Хулоса чиқаришнинг турлари режа


Download 36.12 Kb.
bet1/6
Sana28.12.2022
Hajmi36.12 Kb.
#1015731
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ХУЛОСА ЧИҚАРИШНИНГ ТУРЛАРИ


ХУЛОСА ЧИҚАРИШНИНГ ТУРЛАРИ


Режа:

Кириш
1. Хулоса чиқаришнинг умумий мантиқий тавсифи.


2. Хулоса чиқаришнинг асосий турлари.
а) дедуктив хулоса чиқариш;
б) индуктив хулоса чиқариш;
в) аналогик хулоса чиқариш.
Хулоса
Адабиётлар рўйхати
 
 

Хулоса чиқаришнинг умумий мантиқий тавсифи.


Воқеликни билиш жараёнида инсон янги билимларга эга бўлади. Бу билимлар абстракт тафаккур ёрдамида, мавжуд билимларга асосланган ҳолда вужудга келади. Бундай билимларни ҳосил қилиш мантиқ илмида хулоса чиқариш, деб аталади.
Хулоса чиқариш деб бир ва ундан ортиқ чин мулоҳазалардан маълум қоидалар ёрдамида янги билимларни келтириб чиқаришдан иборат бўлган тафаккур шаклига айтилади.
Хулоса чиқариш жараёни асослар, хулоса ва асослардан хулосага ўтишдан ташкил топади. Тўғри хулоса чиқариш учун, аввалам бор, асослар чин мулоҳазалар бўлиши, ўзаро мантиқан боғланиши керак.
Масалан, «Аристотель-мантиқ фанининг асосчиси» ва «Платон юнон файласуфидир» деган икки чин мулоҳазадан хулоса чиқариб бўлмайди. ×унки бу мулоҳазалар ўртасида мантиқий алоқадорлик йўқ.
Хулоса асослари ва хулоса ҳам ўзаро мантиқан боғланган бўлиши шарт. Бундай алоқадорликнинг зарурлиги хулоса чиқариш қоидаларида қайд қилинган бўлади. Бу қоидалар бузилса, тўғри хулоса чиқмайди. Масалан «Талаба А – аълочи» деган мулоҳазадан «Талаба А – одобли», деб хулоса чиқариб бўлмайди.
Хулоса чиқариш хулосанинг чинлик даражасига кўра, аниқроғи, хулоса чиқариш қоидаларининг қатъийлигига кўра ҳамда хулоса асосларининг сонига ва фикрнинг ҳаракат йўналишига кўра бир қанча турларга бўлинади.
Мазкур классификацияда хулоса чиқаришни фикрнинг ҳаракат йўналиши бўйича турларга ажратиш нисбатан мукаммалроқ бўлиб, у хулоса чиқаришнинг бошқа турлари ҳақида ҳам маълумот бериш имконини яратади. Хусусан, дедуктив хулоса чиқариш зарурий хулоса чиқариш, индуктив хулоса чиқариш (тўлиқ индукцияни ҳисобга олмаганда) ва аналогия эҳтимолий хулоса чиқариш, деб олиб қаралиши, бевосита хулоса чиқариш эса дедуктив хулоса чиқаришнинг бир тури сифатида ўрганилиши мумкин.

Download 36.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling