Хулоса чиқаришнинг турлари режа


Энтимема. (Қисқартирилган қатъий силлогизм)


Download 36.12 Kb.
bet4/6
Sana28.12.2022
Hajmi36.12 Kb.
#1015731
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ХУЛОСА ЧИҚАРИШНИНГ ТУРЛАРИ

Энтимема. (Қисқартирилган қатъий силлогизм)
Энтимема деб, асослардан бири ёки хулосаси тушириб қолдирилган силлогизмга айтилади. Энтимема - ақлда, фикрда деган маънони англатади. Энтимемада силлогизмнинг тушириб қолдирилган қисми ёдда сақланади. Энтимемалар уч турли бўлади:
1. Катта асоси тушириб қолдирилган.
2. Кичик асоси тушириб қолдирилган.
3. Хулосаси тушириб қолдирилган.
Бизга қуйидаги силлогизм берилган бўлсин:
Фалсафа факультетининг ҳамма талабалари мантиқ фанини ўрганади.
Собиров фалсафа факультетининг талабаси
Собиров мантиқ фанини ўрганади.
Энди бу силлогизмни энтимема кўринишига келтирамиз:
1. Собиров фалсафа факультетининг талабаси бўлганлиги учун мантиқ фанини ўрганади (катта асос тушириб қолдирилди).
2. Фалсафа факультетининг ҳамма талабалари мантиқ фанини ўрганадилар, шу жумладан Собиров ҳам (кичик асос тушириб қолдирилди).
3. Фалсафа факультетининг ҳамма талабалари мантиқ фанини ўрганадилар, Собиров эса шу факультетнинг талабасидир (хулоса тушириб қолдирилди).
Энтимемалар баҳс-мунозара юритиш жараёнида, нотиқлик санъатида кенг қўлланилади.
Мураккаб ҳукмларга асосланган дедуктив хулоса чиқариш
Мураккаб ҳукмларга асосланган дедуктив хулоса чиқаришда хулоса асосларига мантиқий боғловчилар орқали боғланган оддий ҳукмлар деб қаралади. Хулоса асослари ё шартли, ёки айирувчи ёки ҳам шартли, ҳам айирувчи ҳукм кўринишида бўлиши мумкин. Асослардаги ҳукмларнинг турига кўра бундай хулоса чиқаришнинг қуйидаги шакллари мавжуд:
1. Шартли хулоса чиқариш.
2. Айирувчи хулоса чиқариш.
3. Шартли-айирувчи хулоса чиқариш.
Шартли хулоса чиқариш деб ҳар икки асоси ёки асосларидан бири шартли ҳукм бўлган силлогизмга айтилади. Улар соф шартли ва шартли-қатъий турларга бўлинади.


Индуктив хулоса чиқариши
Биз аввалги мавзуда зарурий хулоса чиқариш билан (дедуктив хулоса чиқариш асосида) танишиб чиққан эдик. Мантиқда эҳтимолий хулоса чиқариш ҳам ўрганилади.
Эҳтимолий хулоса чиқариш турли ҳил шаклларда, шу жумладан, индуктив хулоса чиқариш шаклида амалга ошиши мумкин. Уларнинг барчасига хос хусусият – хулосанинг асослардан мантиқан зарурий равишда келиб чиқмаслиги ҳамда фақат маълум бир даражада тасдиқланишидир. Асосларнинг хулосани тасдиқлаш даражаси мантиқий эҳтимоллик, деб ном олган.
Индуктив хулоса чиқариш билан батафсилроқ танишиб чиқамиз.
Билиш, қайси соҳада амалга ошишидан қатъий назар-соғлом ақл даражасидами ёки илмий билишдами – доимо предмет ва ҳодисаларнинг ҳиссий идрок этиладиган хосса ва муносабатларини ўрганишидан бошланади. Уни фалсафада, мантиқда эмпирик билиш босқичи деб аташади. Бу босқичда субъект турли хил табиий жараёнлар, ижтимоий ҳодисаларда ўхшаш шароитларда маълум бир хусусиятларнинг такрорланишини кузатади. Бу ана шу турғун ҳолда такрорланиб турувчи хоссанинг айрим предметнинг индивидуал хоссаси эмас, балки маълум бир синфга мансуб предметларнинг умумий хоссаси бўлса керак, деган фикрга келишга асос бўлади. Масалан, қайси давлатда демократия принципларига яхши амал қилинса ўша давлат аҳолисининг ижтимоий турмуш даражаси юкорилигини кўзатиш мумкин. Шу асосда демократиянинг принциплари, шартлари яхши амал қиладиган ҳар қандай давлатда аҳолининг турмуш даражаси юқори бўлади, деган хулосага келиш мумкин.
Мана шундай жузъий билимдан умумий билимга мантиқан ўтиш индукция шаклида содир бўлади (лотинча inductio-ягона асосга келтириш).

Download 36.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling