаш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартибини ўз ичига олади. 
Корхонанинг устави муассислар томонидан таъсис йиғилишида қабул 
қилинади. Унга ўзгартишлар киритиш корхонанинг умуммажлисида 
киритилади. Устав давлат органидан рўйхатдан ўтади.
Ташкилий ҳужжатларга низом, устав, мажлис баёни, шартномалар 
киради. 
Низом бу корхона ёки унинг таркибий бўлинмаларининг тузилиши
ҳуқуқи вазифалари, бурчлари, ишни қандай ташкил қилиш таркибини 
белгилайдиган ҳуқуқий ҳужжатдир. Низом корхоналарни таъсис этиш ва 
ташкил топиш пайтида тузилади ва юқори ташкилотлар томонидан 
фармойиш билан тасдиқланади. Корхоналарнинг таркибий қисмлари 
уларнинг раҳбарлари томонидан тузилади ва корхона раҳбари фармойиши 
билан ёки тасдиқлаш устхати (виза) қўйиш билан кучга киради. 

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling