Хулоса чиқаришнинг турлари режа


Download 36.12 Kb.
bet3/6
Sana28.12.2022
Hajmi36.12 Kb.
#1015731
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ХУЛОСА ЧИҚАРИШНИНГ ТУРЛАРИ

Оддий қатъий силлогизм
Маълумки, дедуктив хулоса чиқариш аслида силлогизм шаклида бўлади. Силлогизм қўшиб ҳисоблаш, деган маънони англатади. Бу терминдан мантиқда, одатда, дедуктив хулоса чиқаришнинг кўпроқ ишлатиладиган тури ҳисобланган оддий қатъий силлогизмни ифода қилиш учун фойдаланилади. Силлогизм хулоса чиқаришнинг шундай шаклики, унда ўзаро мантиқий боғланган икки қатъий мулоҳазадан учинчи-янги қатъий мулоҳаза зарурий тарзда келиб чиқади. Бунда дастлабки мулоҳазалардан бири албатта ё умумий тасдиқ ёки умумий инкор мулоҳаза бўлади. Ҳосил қилинган янги мулоҳаза дастлабки мулоҳазалардан умумийроқ бўлмайди. Шунга кўра силлогизмни умумийликка асосланган хулоса чиқариш, деб атаса бўлади. Масалан, қуйидаги мулоҳазалар берилган бўлсин:
Ҳеч бир хасис сахий эмас.
Баъзи бойлар хасисдир.
Бу мулоҳазалардан зарурий равишда - «Баъзи бойлар сахий эмас», деган учинчи мулоҳаза келиб чиқади. Силлогизмнинг таркиби оддий қатъий мулоҳазалардан ташкил топгани учун у оддий қатъий силлогизм дейилади.
Силлогизмнинг таркиби хулоса асослари (praemissae) ва хулоса (conсlusio) дан ташкил топган. Хулоса асослари ва хулосадаги тушунчалар терминлар деб аталади. Хулосанинг мантиқий эгаси – S - кичик термин (terminus minor), мантиқий кесими – Р - катта термин (terminus major) деб аталади. Хулоса асослари учун умумий бўлган, лекин хулосада учрамайдиган тушунча – М - (terminus medius) ўрта термин деб аталади. Асосларда катта терминни ўз ичига олган мулоҳаза катта асос, кичик терминни ўз ичига олган мулоҳаза кичик асос деб аталади.


Силлогизм аксиомаси
Аксиомалар исботсиз чин деб қабул қилинган назарий мулоҳазалар бўлиб, улар воситасида бошқа фикр ва мулоҳазалар асослаб берилади. Силлогизмнинг аксиомаси хулосалашнинг мантиқий асосланганлигини ифодалайди. Силлогизм аксиомасини терминларнинг ҳажмига ёки мазмунига кўра, яъни атрибутив таърифлаш мумкин.
Силлогизм хулосасининг асослардан зарурий келтириб чиқарилиши қуйидаги қоидага асосланади: «агар бир буюм иккинчи буюмда жойлашган бўлса, иккинчи буюм эса учинчи бир буюмнинг ичида бўлса, унда биринчи буюм ҳам учинчи буюмнинг ичида жойлашган бўлади» ёки «бир буюм иккинчи буюмда жойлашган бўлса, иккинчи буюм эса учинчи бир буюмдан ташқарида бўлса, унда биринчи буюм ҳам учинчи буюмдан ташқарида жойлашган бўлади». Бу қоидани қуйидаги схемалар ёрдамида яққол ифодалаш мумкин.
Силлогизм аксиомаларида фикр шакли ва мазмуни ўзаро узлуксиз, объектив боғланган бир бутуннинг айрим томонларини ифодалайди. Бу бир томондан, ҳамма умумийликка хусусийлик, жузъийлик ва яккалик хос эканлигини ва ҳар бир яккалик, жузъийлик, хусусийлик умумийлик хислатига эга бўлишини ифодаласа, иккинчи томондан, буюм ва белгининг ўзаро узвий боғланганлигини, яъни буюмлар жинси айрим ўзига хос белгига эга бўлса, албатта, бу белги шу жинсдаги ҳамма буюмлар учун ҳам хос белги бўлишини ифодалайди. Булар эса ўз навбатида яккалик ва умумийлик ўртасидаги, миқдор ва сифат ўртасидаги диалектик алоқадорликнинг тафаккур жараёнида ўзига хос намоён бўлишидир.



Download 36.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling